Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Ягона дунѐ геоиқтисодиѐти назарияси
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дунѐ иқтисодий системаси геосиѐсий мактаби
- “Жаҳон конъюнктура даври” назарияси билан бирлаштириб, “Дунѐ сиѐсатининг узун
Ягона дунѐ геоиқтисодиѐти назарияси: Бу назария Иккинчи
Жаҳон урушидан кейин АҚШ олимлари томонидан ишлаб чиқилди. Америка тарихчиси Жорж Кеннан Гитлерга қарши коалиция аъзоларининг биргаликдаги фаолияти асосида “ягона дунѐ иқтисодий ҳамжамияти”ни барпо этиш, унга социалистик давлатларни ҳам, капиталистик давлатларни ҳам жалб қилиш мумкин, деб ўйлаган. Кеннан ва унинг тарафдорлари Маршаллнинг Ғарбий Европа мамлакатларига иқтисодий ѐрдам кўрсатишга йўналтирилган 1947 йилдаги режаси доирасида Шарқий Европадаги социалистик лагерга ҳам иқтисодий кўмак беришни кўзда тутилишидан умид қилишган. Улар СССР ва социалистик лагерга қарши бевосита кураш олиб бориш ўрнига уларнинг иқтисодий тузилмаларини қўллаб-қувватлаш янада яхшироқ, чунки бу уларнинг либераллашишига ва жаҳон иқтисодий тизимига қўшилишига олиб келади, деб ҳисоблаганлар. Назария тарафдорлари шу йўл билан икки система ўртасидаги зиддиятларни анча юмшатишга умид боғлаганлар. Назариянинг моҳияти ҳам, 142 гапнинг индаллосини айтганда, “интеграция йўли билан тийиш”дан иборат эди. Дунѐ иқтисодий системаси геосиѐсий мактаби: Бу назария америкалик олим Иммануиль Валлерстайн томонидан илгари сурилган ва ривожлантирилган. Унинг назариясига кўра, жаҳоннинг иқтисодий тараққиѐти кейинги беш-ўн аср ичида асосан бир нечта “иқтисодий макон доирасида” юз берган. Бу ҳудудлар (маконлар)ни муаллиф алоҳида “дунѐ иқтисодий системаси” сифатида тавсифлаган ва шунга мос хулоса чиқариб, ҳозирги жаҳон иқтисодий сиѐстининг ўзига хос концепциясини таклиф этган. “Ҳозирги дунѐ системаси”, “Капиталистик дунѐ иқтисодиѐти”, “Сиѐсий иқтисодий дунѐ” ва бошқа асарларида Валлерстайн жаҳон иқтисодий тараққиѐтининг уч турини ажратиб кўрсатган, уларнинг тарихий доирасларини аниқлаб берган. Булар тегишинча қуйидагичадир: - мини система – ибтидоий жамоа ва ундан кейинги уруғчилик- қабилачилик даврининг ривожи. - дунѐ системаси – феодализм, ривожланган ҳарбий- бюрократик режимлар, илк капитализм давридаги иқтисодий тузилмалар, империалистик давлатлар томонидан яратилган иқтисодиѐт бу даврга хосдир. Бу ерда қишлоқ хўжалиги асосий ўринда туради. - капиталистик даврнинг мавжуд иқтисодий дунѐси – буни муаллиф дунѐ иқтисодий системасининг асоси ва гегемон даври деб атайди. Валлерстайн капиталистик иқтисодий система тараққиѐтининг кейинги 400 йиллик тарихини тадқиқ этиб, унинг Голландия, Англия ва АҚШ гегемонлиги даврларини (босқичларини) махсус таъкидлаган ва бир босқичдан иккинчи босқичга ўтиш учун тахминан 200 йилча вақт керак бўлишини қайд қилган. Унинг фикрича, бу босқичларнинг ҳар бири учта фазани босиб ўтади: биринчи фаза – жаҳон уруши, иккинчи фаза – буюк давлат гегемонияси ва ниҳоят, учинчи фаза – бу давлатнинг инқирозидан иборат. Муаллиф Голландия босқичи 1618-1672 йилларда, Британия босқичи 1792-1896 йилларда содир бўлди, Америка босқичи 1914 йилдан бошланди, деб кўрсатади. Валлерстайн ўзининг дунѐ системаси назариясида уч поғонали иерархияли тузилмани: ядро – ярим периферия – периферия 143 тузилмасини ҳам таклиф қилди. У ягона дунѐ иқтисодий системасига халқаро муносабатларнинг алоҳида субъекти деб ѐндашиб, уни давлатлараро муносабатларга таъсир ўтказувчи муҳим омил деб ҳисоблаган. Кейинги йилларда Валлерстайн ўз назариясини рус иқтисодчиси Н.Д. Кондратьевнинг “Жаҳон конъюнктура даври” назарияси билан бирлаштириб, “Дунѐ сиѐсатининг узун Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling