Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet61/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Лаборатор ўзгаришлар: қонда лимфацитоз, эозинофилия, иккиламчи нормоцитар анемия, СОЭ пасайган, актив туберкулёз жараёнида ошган, гипонатриемия, гипохлориемия, гиперкалиемия, АКТГ миқдори ошган, эрталаб кортизол ва қанд миқдори камайган, гипоальбунемия, гиперглобулинемия, гипохолестеринемия, буйрак усти бези тўқимасига антитело титри ошган, касалликнинг оғир формаларида асосий алмашинув камайган. Сийдик билан чиқадиган 17-ОКС ва калий миқдори камайган, натрий ва хлоридлар миқдори ошган. Диагностик синамалар: 1) АКТГли синама- в\и 25 ТБ АКТГ изотоник эритмада томчилаб 8 соат давомида юборилади. Қондаги 17-ОКС миқдори АКТГ юбормасдан олдин ва кейин 30, 60 минутларда аниқланади. Соғлом одамларда ва гипопитуитаризм билан оғриган беморларда АКТГ юборгандан кейин қондаги ва сийдикдаги 17-ОКС миқдори ошади, адиссон касаллигида эса пастлигича қолади. 2) Робинсон-Пауэр-Кеплернинг сувли синамаси- адиссон касаллигида хлоридларнинг жуда кўп чиқиши ва нисбатан мочевина сақланиб қолинганда сувнинг сақланиб қолинишига асосланган. Синама беморга ейиш ва ичиш таъкиклангандан 18 соатдан кейин бошланади. 22 соатда сийдик пуфаги бўшатилгандан кейин кейинги эрталаб соат 8 гача сийдик йиғилади. Сийдик ҳажми ўлчанади ва кейин беморга 45 минут давомида 20 мл\кг сув ичирилади. Кейин 4 соат давомида ҳар бир соатда ажралган сийдик миқдори ўлчанади. Соғлом одамларда ҳар бир соатда ажралган сийдик миқдори кечкурунги сийдик миқдоридан кўп бўлади, адиссон касаллигида эса тескари ҳолат бўлади, яъни ҳар бир соатда ажралган сийдик миқдори кечкурунги сийдик миқдоридан кам бўлади. 3) Қон зардобида натрий ва калий нисбати индекси- адиссон касаллигида сув синамаси индекси 25 дан кам соғлом одамларда эса 30 дан юқори. 4) Лабхарт синамаси- бирламчм ва иккиламчи буйрак усти бези пўстлоқ қисми етишмовчилигини аниқлаш учун буйрак усти бези ҳақиқий ва потенциал резервлари ва қондаги АКТГ миқдори аниқланади. Буйрак усти бези пўстлоқ қисми бирламчи етишмовчилигида қон зардобида АКТГ миқдори ошган, иккиламчида эса пасайган. Буйрак усти бези пўстлоқ қисми ҳақиқий ва потенциал резервларини аниклаш учун 2 кун давомида м\о 40 тб АКТГ ёки 1 мг синактен-депо юборилади. Синама ўтказишдан бир кун олдин 16-соатда, икки кун олдин 8-соатда қондаги ва сийдикдаги 17- ОКС миқдори аниқланади. Соғлом одамларда АКТГ юборгандан кейин сийдик билан чиқадиган 17-ОКС миқдори аввалгига нисбатан 100% га ошади (буйрак усти бези пўстлоқ қисми ҳақиқий резерви), кейинчалик иккинчи ва учинчи суткаларда 300% га ошади (буйрак усти бези пўстлоқ қисми потенциал резерви). Буйрак усти бези пўстлоқ қисми бирламчи етишмовчилигида унинг ҳақиқий ва потенциал резервлари пасайган ёки умуман бўлмайди, буйрак усти бези пўстлоқ қисми иккиламчи (гипоталамо-гипофизар) етишмовчилигида ҳақиқий резерв сақланган, потенциал резерв камайган.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling