153
бошқа таклифларини реал эмас ва ҳаддан ташқари шиширилган
дея, қабул қилмаган.
Унинг фикрича, рус миссионерлиги ва
ғарбчилик ғояларини муайян тарихий даврда ва конкрет ҳудудда
татбиқ қилиш тактикаси тўғри танланса,
албатта натижага
эришилади. У Европада ҳам, Осиѐда ҳам Россия бўлиши керак, деб
ҳисоблар, Россиянинг миллий ўзига хослигини асраб қолишга
чақирар эди.
Горчаковнинг ғоялари кейинга даврда бироз бошқача шаклда
К.Н.Леонтьев
бошчилигидаги
бошқа
аксилпанславчилар
томонидан
ривожлантирилди.
Бу
оқим
тарафдорлари
славянларнинг ягона марказда бирлашуви ва
яона славян давлати
барпо этишни Россия империясининг интиҳосининг ибтидоси деб
қарардилар. Уларнинг фикрича, фақат славянлардан ташкил топган
Россия империяси ўзининг жаҳон руҳини йўқотган, ўзининг
Евроосиѐ ва жаҳон цивилизацияси йўлини бутунлай ѐпган бўларди.
Руспаратсликни “панславизм романтизми” деб ҳисоблаган
Леонтьев Россия империяси Евроосиѐнинг янада кўпроқ ҳудудлари
ва янада йирикроқ халқларини ўз таркибига қўшиб олиб, Ғарбий
Европа томонга ҳаракат қилмоғи даркор, деб қайд қилган эди.
Кўряпмизки, Россиянинг келажакдаги ривожида ғарбча йўл
танлаш керакми ѐки шарқчами, рус ғояси ва унинг тарғиботи,
евросиѐчилик ва цивилизациялараро
муносабатларда рус-славян
бирлиги, христиан миссионерлиги ва Россия,
давлат ва унинг
бошқарув системаси каби замонасининг кўпгина геосиѐсий
масалалари
ўша
вақтларда
рус
мутафаккирлари
ва
геосиѐсатчиларининг диққат марказида бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: