Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet39/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Фокал (ўчоқли) формаси
Бу формада бирта бўлакнинг жароҳатланиши (бирта бўлак кичик, қаттиқ бўлади) билан характерланади. Пункцион биопсия аутоиммун тиреоидит эканлигини тасдиқлаб беради.
Латент формаси
Бу формада клиник белгилар кузатилмайди, қалқонсимон без ўлчамлари нормал, фақат иммунологик кўрсаткичлар касалликни тасдиқлаши мумкин. Латент форма кўпинча тугунли бўқоқ билан бирга келади.
АИТ ҳамма формасида ҳам қалқонсимон без функционал ҳолатига қараб: эутиреоз, гипертиреоз(кам ҳолларда) ва гипотиреоз бўлиши мумкин.
АИТ ривожланиши мумкин бўлган хавфли гуруҳлар:
1.Дифузтоксик бўқоқ ўтказганлар;
2.Қалқонсимон безда операция ўтказганлар;
3.Эндемик бўқоқ бўлган беморлар;
4.Галакторея-аменореяли беморлар;
5. Қандли диабет билан оғриган беморлар;
6.Штейн-Левентал синдроми (тухумдонлар склерокистози) билан оғриган беморлар;
7.Аллергик ва аутоиммун касалликлар билан оғриганлар;
8.40 ёш ва ундан катта ёшли аёллар;
9.АИТ, ДТЗ ва бошқа аутоиммун касалликлар билан оғриган беморларнинг қариндошлари.
Лаборатор ва инструментал текшириш усуллари
1.Умумий қон анализи: лимфоцитоз ва СОЭ ошиши мумкин;
2.Қоннинг биохимиявий анализи: холестерин, липопротеинлар, триглицеридлар миқдорининг ошиши (гипотиреоз ривожланганда);
3.Қонни иммунологик текшириш:Т-лимфоцитлар сони ва функциясининг камайиши, иммуноглобулинлар миқдорининг ошиши;
4.Қалқонсимон без УЗИ си: структураси нотекис, гипоэхоген участкалар ёки капсуласиз тугунлар кўринади. АИТнинг кардинал белгиси бу без тўқимаси диффуз эхогенлигининг пасайиши. УЗИ орқали АИТ ва ДТБ ни фарқлаб бўлмайди, чунки ДТБ да ҳам эхогенликнинг пасайиши кузатилади. АИТ нинг гипертрофик формасида УЗИ да без ўлчамининг катталанганлиги, атрофик формасида эса кичрайганлиги аниқланади.
5.УЗИ назорати остида қалқонсимон безнинг тери орқали аспирацион ингичка игнали биопсияси; безнинг бир нечта участкалари ва тугунлари пункция қилинади. Биоптатда плазма ҳужайрали ва лимфоид инфильтрация аниқланади, майда ва катта ядроли лимфоцитлар нисбати 4,5микрондан (нормада 7 микрондан катта бўлади) кичиклиги; Ашкенази-Гюртеле (катта эпителиал оксифил ҳужайралар) оксифил ҳужайралари аниқланади.
6.Қалқонсимон безни радиоактив йод ёки техниций билан радиоизотоп сканерлаш. Бу усул орқали без ўлчамининг катталашганлиги (гипертрофик формасида) ёки кичрайганлиги (атрофик формасида), контурининг нотекислиги, формасининг ўзгарганлиги (нормада “капалак” шаклидай АИТ да эса томчи шаклига ўхшайди), радиофармпрепаратни ҳар ютиниши, марказда интенсив ютинишининг бўлмаслиги аниқланади.
7.Қонда антитиреоид антителоларни аниқлаш. Диагностик аҳамиятга эга бўлган титрлар: тиреоглобулин антителолари учун 1:100 ва ундан ортиқ (70% ҳолларда аниқланади), фолликуляр эпителий микросомал фракцияси учун 1:32 ва ундан ортиқ (95% ҳолларда аниқланади).
8.Гормонал статусни радиоиммунолорик текшириш. Гипертиреоз стадиясида қонда Т3,Т4 миқдори ошган, ТТГ миқдори камайган; гипотиреоз стадиясида эса ТТГ миқдори ошган, Т3,Т4 миқдори пасайган; эутиреоид ҳолатида эса қонда Т3,Т4 ва ТТГ миқдорлари нормал бўлади.
9.Қонда пролактин миқдорини аниқлаш. Пролактин миқдори ошган бўлади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling