ҲАЛҚА Қисса биринчи боб
Download 0.5 Mb.
|
(shayximiz kitoblari) Halqa Akrom Malik (1)
БЕШИНЧИ БОБ...Шафиқа хоним ўз қисмати ҳикоясини сўзлайди: Совчилар менинг дунёйимни зулматга улоқтирди, гўё. Наҳотки, шу қора оламда абадул абад қолиб кетаман? Ер юзида, узоқ ўлкаларда, масалан, Оврупода, Америкада ҳамма саодатманд яшамоқда. У ерда барча инсонлар шоду хуррам, менинг мамлакатимда, менинг оиламда эса қулдорлик ҳукм сураётир! Мени мажбурлаб эрга беришмоқчи! Қани, менинг ҳуқуқим! Менинг ҳам орзуларим бор, овозим жуда жарангдор, ўзим гўзалман, мен машҳур хонанда бўлишим мумкин! Эронлик Гугушни кўрмайсизми? Ахир, у ҳам зулм чангалидан ғолиб чиқди, Ер юзи бугун уни танийди. Мен ундан кам эмасман! Бизнинг оми халқимиз санъатни тушунмайди. Ваҳшийлар мусиқани таъқиқлашган. Инсон қалбини азоблашади. Туйғулар учун сизни жиноятда айблайдилар. Бу қандай манфурлик! Ўша пайт мана шундай фикрлар миямни қамраб олди. Онам совчи ҳақида айтганида бақириб юбордим: Тегмайман! Эрга тегмайман! Онам авзойимни кўриб, қўрқиб кетди: Шафиқа, қизим, майли, майли, – деди у шошиб. – Нега бунча йиғладинг? Эрга тегишни истамасанг, мажбурламаймиз. Онамнинг охирги гапи мени тинчлантирди. Энди ўн тўртга кирдинг. Ёшсан, ҳаётни билмайсан, Шафиқа, – онам бошимни силаб давом этди. – Сен йўқ десанг, ҳеч ким хўп деёлмайди. Ўзингни бу қадар қийнама, изтиробга солма, хўпми, кўзимнинг нури? Хўп, она, – дедим. Анча хотиржам эсам-да, кўнглим озурда эди. Хонадонимизда тўй тўйга уланиб қолди. Отам ҳамма фарзандларини уйли-жойли қилишга киришди: бир ўғлини уйлантирса, бир қизини узатарди. Бу тақдир мени ҳам кутаётганини билардим. Узоқ –узоқларга қочиб кетгим келарди. Қандай қочаман? Менга ким ҳам ёрдам беради? Шунда менга бир зот ёрдам бера олади деб ўйладим. Бу Аллоҳ эди. Астойдил сўрасанг, Аллоҳ сўраганингни беради. Бизга сингдирилган ақийдалардан бири шундай эди. Ибодатга берилдим. Таҳажжуд ўқидим, нафл рўзалар тутдим, онам берган пулларни муҳтожларга садақа қилдим, эвазига Аллоҳдан бир нарсани сўрадим: “Аллоҳим, мени бу зулматдан қутқар! Ўзим орзу қилган эркин ҳаётни туҳфа эт!” Совчиларнинг кимлигини сўрамай рад этавердим. Шу тариқа икки йил ўтиб, ўн олтига тўлдим. Отам Шафиқани ўн еттига тўлмай узатаман, қиз болани бундай узоқ ушлаб бўлмайди, дебди. Онам менинг ибодатгўйлигимни эслатибди. “Ибодати яхши, – дебди отам, – аммо уй ишларини ҳам ўргатинг, хоним, эрининг уйида ибодатига қараб, раҳмат, дейишмайди, меҳнатига қарашади”. Бу гаплардан жуда дилим озорланди. Отам мени, ўз қизини бегона ҳисоблаяпти, деб ўйладим. Бунга ўзимни мутлақо инонтириб қўйдим. Навбатдаги совчи хабарини эшитиб, одатдагидек йўқ дедим. Қизим, энди йўқ дейишинг бефойда, – деди онам. – Отанг розилик бериб юборади, бу аниқ. Куёв бўлмиш ёш йигит. Йигирмага кирган. Биринчи уйланиши. Менга бу қизиқ эмас, – дедим йиғлаб. – Мен турмушга чиқмайман. Ҳар бир қизга эрга тегиши шарт! – онамнинг овози бирдан кескинлашди. – Сенга ёмонликни раво кўрамизми? Куёв Малайзияда яшайди. Отангдан ўн беш ёшидан буён илм олади. Отанг Шафиқанинг қалби нозик деб айтади. Шунинг учун дуч келган одамга сени узатмайди. Не –не одамларни ўзи ҳам рад этди. ИншаАллоҳ, бахтли бўласан! ...Шафиқа хоним ҳаётини ҳикоя қиларкан, у кунларни ҳозиргидек эслади: қизнинг қайсарлиги ҳисобга ўтмади, никоҳ ўқилди. Шафиқа куёвнинг, ҳақиқатан, жуда ёш эканлигини кўрди. Кўзлари думалоқ, соқоли сийрак йигитча устозига жуда мухлис эди. У ўз рафиқасини устозининг ҳурмати боис ўзгача эҳтиром ила қарши олди. Келин-куёв бир муддат Лаҳорда яшадилар. Бу орада куёв бўлмиш Фотиҳ Карим таълимни якунлади. Мадрасадан бир қанча ижозаларни олди, ҳанафий мазҳаби бўйича дин мутахассиси сифатида ҳужжатга эга бўлди ва ўз юртига – Куала Лумпурга ёш аёли билан қайтди. Шафиқа самолётга чиқди, осмонга кўтарилди, ўзини бир қадар шод сезди. Фотиҳ Карим доим аёлининг кўнглига қаради. Шафиқа эрига кўнгли талпинмаса-да, унинг поклик ила боқиб турган нигоҳларидан уяларди, бирор инжиқлик қила олмади. Бу ҳолни Фотиҳ итоатдан деб билиб, жуда мамнун бўлди. Устози энг гўзал қизини гўзал тарбиялаб унга тақдим этганидан Аллоҳга ҳамд айтди. Бироқ у Шафиқанинг қалбидаги туғёнлардан бехабар эди. ... Куала Лумпурдан эллик километр узоқликда бир мавзе бор. Бу дарёлари мўл бир ҳудуд. Ҳавоси тоза. Табиати гўзал. Ўрмонлари кўп. Боғлари сермева. Ҳайвонотга бой. Қушлари хилма-хил. Балиқчилик бобида аҳолиси жуда моҳир. Денгиз нафаси кезади. Икки-уч соатлик йўлни босиб, шарқда Тинч, ғарбда Ҳинд океанига олиб чиқадиган исталган денгизга етиб олса бўлади. Халқи бағрикенг. Доим кулиб юради. Бу ердаги ҳаёт Шафиқага анча маъқул келди. Мусиқа тинглаш мумкин экан. Телевиденияда исталган дастурни топиб томоша қилишинг мумкин. Австралия, Сидней, Тасмания, Янги Зеландия каналлари ҳам бор. Ҳаёт Шафиқа орзу қилганидек рангли эди. Фотиҳ Карим маҳаллий масжидга хатиб бўлиб ишга кирди. Маҳаллий теле ва радио дастурларда ҳанафий мазҳабидан дарс бера бошлади. Шафиқа бу ернинг аёлларининг қувноқлигидан мамнун эди. Қизлар эр талашиб урушиб қолишади. Баъзан қизлар онасига ўзи танлаган эрни айтар эди. Бу ҳол ҳеч кимни ажаблантирмайди. Ёш йигитлар кемада ҳаж бориб келишади. Фотиҳ Шафиқага ҳам ҳажга бирга борайлик деди. Шафиқа юкли эди. Орадан беш йил ўтди. Шафиқа икки ўғилнинг онасига айланди. Лаҳорга бир неча марта бориб келди. Онаси қизининг гўзал уй бекаси бўлганидан кўнгли тўқ эди. Қайнота-қайнонаси Шафиқани ўз қизларидай кўришарди. Бироқ Шафиқанинг қалбида ҳамон эски ҳавас олови ўчмаган эди. У ҳамон бу ҳаётидан тўла рози эмас эди. Билмайман, қалбимга бу шайтон қачон кириб ўрнашиб олган эди! – деб буни айтиб беради Шафиқа хоним. – Болаларимни қолдириб, эримдан ажралишни истаб қолдим. ... Фотиҳ қулоқларига инонмай қолди. Хоним, сиҳҳатингиз жойидами? Кўзингизга нимадир кўриняптими? – деди қайғуриб. Йўқ! – Шафиқа сапчиб туриб кетди. – Мен соппа-соғман! Жин теккани йўқ. Келинг, мени сиз тингланг, Фотиҳ. Онгли, маданиятли инсон ўлароқ қалбимни тушунинг. Фотиҳ қаршисида умр йўлдошим, деб фахр этиб юргани қўққисдан бегонага эврилганини сезди. Илиқ қалби музлаётганини идрок қилди. Мутаассир бўлишни бас қилиб, сокин овозда деди: Сўйланг, Шафиқа хоним, сизнинг дарди оламингизни биз ҳам билайлик. Зимистонда қолиб кетган кўринасиз! Эрининг товушидаги важоҳатдан Шафиқа қўрқиб кетди. Уни тинглашга шай бўлиб ўтирган Фотиҳ Карим кутилмаганда Шафиқанинг назарида улкан ҳайбат касб этди. Шу чоққача тилидан ширин сўз, юзидан табассум аримаган мусулмоннинг ичидаги ғазабми, қаҳрми, хуллас, шунга ўхшаш бир қувват аждаҳо каби қўзғалган эди. Бу аждаҳонинг дами Шафиқани ҳайиқишга мажбур этди. Бироқ сўз айтилган эди, аёл бу аждаҳо қаршисида тик туриб, ёнишга маҳкум бўлди. Аслида, у ўзини ўзи бу балога дучор этди. Мен бу орзу билан болалигимдан буён яшаб келяпман. Фотиҳ, ўзимни занжир ичида қурбон этолмайман. Бизнинг исломий деб мақтанадиган турмушимиз занжирдан иборат, холос. Фотиҳ ўз хотинини илк марта кўраётгандек қотиб қолди. Эридаги бу ўзгаришдан куч олиб, Шафиқа тўхтамасдан бидирлай бошлади: Сизларнинг исломингиз инсон қалбини парчалайди. Инсон қалбини ўлдиради. Эрк ва ҳурриятни бўғади. Фотиҳ чидай олмади: Сен мусулмонмисан? – деб юборди. Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман. Сиз менинг иймонимга шубҳа қиляпсизми? Иймонимни биладиган Зот тепада! – деди Шафиқа. – Исломий ҳаёт санъатни, маданиятни рад этмайди. Аллоҳ бандаларига зулм қилмайди. Сизлар еттинчи аср Исломини бугунги замонга тиқиштирасиз. Йўқ! Ислом сиз, отам айтгандек эмас! Сизлар қолоқсизлар! Исломий қоидаларни янгилаш фурсати етди! Аёл киши ҳам жамиятда, Ер юзида ўз салоҳиятини намойиш этиши лозим. Мен хонанда бўлишни истайман. Бутун дунё менинг овозимни тингласин! Мени танисин! Сиз эса бунга йўл бермайсиз. Шунинг учун ажрашаман! Хотини гапираркан, Фотиҳ ўзини қўлга олди. Тишини тишига босди. Шафиқа гапириб бўлгач, сўради: Бори шуми? Сизга шу етади. Мен маданиятли, онгли муслимаман. Диним мени бўғмайди, балки менга йўл очади. Бироқ сизлар буни тушунмайсиз. Бу васваса сени қачон эгаллаб олди? Сиз учун бу васваса. Мен учун ҳақиқат. Сенинг бундай васвасанг учун талоқ ҳам шарт эмас, шекилли, – Фотиҳ шундай деб ўрнидан турди. – Талоқсан. Уйимдан йўқол. Болаларимдан умидингни уз. Шафиқа ғалати бўлди. Эридан бу қадар тез жавобни кутмаган эди. Сиз мени севмагансиз! – деди чираниб. Ҳали шу ердамисан? – Фотиҳ шундай деди-да, ичкари хонага кириб кетди. Шафиқа ичи бўшаб қолганини сезди. Худди бир бўшлиқда муаллақ қолган эди у. Суянадиган бир таянчи йўқ эди атрофида. Ўзингни қўлга ол, Шафиқа! – деди ўзига ўзи овоз чиқариб. – Энди эркин қушсан! Ўз ҳаётинг ўз қўлингда! Бўшашма! ... Шафиқа кетиш учун бир қанча пул, либосларини ҳозирлаб қўйган эди. Режасига мувофиқ Куала Лумпур марказидаги шоҳона меҳмонхонага жўнади. ... Эрталаб қизил либосини кийди, юзини очиб рўмол ўради ва Америка Қўшма штатларининг Куала Лумпурдаги элчихонасига йўл олди. Элчихона мени амалий қўллаб-қувватлашини сўрайман, – деди у. Элчихонадагилар уларни йўқлаб келган бу дилбар аёлнинг диндор оиладан келганлигини эшитиб руҳланиб кетишди. Ўзгача эҳтиром ва илтифот ила алоҳида суҳбат хонасига таклиф этишди. Қаҳва, чой ёки сув? – деб сўради хизматчи. Сув, – деди Шафиқа. У беҳад ҳаяжонланаётган эди. Бир неча дақиқада унинг қаршсига бир аёл ва икки эркак келиб ўтиришди. Аёл қора танли эди. Уларнинг учови ҳам жуда қувноқ, жуда дўстона, жуда мулойим эдилар. Хайрли кун, хоним, исми шарифим Жейн Бронти, сиз Жейн деб чақиринг, шу менга ёқади, – деди хайрихоҳлик ила қора танли аёл. Танишганимдан хурсандман, Жейн, – деди Шафиқа. – Мен Шафиқаман. Шафиқа, исмингиз жуда ҳам гўзал жаранглар экан! Худди ўзингиз каби дилбар исм! – деди Жейн. – Танишинг, ҳамкасбларим Жой ва Николас. Биз элчихонада гендер ҳимояси, маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш масалаларида ишлаймиз. Хоним, элчихонамизга ташриф буюриб энг тўғри ишни қилгансиз, – деди Жой деб танитилган эркак. – Сизнинг ҳикоянгизни тинглашни истаймиз. Сиз ўз қобиғингиздан чиқишга қандай жасорат топдингиз? Агар бу ҳақда биз билан суҳбатлашсангиз, мамнун бўлардик, – деди кулиб Жейн ҳам. Шафиқа уларга оиласи, келиб чиқишини айтиб бериш осон кечмаслигини шу онда англаб етди. Айтажак ҳикояси гўё ўзи мансуб бўлган оила ҳақида шикоят қилиш эди. Кечирасиз, мен тегишли бўлган оила ўз ҳаётидан рози, мен учун у торлик қилди, холос, – деди Шафиқа. Тортинманг, азизам! – деди Жейн. – Сизга атрофлича ёрдам беришимиз учун сизни яхшироқ танишимиз керак. Шафиқа бошқа чораси йўқлигини тушунди. Чуқур нафас олиб, секин сўз бошлади: Мен исломий оилада туғилдим... Шафиқанинг ҳикояси элчихонадагиларга жуда ёқди. Улар аёлни қўллашга тайёр эканликларини билдиришди. Албатта, Ислом дини инсонларга таскин беради, ўзидан қониқиш, Худонинг паноҳида хавфсиз эканлигига одамни ишонтиради, – деди Николас. – Бу кишига психологик хотиржамлик ато этади. Бироқ динни, у Исломми, насронийликми, эркимиз занжирига айлантириш тўғри иш эмас. Биз одамзоднинг ҳамма ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз, хусусан, тақводорликни ҳам. Бироқ инсонлар тақводорлик билан ўзларини чеклаб юришлари жуда ачинарли. Шафиқа хоним, жасоратингиз таҳсинга лойиқ. Бу жасорат минглаб аёлларни руҳлантиради, оламга очиқ кўзлар ила боқишга чорлайди, шубҳасиз. Шафиқа қайтиб бўлмас йўлга чиққандек ҳис этди ўзини. “Етар! Ҳадиксирашни бас қил, Шафиқа! – ичида ўзига ўзи далда берди. Сени отанг тушундими? Сени онанг тушундими? Сени эринг тушундими? Йўқ, улар сени тушунмади. Энди ортга қайтсанг, сени чексиз хорлик кутяпти. Энди олға юр! Сен оилангдан юз ўгирмадинг, сен ўз йўлингга чиқдинг. Сен қолипларни буздинг. Сен кишанларни парчаладинг. Шафиқа! Чекинма! Келиб чиқишингни яширма! Яшириб нима қиласан? Бутун олам шундай жасур аёлни билсин! Жасорат ва истак бўлса, қандай буюк марраларга эришмоқ мумкинлигини исботла! Отингни, зотингни яширма, Шафиқа! Дин бу эски бир қолип. Эски занжир. Ундан қўрқма! Аллоҳ марҳаматли, у бандаларини бундай азобламайди. Ахир, санъатнинг нимаси гуноҳ? Мусиқанинг нимаси ҳаром? Инсон қалбига ҳаловат берувчи неъматнинг нимаси ёмон? Аллоҳ сени тушунади, Шафиқа. Аллоҳ сени кечиради. Асосийси, қалбингни тоза сақла! Ибодатингни қил! Аллоҳни унутиб қўйма! Шафиқа, чўчима!” ... Орадан бир ой ўтиб, Шафиқа ҳақида халқаро ахборот хизматлари бир неча дастур тайёрладилар. Уларда Шафиқа эрк фариштаси, жасоратли қалб сохибаси каби сифатлар билан мақталди. Шафиқа ўзининг “ҳаёт йўли” ҳақида ҳикоя қилди. Таъқиқланган орзулар, соқов қилинган болалик, гунг аёллар қисмати бу дастурлар мавзуси эди. Шафиқага БМТ, ЮНЕСКО эътибор қаратди. Овозини тинглашди. Қўшиқчиликни ўрганиш учун таълим олди. Шафиқа ўз “муваффақияти”дан маст бўлди. Дастлаб, саҳналарга чиқишда ҳаяжонланар эди, аста-секин бу ҳаяжон йўқолди. Олти ой давомида Ер юзининг бир неча нуқталарига борди. Африка, Араб Амирликлари, Сингапур, Ҳиндистонда аёллар ҳуррияти ҳақида маърузалар ўқиди. БМТ Шафиқага Жейн Бронтини ҳамроҳ қилиб берди. У Шафиқа учун ҳамма нарсани ҳал қилар эди. Шафиқанинг ичида бир туйғу уни сезилар-сезилмас азобларди. Ҳар томонга боқиб, у шаҳватпарастлик ҳавосини ҳис этарди. Бу истакларга Ғарб одамларида ҳеч қандай тўсиқ қўйилмаслиги унга олган тарбиясини кўп бора ёдига солди. Шаън ва иффатига миллионлаб нигоҳларнинг тажовузи унга оғирлик солди. Айниқса, эркакларнинг аксари унга энг яқин даражада дўстлашишни доимо таклиф этишлари уни ерга ураверди. У бахтиёрликда деб ҳисоблаётган Ғарб аёллари, аслида, ўз эркаклари қошида бир қадр касб этмаслигини тушунди. Севги деган туйғу шаҳватпарастликни ифода этарди, холос. Ҳеч бир аёлда на иффат ҳимояси, на шараф пояси йўқ эди. Аёллар ҳамиша ўз қоматларини кўз-кўз қилишга мажбур эдилар. Бу ерга урилишлар Шафиқага шу қадар оғир ботдики, ўзини алданган ҳис этди. Кайфияти зулматга чўкди: табассумлар ёлғон; мода саҳнасидаги латофату малоҳат рўё; туйғуларда бирор поклик йўқ; аёл қалби бу маконларда ўзини зинҳор аёл деб ҳис этмагай! Аёл эркинлик баҳонасида бўшлиққа ташлаб юборилган! Унда на суянч бор, на таянч! Шафиқанинг нутқларидан жўшқинлик ғойиб бўлди. Овози сўнди. Кўзлари маъюсланди. Шафиқа! Сенга нима бўляпти! – деди қайта-қайта Жейн. Шафиқа жавоб бермади. Бошқа сўзлай олмайман, – деди Шафиқа ниҳоят. Нима учун? – ҳайрон сўради Жейн. Тушунтириб бера олмайман... Мени тинч қўйинглар! – хазин оҳангда гапирди Шафиқа. Кечирасан, қизалоқ! – деди Жейн жаҳл билан. – Биз сени излаб топдикми? Ялиниб келган ўзингсан. Сенга шароитлар ҳозирладик, йўлингни очдик, пул бердик. Дунёни кездинг. Юлдуз бўлдинг. Сен бу ишларни ўйин деб ўйлайсанми? Сенинг кўнглингга қарайдиган ҳеч ким йўқ. Буйруқни бажар. Шафиқа қулоқларига ишонолмай қолди. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling