5-МАВЗУ: ҚАНДЛИ ДИАБЕТ ЭТИО- ПАТОГЕНЕЗИ, КЛИНИКАСИ, ДИАГНОСТИКАСИ, ДИФ-ДИАГНОСТИКАСИ, ЗАМОНАВИЙ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.
Қандли диабет бу, сурункали гипергликемия билан кечувчи касаллик бўлиб,инсулиннинг нисбий ёки абсолют етишмовчилиги билан характерланади.Барча орган ва системалар 1- ўринда нерв системаси, буйрак системаси, юрак қон- томир системаси ва бошқа системаларнинг жароҳатланиши билан характерланади.
Инсулинга сезгир аъзолар:
-жигар
-мушак
-ёғ тўқимаси
Инсулин ошқозон ости бези Лангерганс оролчаларида жойлашган Бета ҳужайралар томонидан ишлаб чиқарилади.
Қандли диабет таснифи.
I. Клиник формалари:
1.1 тур қандли диабет инсулиннинг абсолют етишмовчилиги ёки инсулинга боғлиқ қандли диабет
А) аутоиммун
Б) идеопатик
2. 2 тур қандли диабет инсулиннинг нисбий етишмовчилиги ёки инсулинга боғлиқ бўлмаган қандли диабет
3. Гестацион қандли диабет
II. Диабетнинг оғирлик даражалари:
1). енгил- асоратлар йўқ
2). ўрта оғир- ДР1, ДПН 1,2., ДН 1,2,3 даража
3). оғир- ДР 2,3., ДПН 3., ДН 4,5., макроангиопатиялар(ПИКС, миокард инфаркти, инсульт, пастки муча томирлари оклюзияси)
IV. Компенсация босқичлари:
1. Компенсация (қондаги қанд миқдори 6.7-7.0 ммол/л)
2. Субкомпенсация (қондаги қанд миқдори 7.0-9.0 ммол/л)
3. Декомпенсация (қондаги қанд миқдори 9.0 ммол/лдан юқори)
V. Диабетнинг эрта асоратлари:
1. Гипергликемик кома а) кетоацедотик кома
б) гиперосмоляр кома
с) лактатацедотик кома
2. Гипогликемик кома
V. Диабетнинг кечки асоратлари:
1) микроангиопатиялар а) нефропатия
б) ретинопатия
с) полинейропатия
2) макроангиопатиялар: МИ, инсульт, диабетик товон синдроми
1тур ҚД этиологияси.
6-11 жуфт хромасомалар инсулин ишлаб чиқарилишига жавобгар хромасомалар ҳисобланади.
1) хромасомалар генетик деффекти
2) фермент етишмовчилиги
3) вирусли инфекциялар (қизамиқ, коксаки вируси, грипп вируси, цитомегаловируслар)
4) контуринсуляр гормонлар (глюкогон, катехоламинлар, глюкокортикостероидлар, тиреоид гормонлар) сабаб бўлиши мумкин
ПАТОГЕНЕЗИ: инсулиннинг абсолют етишмовчилиги билан боғлиқ, яъни бета ҳужайраларнинг шикастланиши (деструкцияси) инсулин ишлаб чиқарилишининг камайиши гипоинсулинемия, гипергликемия, қандли диабет.
Do'stlaringiz bilan baham: |