Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


даврлари” ѐки “Раҳнамолик даврлари”


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

даврлари” ѐки “Раҳнамолик даврлари” назариясини ишлаб 
чиқди. 
Жаҳоннинг 
геосиѐсий 
тузилмаси 
унинг 
иқтисодий 
тараққиѐтига алоқадорлигига асосланган бу назарияда сайѐрада у 
ѐки бу давлатнинг иқтисодий ривожи даврининг таназзули билан 
унинг сиѐсий гегемонлиги ҳам ниҳоясига етади, деган фикр ўртага 
ташланади. 
Ҳаѐтий манфаатлар зоналари назарияси: Янги даврнинг 
асосий геоиқтисодий назарияларидан бири – “ҳаѐтий манфаат 
зонаси” деб аталади. Бу назария ҳам жаҳоннинг турли 
минтақаларида ҳар қандай воситалар билан АҚШ манфаатларини 
ҳимоя қилишни асослаш мақсадида америкалик олимлар 
томонидан ишлаб чиқилган. Бу жиҳатдан С.Коэн, Э.Ҳантингтон 
ва Н.Спайкмен асарларини алоҳида қайд қилиш ўринли. Уларда 
АҚШнинг жаҳондаги иқтисодий, сиѐсий, ҳарбий, хавфсизлик 
манфаатлари зоналар бўйича гуруҳларга ажратилган ва шунга 
тегишли равишда уларни ҳимоя қилиш чоралари таклиф этилган.
Муаллифлар АҚШнинг бу зоналардаги “ҳаѐтий манфаатлари”ни 
таъминлаш учун у ерларда Америка ҳарбий базаларини 
жойлаштириш керак, деб ҳисоблайдилар. 
 Шимол-Жануб геосиѐсий назарияси: Ғарбнинг ҳозирги ҳар 
иккала геосиѐсий мактаби – атлантчилар ва континентчилар бу 
назариядан бирдай кенг фойдаланмоқда. Бу назария тарафдорлари 
жаҳоннинг бу икки қисмини бир-бирига қарши қўйиб, уларнинг 
ташқи ва ички ўлчамларини қиѐслайдилар ва шунга мувофиқ тарзда 
геосиѐсий ва геоиқтисодий назардан тавсифлайдилар. 
Одатда геосиѐсий адабиѐтларда Шимол деганда – тартиб-
интизом, фаровон ҳаѐт, давлатмандлик, Шарқ деганда – ишсизлик, 
фақирлик ва турли-туман ихтилофлар тушунилади. 
Шимол-Жануб назарияси Шимолнинг ривожланган давлатлари 
билан Жанубнинг ривожланаѐтган мамлакатлари ўртасидаги 
кескинлик сабаблари борасида геосиѐсатчилар ўртасида “совуқ 


144 
уруш” йилларидан бошланган ва ҳозиргача турли шаклларда давом 
этаѐтган мафкуравий қаршиликка асосланади. 
“Шимол” атамаси, одатда, ўша даврда ҳам, ҳозирда ҳам АҚШ, 
Канада, Ғарбий Европани ўз ичига олувчи геоиқтисодий 
макроминтақани билдиради. Гоҳо Япония, Исроил, Австралия ва 
Янги Зеландияни ҳам шу қаторга қўшишади. 
“Жануб” деганда асосан Африка қитъаси, Ҳинд океанининг 
соҳилбўйи мамлакатлари, Евроосиѐ ва Россиянинг анча 
ҳудудларини ўз ичига олган геоиқтисодий макроминтақа назарда 
тутилади.


145 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling