Диагностик синамалар:
1) Метапиронли синама- 2 сутка давомида 750 мг дан ҳар олти соатда метапирон перорал берилади. 2- кунда сийдикдаги 17-ОКС миқдорини аниқлаш учун сийдик йиғилади. Синаманинг моҳияти шундаки метапирон буйрак усти бези пўстлоқ қисмидаги 1-гидроксилаза ферментига танлаб таъсир кўрсатади, натижада кортизол, альдостерон, кортикостерон биосинтезини бузади. Қонда кортизол микдорининг камайиши қайтар алоқа механизми асосида АКТГ секрециясининг ошишига олиб келади, натижада буйрак усти безидан 17-окси-1-дезоксикортикостерон секрециясини оширади, бу эса гипофиздан АКТГ секрециясини тормозламайди, лекин 17-ОКС кўринишида сийдик билан чиқиб кетади. Иценко-Кушинг касаллигида гипоталамо-гипофизар система активлиги ҳисобидан метапирон қабул қилгандан кейин сийдик билан чиқадиган 17-ОКС миқдори 2-3 маротабага ортади, Кушинг синдромида эса ўзгаришсиз қолади.
2) Дексаметазонли синама- Қайтар алоқа механизмига асосан эндоген АКТГ ишлаб чиқарилишининг камайишига асосланган. Бунда Лидделнинг катта синамасидан фойдаланилади: 2 сутка давомида ҳар олти соатда 2 мг дан дексаметазон берилганда Иценко-Кушинг касаллигида сийдик билан чиқадиган 17-ОКС миқдори 50%гача камаяди. Иценко-Кушинг синдромида эса ўзгаришсиз қолади.
ДИФФЕРЕНЦИАЛ- ДИАГНОСТИКАСИ:
1) Иценко-Кушинг синдроми билан- бу 2 хил ҳолатда юзага келади:
а) буйрак усти бези пўстлоқ қисми гормонал актив ўсмаси (глюкостерома)да рентгеномаграммада бир буйрак усти безида ўсма иккинчида эса гиперплазия аниқланади, унинг кечиши тез, остепороз кам ифодаланган, гирсутизм кўп ривожланган. Метапиронли ва дексаметазонли синамалар манфий.
б) эктопик АКТГ- синдроми- биологик актив АКТГ ёки АКТГ-симон маҳсулот ишлаб чиқарадиган бошқа орган (бронхоген рак, ўпка, айрисимон без, ошқозон, қизилўнгач, кўкс оралиғи, ўт пуфаги, жигар, қалқонсимон без, ошкозон ости бези, бачадон, тухумдон в.б.) ўсмаларининг буйрак усти безига метастази- бу кўпинча эркакларда учрайди, кечиши ёмон сифатли, қон зардобида АКТГ нинг базал миқдори жуда юқори (200 нг\л дан юкори), плазма ва сийдикда кортикостероидлар микдори юқори, синамалар манфий
Do'stlaringiz bilan baham: |