Қалқон олди бези автоном функцияси даражасини баҳоловчи функционал тестлар. Бунда қалқон олди бези гиперплазиясида қонда паратгармон миқдори ошган, қолқон олди бези аденомасида эса ўзгармайди:
*инсулинли гипогликемия синамаси; вена ичига 0,05 ТБ инсулин юборилганда 15 минут давомида қондаги паратгармон миқдори аввалгига нисбатан 130% ошади.
*кальцитонинли синама; кальцитонин юборилганда қалқон олди бези гиперплазиясида қонда паратгармон миқдори ошиб, кальций миқдори пасаяди (лекин нормагача эмас), қалқон олди бези аденомасида паратгармон миқдори ўзгармайди, шунингдек бошқа этиологияли гиперкальциемияда кальцитонин юбориш қондаги паратгармон миқдорига таъсир қилмайди.
*тиазидли диуретиклар билан синама - бу синама унча юқори бўлмаган гиперкальциемияда қўлланилади. Бемор 6 кун давомида 0,1-0,2 г\сут гипотиазид қабул қилади. Гиперпаратериоз билан беморларда гипотиазид қабул қилгандан кейин яққол гиперкальциемия юзага келади.
* преднизолонли синама: бу синама кальцийнинг ичакларда сўрилишининг тормозланишига асосланган. Бемор 10 кун давомида 30 мг\сут преднизолон қабул қилади. Гиперпаратериозда преднизолондан кейин қондаги кальций миқдори ўзгармайди, бошқа этиологияли гиперкальциемияда қондаги кальций миқдори пасаяди.
ИНСТРУМЕНТАЛ ТЕКШИРИШ.
1.УЗИ. Қалқон олди безлари соҳаси УЗИ си уларнинг ўлчами ва врачнинг квалификациясига қараб 50-99% информатив бўлиб ҳисобланади. Иккиламчи гиперпаратериозда узоқ давом этган гипокальциемияда ва ПТГ продукцияда стимуляциясида қалқон олди безлари ўлчамлари катталашиши кузатилади. Учламчи гиперпаратериозда битта қалқон олди бези аденомаси, қалқор олди безлари гиперплазияси аниқланади. Бундан ташқари буйраклар УЗИ си қилиниб, уларнинг функционал ҳолати аниқланади.
2.СЦИНТИГРАФИЯ. Таллий-техниций, селен-метионин, октреотид ёки технетрил билан сцинтиграфия қилиниб, бунда катталашган қалқон олди безлари активлик даражалари аниқланади.
3.РЕНТГЕНОГРАФИЯ. Суяклардаги ўзгаришларни аниқлаш учун ишлатиладиган текшириш методи бўлиб, бармоқлар, найсимон суяклар, тос суяги ва умуртқа поғонаси рентгенографияси қилинади. Сон суяги проксимал қисми ва тирсак суяги денситометрик текширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |