Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИКАСИ


Download 0.65 Mb.
bet57/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИКАСИ:



Критерийлари

I-тур қандли диабет

II- тур қандли диабет

Ёши

30 ёшгача

30 ёшдан кейин

Тарқалиши

5-10%

90-95%

Бетта ҳужайранинг жароҳатланиши

90-95%

5-10%

Мавсумийлик

Хос

хос эмас

Тана массаси

кескин камайган

билинар-билинмас камайган

Касалликнинг бошланиши

Ўткир

аста- секин

Клиниканинг ифодаланиши

Яққол

яширин

Кетоацидозга мойиллик

кўп учрайди

кам учрайди

Ирсийлилик

50%

100% семизлик ўтади

Даволаш

Инсулинотерапия

4 қадамли замонавий даволаш усули


Критерийлари

Қандли диабет

Қандсиз диабет

Қондаги глюкоза

Ошган

нормал ёки бир оз паст

Қондаги АДГ

Нормал

ўзгарган марказий формасида камайган, периферик формасида ошган

Қондаги инсулин

Ўзгарган

Нормал

Суткалик сийдик миқдори

6-10л

40литргача

Сийдик ранги

тўқ сариқ

Тиниқ

Сийдик солиштирма оғирлиги

Ошган

Пасайган

Протеинурия

“+”

“-”

Глюкозурия

“+”

“-”

Даволаш

инсулинотерапия, 4 қадамли даво

марказий формасида ўринбосар терапия, периферик формасида карбомазепин



I-тур қандли диабетни даволаш.
Инсулинотерапия. Организмда 2 хил инсулин секрецияси тафовут этилади.
1. Базал инсулин секрецияси -2 та овқатланиш орасида ва кечқурун ишлаб чиқарилади ва бунда ҳар бир нон бирлигига 10-12 мгр глюкоза тўғри келади.
2. Постпрондиал секреция- овқатлангандан кейин ишлаб чиқарилади.
Эрталаб 1 НБга 1.3-2 ТБ, тушликда 1-1.2 ТБ, кечки овқатда 1.1-1.3 ТБ инсулин ишлаб чиқарилади.
Инсулин турлари.

Инсулин гурухи

Таъсирнинг бошланиши

Таъсир чўққиси

Таъсир давомийлиги

Препарат номи

Ультрақисқа таъсир қилувчи инсулинлар

0-15мин

1-3 соат

3-5 соат

Апидра, Хумалог, новорапид

Қисқа таъсир қилувчи инсулинлар

30-45 мин

3-5 соат

5-8 соат

Актрапид, Инсуман рапид, генсулин Р, гансулин Р, Восулин Р, хумулин Р

Ўртача давомийликда таъсир қилувчи инсулинлар

1-2 соат

6-8 соат

12-16 соат

Монотарт, Протофан, Инсуман базал, генсулин Н, гансулин Н, Восулин Н, Хумулин НПХ

Узоқ давомийликда таъсир қилувчи инсулинлар
А) таъсир чўққили
Б) таъсир чўққисиз

1-2 соат

1 соат


12-16 соат



24-36 соат


А)14-16 соат
Б)24-29 соат

Ултралонг, Ултраленте
Левемир, детемир
Лантус, (Гларгин)

Инсулин аралашмалари



30 минут


6-8 соат


14-16 соат



Микстард, Инсуман комб, Генсулин М 30, Восулин 30/70



Инсулин инъекциясини ўтказиш техникаси.
1. Инсулин махсус инсулин шприцларида юборилади.
2. Инсулин инъекциясидан олдин спирт билан спирт билан артилмайди.
3. Терида бурма ҳосил қилади ва у фақатгина тери остига тушиши керак.
4. Инсулин 7 та соҳадан юборилади: елка, киндик атрофида, думба, сон.
Елка соҳаси тез, киндик атрофи жуда тез сўрилади, думба соҳаси секин, сон соҳаси жуда секин сўрилувчи зона.
Инсулин дозасини танлаш.
1. (қ.қ.м-8,33):0,22 кома ҳолатларида фойдаланилади.
2. Инсулинга бўлган кунлик эҳтиёж
Диабет дебюти- 0,5-0,6 ТБ/кг
“Асал ойи”-0,5 дан кам ТБ/кг
Узоқ давом этган диабет-0,7-0,8 ТБ/кг
Декомпенсация кетоацидоз билан 1-2 ТБ/кг
Препубертат (8-9 ёшгача) 0,7-1 ТБ/кг
Пубертат 1-2 ТБ/кг
Катталар 0,5-1 ТБ/кг
Инсулинотерапия турлари.
1. Базал инсулинотерапия ёки традицион- ўртача ва узоқ таъсир этувчи инсулиндан фойдаланилади.
2. Базисли- болюсли ин сулинотерапия ёки интенсив ёки замонавий ёки интенсифицирланган. 4 маҳал 5 марта укол қилинади. Умумий инсулиннинг 3/2 қисми эрталабга, 3/1 қисми кечқурунга тўғри келади.
Инсулинотерапия асоратлари.



  • Локал липодистрофия

  • Инсулин шишлари

  • Постгипогликемикгипергликемия (Самоджи синдроми)

  • Гипогликемия

2- тур қандли диабетни замонавий даволаш усуллари.
Қондаги қанд миқдорини пасайтирувчи дори воситалари.
1. Бигуанид гурухи препаратлари.
Фармокологик таъсири:

  • Инсулин рецепторлари сезувчанлигини оширади ва GLUT лар сонини оширади. Рецептор ва пострецептор сезувчанлигининг пасайишида иштирок зтади.

  • Қондаги қанд миқдорини нормагача пасайтиради.

  • Ингичка ичакда углевод сўрилишини пасайтиради.

  • Иштаха марказини блоклайди.

  • Қонда холестерин миқдорини камайтиради.

  • Қонда липидлар кўрсаткичини меъёрлаштиради.

  • Қон босимини пасайтиради.

  • Тана вазнини камайтиради.

ножўя таъсири: кўнгил айниши, қусиш, кучли бош оғриғи, диарея.
қарши кўрсатма: 1- тур қандли диабет, кахексия, ҳомиладор аёллар ва эмизикли аёллар, 60 ёшдан ошган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
дори препаратлари: сиафор, метформин, асформин, диаформин, метекс, глюкофаж, инсуфор 500-850-1000 мгр дан ишлаб чиқарилади.
2. Сулфонилмочевина гурухи препаратлари.
Фармокологик таъсири:бу гурух препаратлари бетта ҳужайраларни стимуллаб инсулин секрециясини оширади.
ножўя таъсири: кўнгил айниши, қусиш, кучли бош оғриғи, диарея, гипогликемия, тана массасининг ошиши.
қарши кўрсатма: 1- тур қандли диабет, кахексия, ҳомиладор аёллар ва эмизикли аёллар, 60 ёшдан ошган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
дори препаратлари: олтар-1, 2, 3, 4 мг, амарил-1, 2, 3, 4 мг, диаперид, геперид, диаглизид 30-60 мг, диабетон 40-80 мг
3. Тиозолиндиндионлар гурухи препаратлари.
Бу гурух препаратлари инсулин резистентликни бартараф этади.
Пиоглитазонлар гурухи:
кўрсатма: 2-тур қандли диабет
қарши кўрсатма: қарияларга мумкин эмас
дори препаратлари: пиоглитазон, актос 15-30-45 мг
4. Инкретин- имметиклар гурухи препаратлари.
А) ГПП-1 рецепторлари агонисти
Б) ДПП-4 ингибиторлари
ГПП-1 рецепторлари агонисти
Фармокологик таъсири: ошқозон моторикасини сусайтиради, инсулин ишлаб чиқарилишини стимуллайди, очлик марказини блоклайди, бетта ҳужайралар структурасини қайта тиклайди.
кўрсатма: 2-тур қандли диабет
қарши кўрсатма: қарияларга мумкин эмас, кахектик кишиларга мумкин эмас.
дори препаратлари: виктоза (махсус шприц ручкаларда ишлаб чиқарилади)
ДПП-4 ингибиторлари ГПП-1ни блоклайди
дори препаратлари: ситоглиптин, янувия.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling