Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология
ОРГАН ВА СИСТЕМАЛАР ТОМОНИДАН КУЗАТИЛАДИГАН ЎЗГАРИШЛАР
Download 0.65 Mb.
|
Endokrinologiya yangi kitob 76420
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мари симптоми
- Юрак қон - томир системаси
ОРГАН ВА СИСТЕМАЛАР ТОМОНИДАН КУЗАТИЛАДИГАН ЎЗГАРИШЛАР
Нерв системаси да катта ўзгаришлар кузатилади. симпатик бўлими активлигининг ошиши, психик қўзғалиш, бетоқатлик, таъсирчанлик, ортиқча ҳаракатларни бажариш, чидамсизлик в.б. Психозлар жуда кам учраб, улар фақат оғир тиреотоксикозда учрайди. Мари симптоми характерли, яъни қўл панжалари бармоқлари очилганда майда симметрик қалтирашларнинг кузатилиши; ”телеграф чўпи ” симптоми- бемордаги бутун танадаги қалтирашларнинг бўлиши, буни врач бемор кўкрак қафасини пайпаслаётганда сезади. Касалликнинг яққол формалари терморегуляциянинг бузилиши билан кечиб, субфебрилитет билан ифодалаади (кам учрайдиган симптом). Айрим беморларда пай рефлексларининг ошиши кузатилади. Юрак қон-томир системаси деярли ҳамма беморларда кузатилади. Қуйидаги белгилар юзага келади: *доимий тахикардия, ҳаттоки уйқу пайтида ҳам сақланиб қолинади. НЦД билан қўшилиб келганда пульс лабиллиги; бошланишида пульс ритмик, тиреотоксикоз узоқ давом этганда экстрасистолия, кейинчалик эса ҳилпилловчи аритмия ривожланади. Ҳилпилловчи аритмия пароксизмлари тиреотоксикознинг ягона симптоми деган фикрлар мавжуд. *юрак зарби чапга силжиган (чап бўлмача гипертрофияси ҳисобидан); *юрак аускультациясида-тахикардия, биринчи тоннинг кучайиши; юракнинг ҳамма бўлимларида, айниқса чўққи ва ўпка артерияси устида систолик шовқин эшитилади; *перкуссияда тиреотоксикознинг ўрта оғир ва оғир даражаларида юрак чап чегараларининг кенгайиши кузатилади; *ЭКГ да: касалликнинг енгил бошланғич даражаларида Р ва Т итшчалар амплитудасининг катталашиши (“қўзғалган ЭКГ”), кейинчалик бу амплитудалар пасаяди. Р тишча кенгаяди, кўпчилик буни ҳилпилловчи аритмиянинг даракчиси деб айтишади. Касалликнинг кечки оғир даражаларида Т тишча пасайиб бориб, манфий ҳолатни эгаллаши мумкин. ST интервалининг пастда бўлиши миокарддаги дистрофик ўзгаришлардан дарак беради. *тиреотоксикознинг ўрта оғир ва оғир даражаларида систолик қон босимининг ошиши ва диастолик қон босимининг пасайиши кузатилади. Оғир даражаларда диастолик қон босим нольгача тушиши мумкин. Диастолик қон босимининг пастга тушишитиреотоксикоз оғирлик даражаларининг кўрсаткичларидан бири бўлиб ҳисобланади. Пульс босими ошади. Пульс тезлашган характерга эга (celer). Диастолик қон босими нормал бўлиб туриб, систолик қон босимининг 160 мм.сим.уст. ошиши қўшилиб келган гипертония касаллигидан дарак беради. Оғир ҳолларда “тиреотоксик юрак” ривожланиб, бу ҳилпилловчи аритмия, қон айланишининг бузилиши, кейинчалик кардиал жигар циррози ривожланиши билан характерланади. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling