Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Рус геосиѐсатининг манбалари ва назариялари
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Николай Яковлевич Данилевский
5.2. Рус геосиѐсатининг манбалари ва назариялари
“Цивилацион ѐндашув” назарияси: Рус геосиѐсий мактабининг шаклланиши ва унинг кейинги ривожига энг катта таъсир кўрсатган мутафаккир-геосиѐсатчилар қаторида “цивилизацион ѐндашув” классик геосиѐсий назариясининг асосчиси, кўпгина геосиѐсий тушунчалар ижодкори, “Россия ва Осиѐ” деган машҳур асарнинг муаллифи Николай Яковлевич Данилевскийни (1822-1885) алоҳида айтиб ўтиш лозим. Данилевский жаҳоннинг геосиѐсий ҳаѐтида юз берган сайѐравий геосиѐсий ҳодисаларнинг илдизи, ундан олдинги геосиѐсатчилар даъво қилганидек, айрим-айрим давлатлар ва 154 халқлар, миллатларнинг ҳаѐти эмас, ягона цивилизация соҳиби бўлган, йирик маданий-диний жамият ҳаѐти қатламларига бориб тақалашини исбот этишга илмда илк бора ҳаракат қилган. Муаллиф цивилизация жиҳатидан ўзига хослиги билан ажралиб турадиган жамиятларни тасниф этишни таклиф қилди, уларни “тарихий типлар” деб атади ва шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда уларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши қонуниятларини тадқиқ қилди 1 . Данилевскийнинг айтишича, цивилизация (ѐки маданий- тарихий тип) – тил, ҳудуд, маънавий-психологик, маданий ва сиѐсий муштаракликка эга бўлган халқларнинг мажмуидир, у сайѐрада юз берадиган энг муҳим ҳодисаларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир. Данилевский инсоният тарихида XIX асргача мавжуд бўлган цивилизацияларнинг (маданий-тарихий типларнинг) таснифини берди ва 13 та типни ажратиб кўрсатди. Бу ерга цивилизация тарақққиѐтининг бошланғич даврида зўравонлик билан йўқ қилинган иккита тамаддунни (Перу ва Мексика тамаддунлари кўзда тутилади) ҳам қўшди. У Миср, Оссурия-Бобил,Финикия- Халдей (қадимги семит), Хитой, Ҳинд, Эрон, Яҳудий, Юнон, Рим, Араб (янги семит), Европа (роман-герман) ва славян цивилизацияларини ҳам шу қаторга қўшди. Данилевскийнинг фикрича, бу типларнинг ҳар бири ўз маданий даражасига мувофиқ, жамият ва ижтимоий система яратди ва шунинг учун ҳам улар ўртасида сиѐсий, маданий ва психологик тафовутлар абадий мавжуд бўлади 2 . Цивилизация тафовутлари мезонларини кўрсатар экан, Данилевский цивилизация тараққиѐтининг бешта асосий қонунини кўрсатди. Булар: тил бирлиги, сиѐсий мустақиллик, ўзаро таъсир, турли этник элементларнинг бирлиги, уларнинг тадрижий ривожланиш босқичларидир. Данилевскийнинг геосиѐсий концепциясида макон тушунчаси яшаш ҳудуди ѐки инсонга ҳаѐтий зарур ресурсларни етказиб берадиган тупроқ сифатида эмас, балки миллий тараққиѐт ва ташаббус, ватанпарварлик ва бошқа маънавий ҳиссиѐтларни туғдирадиган муайян цивилизация ўчоғи – макон сифатида тақдим этилади. Агар макон аҳолиси миллий цивилизация қадриятлари ва 1 Данилевский Н.Я. Россия и Европа. М., 1991 // Геополитика.Антология. М., 2006, с.710-711. 2 Василенко И.А. Ўша асар, 139-146-бетлар. 155 илдизларидан қўпорилса, жиддий таҳлика пайдо бўлади. Аксинча, агар макон махсус миллий ва ғурурлантирадиган қадриятлар асосида яшаса, у ҳолда аҳоли ўз ташаббуси, батартиб ватанпарварлиги билан бу маконни барча таҳликалардан ҳимоя этади. Баъзи тадқиқотчилар Данилевскийнинг бу геосиѐсий фикри Россиянинг Швеция, Польша ва Наполеон Франциясига, Гитлер Германиясига қарши ва бошқа урушлардаги ғалабалари билан тасдиқ этилди, дейишади. Яъни рус ватанпарварлигига асосланган халқ ташаббуси ғалабанинг асосий мезони бўлди. Данилевскийнинг славян цивилизациясининг характеристикаси ва келажагига боғлиқ ўзига хос геосиѐсий ѐндашуви бор эди. У жаҳоннинг келажаги сайѐрада мавжуд учта йирик жамиятга – Европа, АҚШ ва славян иттифоқига – мувофиқ келадиган учта цивилизация типи орасида мувозанат бўлишига боғлиқ, деб ҳисоблаган. Славянларнинг ҳаммасини бир маданий-тарихий типга мансуб деб билган Данилевский уларнинг барчаси кўнгилли равишда маркази (собиқ Византия империясининг пойтахти) Константинополь (у бу шаҳарни Царьград деб атаган) бўлган ягона давлатга бирлашиши лозим, деган. Бироқ Данилевский негадир туркларни ва улар Евроосиѐда барпо этган геосиѐсий реалликни тамомила ва қасддан инкор этган. Бунинг устига, унинг маданий- тарихий типлари орасида турк цивилизациянинг ҳатто номи ҳам йўқ. Ҳолбуки, бу империя узоқ даврлар мобайнида Россия ва инсониятни қўрқувга солган. Бу Данилевскийнинг туркларга нафратининг ўзига хос кўрсаткичи эди. Россияда файласуф К.Леонтьев ва таниқли евроосиѐчи олим Савицкий Данилевскийнинг геосиѐсий назариясининг асосий давомчилари бўлдилар. Рус геосиѐсий мактабининг ҳар иккала вакили “цивилизацион ѐндашув”ни Россия ва Евроосиѐга ўзига хос равишда татбиқ этиб, ўзларининг тегишли геосиѐсий хулосаларини чиқардилар. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling