Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet59/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

ПАТОГЕНЕЗ: глюкокортикоидларнинг етишмовчилиги адинамия, юрак-қон томир ва ошқозон- ичак системасидаги ўзгаришлар, организмнинг ноқулай омилларга (инфекция, интоксикациялар) қаршилигининг пасайиши қонда қанд миқдориниг пасайиши, нейтропения, эозинофилия, лимфацитозга олиб келади. Минералокортикоидлар (альдостерон) етишмовчилиги натижасида сув-туз алмашинуви бузилиши (гипонатриемия, гипохлоремия, гиперкалиемия) бунинг натижасида эса дегидратация ва гипотония юзага келади. Жинсий гормонлар (андрогенлар ва эстрогенлар) кам ишлаб чиқарилиши натижасида эркакларда импотенция, аёлларда дисменорея кузатилади. Дерма сўрғичсимон қавати ва шиллиқ қаватларида меланин пигментининг тўпланишидан пигментациялар юзага келади.
ТАСНИФИ:
1) Клиник кечишига қараб:
А) типик- минерал формаси (гипоальдостеронизм типи бўйича)
Б) атипик (пигментсиз формаси)
2) Кечиш оғирлигига қараб:
А) енгил формаси - клиник эффект (алмашинув жараёнларнинг тикланиши, пигментация ва адинамиянинг камайиши, артериал қон босими ва тана массасининг нормаллашуви, иш қобилиятининг тикланиши) парҳез орқали амалга оширилади.
Б) ўрта оғир формаси- клиник эффект ўринбосар гормонал терапия (глюкокортикоидлар-кортизон, гидрокортизон, преднизолон в.б.) орқали эришилади.
В) оғир формаси- бундай беморлар адиссоник криз ривожланишига мойил бўлади. Бунда клиник эффект доимий ўринбосар глюко- ва минералокортикоидлар (дезоксикортикостерон ацетат, фторгидрокортизон) орқали амалга оширилади.
КЛИНИКАСИ: Касаллик аста-секин ривожланади. Беморлар кучли ҳолсизлик, тез физик чарчаш, терининг қорайиши, иштаҳанинг йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, ориқлаш, юқори ва пастки муча мушаклари ва белдаги оғриқдан шикоят қилишади. Объектив: тилларанг-жигаррангида (бронза рангида). Пигментация асосан тананинг очиқ жойларида (юз, кафт бурмалари, қўл ва оёқ бармоқлари ички юзаси) ҳамда кийим ишқаланадиган соҳаларда (қўлтиқ ости ва чов соҳалари, тирсаклар, тиззалар, бел ва тери бурмалари) кузатилади. Операциядан кейинги чандиқларда пигментация ва табиий пигмент йиғиладиган жойларда (сут безлари сўрғичлари, жинсий органлар) пигментациянинг кучайганлиги кузатилади. Шиллиқ қаватларда (лаблар, милклар, лунжлар, тил, юмшоқ ва қаттиқ танглайлар в.б.) кулранг-қора доғлар шаклидаги пигментациялар кўринади. Кўп ҳолларда гипотермия кузатилади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling