Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология
суяклар рентгенограммасида қуйидагилар аниқланади
Download 0.65 Mb.
|
Endokrinologiya yangi kitob 76420
суяклар рентгенограммасида қуйидагилар аниқланади:
1) узун найсимон суяклар, бош суяги, умуртқа поғонаси суякларининг диффуз остеопарози; улар айрим шундай ривожланадики, суяклар ингичкалашиб, худди қалам билан чизилгандай бўлиб кўринади; суяк кўмиги канали кенгайган; 2) бармоқ суякларида субпериостал резорбция (асосий ва ўрта фалангаларда) 3) сон суяги, тос суяги, елка, тизза, қовурғалар ва бош суягида кистоз ўсимталар, кисталарда бўшлиқлар бўлиб, улар жигарранг суюқлик ёки мукоид модда, айрим ҳолларда геморрагик масса билан тўлган бўлади. Кисталар пайпасланади, жағ соҳасидаги кисталар эпулидлар дейилади. -синган суякларнинг нотўғри шакли натижасида скелетнинг турли жойларида деформациялар кузатилади. -остеопароз ва умуртқа пағонаси синиши натижасида бемор бўйи пасайган. Буйрак формаси қуйидаги симптомлар билан кечади: -чанқаш; -полиурия; -буйрак каналчаларида сув раабсорбциясининг бузилиши, сийдик нисбий зичлигининг пасайиши; -водород ионлари чиқишининг бузилиши натижасида сийдикнинг ишқорий реакцияси; -нефрокалькулёз; -нефрокальциноз - буйраклар паренхимасида кўпгина кальций тузлари кристалларининг тўпланиши, бу ҳолат кўпинча яширин кечиб, белдаги оғриқ ва ривожланиб борувчи буйрак етишмовчилиги сифатида намоён бўлади. Ошқозон-ичак формасининг характерли белгилари қуйидагилар: -кўнгил айниши; -қусиш; -ич қотиши, қоринда дам бўлиши; -иштаҳанинг йўқолиши; -12-бармоқ ичак яраси, у узоқ муддатли даволанишига қарамасдан битмайди; -баъзан ўткир панкреатит клиникаси ривожланади; -баъзан паратгормон ва кальцийнинг токсик таъсири натижасида паренхиматоз сариқлик ва гепатит белгилари намоён бўлади; -сўлак тошларининг ҳосил бўлиши; Руҳий ва неврологик бузилишлар: -тез психик чарчаш; -уйқучанлик; -ақлий заифлик; -кўпинча депрессия; -ўткир гиперпаратиреозда кўриш ва эшитиш галлюцинациялари, қўзғалиш; -парезлар, параличлар. Икиламчи ва учламчи гиперпаратиреознинг клиник кечиши асосий касалликка боғлиқ. Иккиламчи гиперпаратиреоз билан боғлиқ бўлган буйрак остеодистрофияларининг асосий формалари - фиброзли остеит ва остеомаляция. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling