Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Панславизм ва аксилпанславизм оқимлари
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Николай Яковлевич Данилевский
- Павел Шафарик
- Людевит Гай
Панславизм ва аксилпанславизм оқимлари: XIX аср
ўрталарида славянпарастларнинг бир гуруҳи панславизм деб номланган геосиѐсий оқимни ташкил этди. Бу оқим бутун жаҳондаги славянларнинг манфаатлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш, славян халқларини ягона ғоя атрофида умумславян цивилизациясига бирлаштириш ва халқаро муаммоларни ҳамкорликда ҳал қилиш шиори остида иш олиб бормоқда. Бу оқим айниқса Усмонийлар империясига қарши Қрим уруши (1853-1856) арафасида айниқса кучайди. Россияда бу оқимнинг асосий намояндаси геосиѐсатда цивилизацион ѐндашув асосчиси бўлган Николай Яковлевич Данилевский (1822-1885) эди. У ўз асарларида Россияни барча славянларнинг миллий ва диний манфаатлари ҳимоячиси сифатида кўрсатар, уларни Россия 152 атрофида жипслашишга, биргаликда Усмонийлар ҳукмронлигидан озод бўлишга чақирар эди 1 . Панславизмнинг томирлари XVIII аср охири – XIX бошларига тақалади. Ўша вақтлардаУсмонийлар империясига қарши курашаѐтган славян ва нославян халқларнинг (чехлар, хорватлар, серблар, руминлар, болгарлар ва б.) вакили бўлган зиѐлилар гуруҳи славян бирдамлиги тўғрисида кенг баҳс-музокара олиб бордилар. Бу музокаралар давомида панславизм ғояси биринчи бор чех миллий ҳаракатининг таниқли арбоблари ва олимлари – Павел Шафарик (1795-1861), Йосеф Добровский (1753-1829) томонидан биринчи марта илгари сурилди. Мана шу кейинчалик мазкур оқимнинг пайдо бўлиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Унинг аъзолари Габсбурглар империяси таркибидаги славян халқларини германлаштиришга, шунингдек Усмонийлар томонидан босиб олинган славян ерларининг эксплуатация қилинишига қарши умумславян (панслав) курашини бошлаш тўғрисида баралла гапира бошладилар. Ундан кейинги йилларда панславизм “иллиризм” номи остида кўзга кўринган жамоат арбоблари – шоир Людевит Гай (1809- 1872) ва тарихчи Иван Сакцинский (1816-1889) томонидан Сербия ва Хорватияда кенг тарқатилди ва бу ҳаракат бутун жанубий славян ерларини қамраб олди. Бу оқим “Буюк Иллирия” славян давлатини барпо этиш ғоясини асослаб, славян халқларини немис ва турк ҳукмронлигини ағдариб ташлаб, ягона Иллирия давлатига бирлашишга даъват қилди. Панславизмдаги руспарастлик йўналиши алоҳида ажралиб турарди. Бу йўналиш тарафдорлари бирлаштирувчи “прорус” ғоясини илгари суриб, славян халқларини Россия атрофида жипслаштиришга, тиллари, маданиятларини уники билан айнилаштиришга ҳаракат қилдилар. Бу оқимнинг Россиядаги Н.Данилевский бошчилигидаги вакилларидан ташқари, Сербияда – Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling