2-ТУР ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ДАВОЛАШДА 4 ҚАДАМЛИ ЗАМОНАВИЙ ДАВОЛАШ УСУЛИ.
1-қадам: СТТ (соғлом турмуш тарзи)+ бигуанид
2-қадам: СТТ (соғлом турмуш тарзи)+ бигуанид+ сульфонилмочевина ёки тиозолиндиндионлар ёки ДПП-4 ингибиторлари ёки ГПП-1 рецепторлари агонистлари ёки базал инсулинотерапия
3-қадам: СТТ (соғлом турмуш тарзи)+ бигуанид + юқоридагиларнинг 2 таси
4-қадам: СТТ (соғлом турмуш тарзи)+ бигуанид + узоқ таъсир қилувчи инсулин + қисқа таъсир қилувчи инсулин + ГПП-1 рецепторлари агонистлари
Ҳар бир қадамлар компенсация босқичига қараб белгиланади.
6- МАВЗУ: ЎТКИР ВА СУРУНКАЛИ БУЙРАК УСТИ БЕЗИ ЕТИШМОВЧИЛИГИ. КОНН СИНДРОМИ. ИЦЕНКО- КУШИНГ СИНДРОМИ. ФЕОХРОМАЦИТОМА.
Оғир сурункали кечувчи касаллик бўлиб, буйрак усти бези икки томонлама жароҳатланиши натижасида унинг гормонал функциясининг қисман ёки тўлик етишмовчилиги билан характерланадиган касаллик. Касаллик жуда ҳам кам учрайди: 20-40 ёшдаги эркак ва аёлларда бир хил учрайди. Касалликни биринчи марта 1855- йилда Томас Адиссон ёзиб қолдирган.
ЭТИОЛОГИЯСИ:
1) Бирламчи- буйрак усти бези пўстлоқ қисмининиг бирламчи жароҳатланиши: Буйрак усти бези аутоиммун (идеопатик) жароҳатланиши ва туберкулёзи. Кўпинча аутоиммун жароҳатланишдан кейин келиб чиқади. Туберкулёз одатда бошқа органлардан гематоген диссеминацияси натижасида келиб чиқади. Аутоиммун ва туберкулёзли жароҳатланиш буйрак усти безида икки томонлама бўлиб, унинг учала зонасини ҳам эгаллаб олади. Идеопатик адиссон касаллигида антигенлар буйрак усти бези митохондриал ва микросомал фракцияларида жойлашади. Бундан ташқари касаллик гемохроматоз, амилоидоз, икки томонлама ўсмалар, буйрак усти безига бошқа органлар ўсмасининг метастази, инфекцион касалликлар натижасида буйрак усти безига қон қуйилишлар ёки томир тромбозлари ҳомиладорлик токсемияси, буйрак усти бези сурункали йирингли яллиғланишлари ва сифилисдан кейин келиб чиқади. Касалликнинг келиб чиқиши генетик характерга ҳам эга, бунда ирсий ўтказилиш аутосом-рецессив типда кечади. Бунда антителолар нафақат буйрак усти безида, балки қалқонсимон без, ошқозон-ичак трактининг шиллиқ қавати ва тухумдонларда ҳам жойлашади. Айрим ҳолларда буйрак усти бези коптокча қисми изоляцияланган функционал етишмовчилиги (изоляцияланган гипоальдостеронизм) кузатилади. Бу альдостерон биосинтези туғма деффекти натижасида келиб чиқади. Генетик адиссон касллиги буйрак усти безининг АКТГга сезгирлигининг туғма етишмовчилиги натижасида ҳам келиб чиқади.
2) Икиламчи- буйрак усти бези етишмовчилиги-гипоталамо-гипофизар тизимдаги ўзгаришлар ёки айрим сурункали касалликларни даволаш мақсадида катта дозадаги глюкокортикостероидларни юбориш оқибатида АКТГ кам ишлаб чиқарилиши натижасида келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |