Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Download 0.65 Mb.
bet17/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Юрак қон-томир системаси: Тахикардия, юрак чегараларининг чапга силжиши, чўққида систолик шовқин, аорта устида 2-тон акценти, систолик ва диастолик қон босимининг ошиши, веноз босимнинг ошиши. Артериал гипертония ва юрак мушакларида метоболизмнинг бузилиши сурункали юрак етишмовчилигига олиб келади. Бунинг сабаби глюкокортикоидларнинг кўп ишлаб чиқарилиши, чап қоринча гипертрофияси ва нисбий коронар етишмовчилигига олиб келувчи катта қон айланиш доирасига босимнинг ошишидир. ЭКГда левограмма, Т тишчанинг пасайиши, Q-Т интервалнинг узайиши S-Т сегментнинг пасайиши кузатилади.
Нафас олиш системаси: Кортизоллар кўп ишлаб чиқарилиши натижасида антителолар ишлаб чиқарилиши пасаяди, натижада организм реактивлиги пасайиб бронхит, пневмониялар ва туберкулёз ривожланади.
Овқат ҳазм қилиш системаси: Зарда қайнаши, ёнбош соҳаларда оғрик, сурункали гиперацид гастрит, айрим ҳолларда гастродуоденал яралар (“стероид яралар”) юзага келади. Баъзан ошқозон ичак системасидан қон кетишлар кузатилади. Жигарнинг антитоксик, синтетик, галактозофиксацияловчи ва холестеринэстерифицияловчи функцияси бузилади.
Сийдик ажратиш системаси: Коптокчалар фильтрацияси ва буйракда қон айланиш тезлиги камаяди. Глюкокортикоидлар кўп ишлаб чиқарилишидан иммунобиологик жараёнлар бузилиб, организмнинг инфекцияларга қаршилиги пасаяди. Бунинг натижасида инфекцияларнинг сийдик йўлларида ривожланишига шароит яратилади. Глюкокортикоидлар кўп ишлаб чиқарилишидан
тошлар ҳосил бўлади, натижада скелет декальсикацияси юзага келиб, лимон кислотаси экскрецияси пасаяди. Бунинг оқибатида гиперкальцийурия сийдик тошлари (уролитиаз) ривожланади. Сийдик, лимфа ва қон оқими бузилиб, инфекцияларнинг буйракларда ривожланишига омил яратилади. Пиелонефрит ва сийдик тош касаллиги юзага келади. Қон босими узоқ вақт юқори бўлганда нефросклероз, кейинчалик буйрак етишмовчилиги ҳаттоки уремия ривожланади. Буйракларнинг жароҳатланиши натижасида ренин-ангиотензин система ишга тушиб артериал гипертония кечишини кучайтиради.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling