Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


ЛАБОРАТОР ВА ИНСТРУМЕНТАЛ ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИ


Download 0.65 Mb.
bet52/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

ЛАБОРАТОР ВА ИНСТРУМЕНТАЛ ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИ.
*қонда умумий ва ионлаштирилган кальций миқдорининг камайиши ҳамда фосфор миқдорининг ошиши. Нормада қонда умумий кальций миқдори-2,25-2,75 ммоль\л; ионлаштирилган кальций-1-1,24 ммоль\л; фосфор-0,64-1,29 ммоль\л. Гипопаратиреоид криз ва тутқаноқлар қон зардобидаги кальцийнинг 1,9-2 ммоль\л дан, ионлаштирилган кальцийнинг -1 ммоль\л дан паст бўлганда юзага келади.
*Кальцийнинг сийдик билан суткалик экскрециясининг камайиши. Нормада бир суткада сийдик билан 200-400 мг кальций ажралади.
*Сийдик билан чиқадиган суткалик фосфор миқдорининг 2,8 г дан кам бўлиши.
*Қондаги паратгармон миқдорининг камайиши. Нормада қондаги паратгармон миқдори-0,15-0,6 мг\мл.
*Гипокальциемиянинг ЭКГ белгиси; Q-T ва ST интервалларининг узайиши.
*Суяклар рентгенографияси. Характерли белгилари: остеосклероз, узун найсимон суяклар периостозининг бўлиши; метафизларнинг лентасимон қаттиқлашиши; қовурға тоғайларининг вақтидан олдин оҳаклашиши. Бундан ташқари бош мия, периферик артериялар девори, тери ости тўқимаси, бўғим ва пайларда ҳам оҳакланиш кўринади.
ДИАГНОСТИКА ВА ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИКА:
Гипопаратиреоз ташхиси қуйидаги маълумотларга асосланиб қўйилади:
*Анамнезида қалқонсимон без ёки қалқон олди безида операция бўлганлигини, 131J билан даволанганлиги;
*Тоник тутқаноқ хуружлари;
*Гипокальциемия, гипокальцийурия;
*Гиперфосфатиемия, гипофосфатурия;
*Қонда паратгармон миқдорининг камайиши;
*ЭКГ да Q-T ва ST интервалларининг узайиши;
*Катаракта; Тери ва тишларда трофик бузилишилар;
*Хвостек, Труссо, Гофман, Шлезингер, Вейс, Эрба синамаларининг мусбатлиги.
ГИПОКАЛЬЦИЕМИЯ КЛАССИФИКАЦИЯСИ. (Yendt,1973;Skott,1976;Gabon,1977)
1.1.Органик гипокальциемия.
1.1.1.ПТГ дефицити (гипопаратиреоз).
1.1.2.Гипокальциемия ва гиперфосфатемия билан кечувчи сурункали буйрак етишмовчилиги.
1.1.3.Ўткир деструктив панкреатит.
1.1.4.Ингичка ичак касалликларида кальцийнинг ичак абсорбциясининг бузилиши.
1.1.5.Қалқонсимон без медулляр ўсмасидаги ёки APUD-ҳужайра карциномасидаги кальцитонин гиперсекрецияси.
1.1.6.Бир қанча остеобластик ўсмаларда кальций утилизациясининг ошиши.
1.2.Функционал гипокальциемия.
1.2.1.Гипопротеинемия натижасидаги гипокальциемия (бунда ионлаштирилган кальций миқдори нормал бўлади)
А) нефротик синдром;
Б) жигар циррози.
1.2.2.Псевдогипопаратиреоз (Олбрайт синдроми).
1.2.3.Идеопатик гипопаратиреоз.
1.2.4. Неонатал тетания.
1.2.5. Витамин D етишмовчилиги (алиментар).
1.2.6. Гипомагниемия.
1.2.7. Ацидоз.
1.3.Экзоген таъсиротлар натижасида юзага келган гипокальциемия.
1.3.1. Организмга фосфатларни юбориш (жумладан озиқ-овқат таркибида фосфатларнинг кўп миқдорда бўлиши).
1.3.2. Организмга ЭДТА юбориш.
1.3.3.Организмга митрамицин юбориш.
1.3.4. Тиазидли диуретикларни қўллаш.
1.3.5.Фенобарбитални узоқ муддатда қўллаш.
1.3.6. Ични юмшатувчи препаратларни узоқ муддатда қўллаш.
1.3.7. Цитрат қонининг массив инфузияси ёки экстракорпорал гемоперфузия.
1.3.8. Кальцитонин дозасини ошириш.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling