Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet45/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

ЛАБОРАТОР ТЕКШИРИШ. ПТГ миқдорининг ошиши унинг ишлаб чиқарилишининг ошиши ҳақидаги аниқ маълумотни беради. Лекин шуни эсдан чиқармаслик керакки, гормоннинг қонда 80% ноактив С-терминал фрагмент бўлиб, активлик унинг молекуласи ва умумий ПТГ нинг 15% ни ташкил этади, 84 та аминокислотадан иборат. СБЕ билан беморларда ПТГ миқдорини баҳолаш учун радиоиммунологик анализ ёки иммунофлюоресцент методи орқали интакт ПТГ миқдори аниқланади. Бунда беморлар гемодиализда бўлса уларда ПТГ миқдори нормадан 2-3 баробар юқори бўлади, яъни 130-260 пг\мл бўлади. Агар ПТГ миқдори 500пг\мл дан юқори бўлса суяклар ҳолатини баҳолаш мақсадида рентгенография ва остеоденситометрия ўтказилади. Гиперпаратериоз сабабини аниқлаш учун қон зардобидаги кальций миқдорини, айниқса ионлаштирилган кальций миқдорини аниқлаш аниқ маълумотни беради. СБЕ фонида юзага келган иккиламчи гиперпаратериозда буйрак функциясини домий назорат қилиб туриш керак. Бунда қондаги фосфор миқдори кўп ҳолларда юқори бўлади. Фосфор-кальций алмашинуви компенсацияси ва иккиламчи гиперпаратериознинг оқибати кўрсаткичи бу кальций концентрациясини фосфор концентрациясига ўтказиш бўлиб, нормада бу 4,5 ммоль\л ни ташкил этади. Ошқозон-ичак тракти патологияси натижасида юзага келган иккиламчи гиперпаратериозда қон зардобидаги кальций миқдори пасайган, фосфор миқдори эса нормал ёки пасайган бўлади.
Умумий қон таҳлилида: анемия, эозинофилия, нейтропения, ЭЧТ нинг ошиши кузатилади.
Умумий сийдик таҳлилида: изогипостенурия, протеинурия, цилиндрурия, микрогематурия, сийдикнинг ишқорий реакцияси.
Қоннинг биохимиявий таҳлилида: нисбатан билирубин, аланин ва аспарагин трансфераза, остеокальцин миқдорининг ошиши, альдостерон миқдорининг камайиши, ишқорий фосфатаза миқдори ошган (Боданский бўйича 5 ТБ дан юқори, нормада 2-4 ТБ). Гиперкальциемия 3,05 ммоль\л дан юқори, қондаги ионлаштирилган кальций миқдори оқсил миқдори нормал бўлган ҳолда 1,3-1,5 ммоль\л дан юқори бўлади. Гиперкальцийурия 200 мкг\сут дан юқори, гипероксипролинурия. Гипофосфатемия (0,7 ммоль\л дан паст) ва гиперфосфатурия (16-25 ммоль\л дан юқори). Қонда паратгармон миқдори ошган (5-8 мг\мл ва ундан юқори).

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling