Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet33/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Нафас олиш системаси одатда нафас олишнинг тезлашиши кузатилади, баъзан нафас аритмияси кузатилиши мумкин. Тез-тез пневмонияларга чалиниш мойиллиги бўлади.
Овқат ҳазм қилиш системасидан ошқозон соки кислоталилигининг пасайиши, оғир ҳолларда ичак моторикасининг тезлашиши, бу ич кетишлар билан характерланади.
Жигар. Жигар функциясининг бузилиши кузатилади. Жигар ёғли дистрофияси, узоқ давом этганда сариқлик ва жигар циррози ривожланади, жигарнинг жароҳатланиши пальпация ва перкуссияда унинг чегараларининг катталашиши, функционал синамаларда бузилишлар сифатида намоён бўлади.
Сийдик ажратиш системаси. Бу системада деярли ўзгаришлар кузатилмайди. Буйрак функционал синамаларида кичик ўзгаришлар кузатилиши мумкин.
Суяк системаси. тиреотоксикоз узоқ давом этганда остеопароз ривожланади, бунинг сабаби тироксиннинг катоболик эффекти ва суяклардан кальций ва фосфорнинг қонга ўтишидир. Суякларда оғриқ, остеопарознинг рентгенологик белгилари юзага келади, айрим ҳолларда бармоқлар “барабан таёқчаси ” кўринишида бўлади.
Буйрак усти безлари касаллик ривожланишида катта аҳамиятга эга. Оғир ҳолларда буйрак усти безлари етишмовчилиги клиник белгилари-пигментация, ҳолсизлик, ориқлаш, лаборатор белгилар- АКТГ ли синамада резерв кўрсаткичларининг пасайиши кузатилади.


ТИРЕОТОКСИКОЗНИНГ ОҒИРЛИК ДАРАЖАЛАРИ (В.Г.Баранов)
Енгил даражаси
*тиретоксикоз белгилари кам ифодаланган, невроз симптоматикаси устунлик қилади, таъсирчанлик;
*тана массасининг 10% гача камайиши;
*тахикардия 1 минутда 100 тагача, қон босими ва юрак чегаралари ўзгаришсиз;
*офтальмопатия белгилари кузатилмайди;
*меҳнат қобилияти сақланган ёки озгина йўқотилган.
Ўрта оғир даражаси
*тиреотоксикоз белгилари аниқ ифодаланган;
*тана масаси 10%дан 20% гача камайган;
*тахикардия 1 минутда 100 тадан 120 тагача; юрак чегаралари чапга силжиган, систолик қон босими 130-150 мм.сим уст.; диастолик қон босими нормал ёки озгина пасайган;
*яққол офтальмопатия;
*меҳнат қобилияти пасайган.
Оғир даражаси
*тиреотоксикознинг ҳамма белгилари яққол ифодаланган, ички органлар (жигар, юрак) оғир жароҳатланиш белгилари кузатилади;
*тана массаси 20% дан ортиқ камайган; кахексия;
*тахикардия 1 минутда 120 тадан ортиқ, юрак чегаралари кенгайган, кўпинча ҳилпилловчи аритмия ва қон айланиши етишмовчилиги, систолик қон босими 150-160мм.сим.уст, диастолик қон босими сезиларли пасайган;
*офтальмопатия яққол ифодаланган;
*нерв системасидаги яққол ўзгаришлар;
*меҳнат қобилиятининг тўлиқ йўқолиши.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling