Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Гипоталамо – гипофизар кахексия


Download 0.65 Mb.
bet22/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Гипоталамо – гипофизар кахексия, туғруқдан кейинги гипопитуитаризм-аденогипофиз ва оралиқ миядаги тарқалган деструктив ўзгаришлар билан характерланади, натижада аденогипофиз ҳамма гормонларининг қисман ёки тўлиқ етишмовчишиги юзага келади. Касаллик кўпинча 30-40 ёшдаги аёлларда учрайди.
Тарихий маълумотлар: касалликни биринчи марта 1913- йилда Глинский ва 1914 йилда Симмондс ёзиб қолдирган. Касалликни туғруқдан кейинги массив қон кетишдан кейин ривожланганлигини биринчи марта 1939- йилда Шиен ёзиб қолдирган.
ЭТИОЛОГИЯСИ:
1) қон кетишлар, айниқса туғруқдан кейинги массив қон кетишлар (1 литрдан ортик)
2) гипоталамо-гипофизар система ўсмалари
3) гипоталамо- гипофизар системадаги инфекцион жараёнлар (сифилис, туберкулёз, грипп, тиф в.б.)
4) бош мия травмасидан кейинги аденогипофиздаги қон қуйилишлар
5) гипофизэктомиялар
6) туғруқ ва абортлар вақтида жуда кўп қон йўқотиш оқибатида артериолалар спазми натижасида аденогипофиз ўткир некрози
7) аденогипофиз томирлари септик эмболияси
ПАТОГЕНЕЗИ: Гипоталамус ва аденогипофиздаги деструктив ўзгаришлар туфайли гипофиз олдинги бўлагидаги ишлаб чиқариладиган барча гормонлар секрецияси етишмовчилиги рўй беради. Бунинг натижасида эса периферик безлар кўпинча қалқонсимон без, буйрак усти бези пўстлоқ қисми ва жинсий безлар фаолиятининг пасайишига олиб келади. СТГ кам ишлаб чиқарилиши натижасида орган ва тўқималарда атрофик жараёнлар рўй беришига олиб келади.
КЛИНИКАСИ: беморлар ривожланиб борувчи ҳолсизлик, апатия, юз ва мучаларнинг шишиши, ориклаш, иштаҳанинг йўқолиши ҳаттоки бемор овқатдан юз ўгиради, ич кетиш ва қабзиятнинг алмашиниб туриши, уйкучанлик, бош оғриғи, либидо ва потенциянинг сусайиши, дисменорея в.б. Организмнинг инфекцияларга қаршилиги пасаяди. Эрта қарилик ривожланади. Объектив: тери қурук, атрофияланган, оқимтир ёки ер рангидай, сочлари сийрак, қўлтиқ ости ва чов соҳаларида сочлар кўринмайди, тери ости ёғ тўқимаси кам ривожланган ёки ривожланмаган, пастки жағ атрофияланган, тишлар кариеси ёки тўкилиши кузатилади. Ички органлар ўлчамлари кичрайган (спланхномикрия), беморларда брадикардияга ва озгина физик зўриқишда ҳам коллапсга мойиллик бўлади, юрак тонлари бўғик, артериал гипотония кузатилади. ЭКГда тишлар вольтажи паст, брадикардия ва миокард дистрофияси белгилари кўринади.
Ошқозон секрецияси ва ошқозон ости бези ички секрецияси функцияси пасайишидан овқат ҳазм системасидаги ўзгаришлар (диспептик ўзгаришлар, кўнгил айниши, қусиш) юзага келади. Ичакларнинг пастга тушиши ва атонияси ривожданади. Нерв-психик системасидан оғир апатиялар, хотиранинг йўқолиши депрессия, уйкучанлик, галлюцинация, негативизм, шизофрения симптомлари кузатилади. Кўрув нерви атрофияси ҳисобидан кўрувнинг бузилиши ёки кўрув майдони чегараланади.
Эндокрин тизимдан- гипоталамус ва гипофиз жароҳатланишидан қандсиз диабет ривожланади, қалқонсимон без фаолияти сусаяди (терининг қуруклиги, брадикардия, қабзият, гипотермия в.х.), буйрак усти бези пўстлоқ қисми фаолияти пасайишидан адинамия, артериал гипотония, гипогликемия, жинсий безлар фаолияти сусайишидан иккиламчи жинсий белгилар йўқолиши, аёлларда дисменорея, эркакларда импотенция ва жинсий олат гипоплазияси кузатилади.
Қалқонсимон без фаолияти етишмовчилиги устунлик қилганда юз ва мучаларда шиш билан кечади.
Айрим беморларда криз ёки гипоталамо-гипофизар кома ривожланади. Бунга қуйидагилар туртки омил бўлиб ҳисобланади: физик ёки психик травмалар, операциялар, наркоз, совқотиш, наркотик, инсулин ва барбитуратларни эҳтиётсизлик билан қўллаш в.х. Криз ёки кома кўпинча аста-секин кам ҳолларда ўткир бошланади. Гипоталамо-гипофизар команинг қуйидаги клиник вариантлари тафовут қилинади:
1) Гипотериоид (уйқучанлик, гипотермия, брадикардия, қабзият)
2) Гипогликемик (очлик ҳисси, психик қўзғалишлар, қонда қанд миқдорининг пасайиши)
3) Гипертермик (йўлдош инфекция устунлик қилади)
4) Сув-туз алмашинувининг бузилиши (дегидратация, гиперкалиемия, гипонатриемия)

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling