4- МАВЗУ: ГИПЕРПАРАТЕРИОЗ ВА ГИПОПАРАТИРЕОЗ.
бу қалқон олди бези гиперплазияси ёки ўсмаси натижасида паратгормон ишлаб чиқишининг ошиши билан боғлиқ бўлган эндокрин касаллик. Ҳар 1000 та аҳолига 1 та тўғри келади, аёллар ва эркаклар ўртасидаги нисбат 50 ёшгача 2,5:1,3:1 булса 50 ёшдан кейин 5:1.
ЭТИОЛОГИЯСИ: келиб чиқиш сабабига кўра бирламчи, иккиламчи, учламчи ва псевдогиперпаратиреозга бўлинади.
1. Бирламчи гиперпаратиреоз - 80-85% ҳолатларда қалқон олди бези аденомаси (кўп ҳолларда битта, кам ҳолларда иккита ва учта аденомалар учрайди), 10-15% ҳолларда қалқон олди бези гиперплазияси сабаб бўлади. Бундан ташқари бирламчи гиперпаратиреозга кўпгина эндокрин неоплазиялар сабаб бўлади:
-гиперпаратиреоз билан кечувчи эндокрин неоплазия I типи (Вермер синдроми) ҳамма қалқон олди безлари ўсма ёки гиперплазияси; Лангерганс оролчалари ўсмаси: инсулин, глюкагон, гастринома ўсмалари; гипофиз ўсмалари;
-эндокрин неоплазия II а типи (Сиппл синдроми) қалқонсимон без ўсмаси, феохромацитома, гиперпаратиреоз;
-эндокрин неоплазия II б типи қалқонсимон без ўсмаси, феохромацитома, шиллиқ қаватлар нейромаси, мушак ва скелет патологияси, нейропатия ва гиперпаратиреоз;
-эндокрин неоплазия III типи - гиперпаратиреоз, феохромацитома, 12-бармок ичак карциноиди.
2. Икиламчи гиперпаратиреоз- узоқ давом этган ҳар хил генездаги гипокальциемия ва гиперфосфатемия натижасида қалқон олди безларининг иккиламчи гиперфункцияси ва гиперплазияси. Бунга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
-турли буйрак патологиялари, жумладан сурункали буйрак етишмовчилиги
-ошқозон-ичак системаси касалликлари (мальабсорбция синдроми, жигар касалликлари)
-суяк касалликлари (остеомаляция, фиброзли остеит)
-ҳар хил этиологияли витамин Д етишмовчилиги
3. Учламчи гиперпаратиреоз- иккиламчи гиперпаратиреоз узоқ давом этганда қалқон олди безида аденомалар шаклланиб, ундан паратгармон ишлаб чиқишининг ошиши билан характерланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |