Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


МАРКАЗИЙ НЕРВ СИСТЕМАСИ ЖАРОҲАТЛАНИШИ ВА БОШ МИЯ БУЗИЛИШИ СИНДРОМИ


Download 0.65 Mb.
bet51/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

МАРКАЗИЙ НЕРВ СИСТЕМАСИ ЖАРОҲАТЛАНИШИ ВА БОШ МИЯ БУЗИЛИШИ СИНДРОМИ.
Узоқ давом этган гипокальциемияда психиканинг ўзгариши, неврозлар, эмоционал бузилишлар (депресия), уйқусизлик кузатилади. Оғир тетания хуружларида экстрапирамидал симптомлар билан бирга бош мия шишиши юзага келади. Гипопаратиреозда бош мия бузилишлари эпилепсиясимон хуружлар сифатида намоён бўлади, бу хуруж клиник ва электроэнцефалографик жиҳатдан генуин эпилепсияга ўхшаб, ундан фарқи қондаги кальций миқдори нормаллашганда ЭЭГ даги ўзгаришлар тез динамик яхшиланади, класик эпилепсияда қондаги кальций миқдори нормаллашганда ЭЭГ динамик яхши томонга ўзгармайди. Ҳақиқий эпилепсиядан фарқли ўлароқ эс-ҳуш йўқолмайди. Эпилепсия гипопаратиреознинг асосий симптоми бўлганлиги сабабли ҳамма беморлардан кальций миқдорини аниқлаш учун қон олинади, лекин шуни эсдан чиқармаслик керакки, гипопаратиреоз билан ҳақиқий эпилепсия қўшилиб келиши мумкин. Мия ичи кальцификацияси бўлганда айниқса базал ганглиялар, турк эгари ва баъзан мияча соҳасида бўлганда оғир неврологик бузилишлар кузатилади. Бунда клиник кўриниш кальцификатнинг жойлашган жойи ва мия ичи босимининг ошиш даражасига боғлиқ. Кўпроқ эпилепсиясимон тип ва паркинсонизм кузатилади. Гипопаратиреозда нерв системасининг жароҳатланиши Фар синдроми кўринишида намоён бўлади:
*бош мия базал ганглийлар соҳаси оҳакланиши
*эпилепсия
*деменция
*бош оғриқлари
*экстрапирамидал белгилар
ТЕРИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ВА ТРОФИК БУЗИЛИШЛАР.
Теридаги ўзгаришлар ва трофик бузилишлар узоқ давом этган сурункали гипокальциемияда ривожланади. Бунда терининг қуруқлиги, кепакланувчанлиги, экзема, эксфолиатив дерматит, пигментациялар, тери депигментация ўчоқлари (витилиго), жуда кўп ҳолларда кандидомикоз ривожланади.Терида суюқлик сақлайдиган пуфакчалар ҳосил бўлиши мумкин. Сочлар ўсишининг бузилиши, эрта оқариши ва сийраклашиши (баъзан сочлар тўлиқ аллопециягача тўкилади), тирноқларлар мўрт, оқарган, уларда замбуруғли жароҳатланиши кузатилади. Теридаги ўзгаришлар гипопаратиреоздаги моносимптом бўлиши мумкин. Бундан ташқари трофик бузилишларга тиш-жағ системасидаги ўзгаришлар киради: болаларда-тишлар шаклланишининг бузилиши, эмаль қисми дефектлари; ҳамма ёшдаги гуруҳ беморларда кариес кузатилади. Болаларда гипопаратиреознинг характерли белгиси бу-ўсишдан орқада қолишдир. Гтпопаратиреоз билан беморларда трофик бузилишларнинг асосий кўринишларидан бири бу гипокальциемик катаракта бўлиб ҳисобланади. Онасининг ҳомиладорлик пайтидаги тетаниясида ёки туғма гипопаратиреозда туғма катаракта ривожланиши мумкин.
Сурункали гипопаратиреозда хуружлар кам бўлиб, уларнинг юзага келишида физик зўриқишлар, инфекциялар, психик травмалар, асаб зўриқишлари, менструация, гипервентиляция (бундай ҳолатларда алкалоз юзага келиб, оқибатда ионлаштирилган кальций миқдори камаяди) туртки омил бўлиб ҳисобланади. Сурункали гипопаратиреознинг қўзиши кўпинча баҳор ва куз ойларига тўғри келади. Сурункали тетанияда трофик бузилишлар ва МНС жароҳатланиши кўпроқ , тетания хуружлари камроқ кузатилади. Гипопаратиреознинг яширин (латент) формалари тутқаноқлар, трофик бузилишлар ва МНС жароҳатланишининг бўлмаслиги билан характерланади. Бу формани диагностика қилишда қуйидаги синама (симптом) лардан фойдаланилади:
Хвостек синдроми-ташқи эшитиш йўлидаги юз нерви чиқиш жойи урилганда юз мушакларининг қисқариши. Хвостек синдромининг қуйидаги даражалари фарқланади:
Хвостек симптоми I даражаси- урилган томондаги ҳамма юз мушакларининг қисқариши;
Хвостек симптоми II даражаси- бурун қирралари ва оғиз бурчаги мушакларининг қисқариши;
Хвостек симптоми III даражаси- фақат оғиз бурчаги мушакларининг қисқариши.
Диагностик аҳамиятга фақат Хвостек симптоми I даражаси бўлиб ҳисобланади, Хвостек симптоми II ва III даражалари неврозлар, истерия, кахексия ва астенияда ҳам учрайди.
Труссо симптоми- танометр манжетаси билан елка соҳаси қисилганда 2-3 минутдан кейин бармоқ мушакларида тутқаноқларнинг кузатилиши (“акушер қўли”, ”ёзаётган қўл”).
Вейс симптоми- кўзнинг ташқи томони урилганда қовоқнинг айлана мушаги ва пешона мушагининг қисқариши.
Гофман симптоми- нервларнинг бўлиниш жойи, айниқса уч шохли нервнинг I-шохи чиқиш жойида қисилганда парестезияларнинг пайдо бўлиши.
Эрба симптоми- паст гальваник ток билан таъсирланганда муча нервлари электр қўзғалувчанлигининг ошиши. Бу тутқаноқлар билан ифодаланади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling