Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология
ГИПОКАЛЬЦИЕМИЯ БИР НЕЧА ФОРМАЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАШХИСИ
Download 0.65 Mb.
|
Endokrinologiya yangi kitob 76420
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЕТАНИЯЛАР ТАСНИФИ (Klotz бўйича)
ГИПОКАЛЬЦИЕМИЯ БИР НЕЧА ФОРМАЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАШХИСИ
Патологик ҳолат қондаги фосфат миқдори қондаги ишқорий фосфатаза қондаги паратгармон сийдик билан чиқадиган Миқдори миқдори миқдори кальцийнинг суткалик Экскрецияси Гипопаратиреоз ошган нормал камайган камайган Псевдогипопара- ошган нормал ошган камайган тиреоз Витамин D дефи- камайган нормал ёки ошган камайган цити(ичакда сўри- ошган лишининг бузили- ши ёки озиқ-овқат таркибида кам бў- лиши) Сурункали буйрак нормал ёки нормал ошган камайган етишмовчилиги ошган ёки ошган Магний дефицити нормал нормал камайган камайган Ичакларда кальций камайган нормал ошган камайган Агар тетания эс-ҳушнинг йўқолиши билан кечса, унда эпилептик хуружлар билан қиёсий ташхисланади ва унинг белгилари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади; *Тутқаноқ хуружи хабарчиси қичқириқ бўлиб ҳисобланади; *Эс-ҳушнинг йўқолиши тутқаноқ бошланиши билан бирга кечади; *Тутқаноқ хуружи пайтида пульс тезлашади, Қ\Б кўтарилади, мидриаз юзага келади; *Кўпинча хуруж пайтида бемор тилини тишлайди, оғиздан қон аралаш кўпик келади; *Хуруждан кейин бемор ухлаб қолади; *Хуруж гипокальциемиясиз кечади. ТЕТАНИЯЛАР ТАСНИФИ (Klotz бўйича) 1.1. Симпатик (20 % ҳолларда): *гипокальциемик тетаниялар: кальций етарли даражада мобилизация қилинмаганда (гипопаратиреоз, псевдогипопаратиреоз); кальций нотўлиқ сўрилганда (мальабсорбция синдроми, понослар); кальций йўқотилганда (рахит, гиповитаминоз D остеомаляция, лактация); кальцийга эҳтиёжнинг ошиши (ҳомиладорликда ошади); СБЕ (кальцитрол синтезининг етишмовчилиги, гиперфосфатемия); *алкалозда (гипервентиляцион, гастроген тетаниялар-қусишда; гипокалиемик тетаниялар-гиперальдостеронизмда); * МНС органик жароҳатланишида (томир жароҳатланишлари, ўсмалар, энцефалопатиялар, менингитлар). 1.2. Спазмофилия (80 % ҳолларда). Бундан ташқари гипомагниемия, гипогликемия, қоқшол, қутуриш, заҳарланишлар ва интоксикацияларда учрайдиган тутқаноқлардан фарқлаш керак бўлади. Гипопаратиреоз ва псевдогипопаратиреоздан бошқа тетанияларнинг фарқи (буйрак ва ичак формаларидан ташқари) уларда фосфор-кальций алмашинувининг бузилиши кузатилмайди. Гипопаратиреоз кандидоз билан бирга кечадиган аутоиммун генезли кўп полиэндокрин етишмовчилиги MEDAC синдроми (Multiple Endokrine Deficiency Autoimmune Candidias)-қалқон олди бези, буйрак усти бези етишмовчилиги, тери ва шиллиқ қаватлар замбуруғли жароҳатланиши ва кўпинча кератоконъюктивит билан бирга кечадиган генетик аутосом-рецессив синдромнинг компоненти бўлиши мумкин. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling