Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вандам ва Квашнин-Самарин
Е.Н.Квашнин-Самарин (“Рус заминида денгиз ғояси. Ҳарбий-
денгиз нуқтаи назаридан Пѐтрга қадар Россия тарихи”) ва бошқа таниқли назариѐтчилар ва стратегларининг асарларини рус ҳарбий- стратегик геосиѐсатининг манбалари сифатида кўрсатиш мумкин. Е.Н.Квашнин-Самарин Милютиннинг баъзи геостратегик ғояларини ривожлантирди ва Россия тарихида флотнинг катта аҳамияти масаласини тадқиқ қилди. У Россиянинг асосий манфаатлари денгиз орқали рўѐбга чиқишини ҳали кўплар 160 тушунмайди, ҳолбуки, флот бу манфаатларни ҳимоя этишнинг энг ишончли воситасидир деб ѐзган эди. Квашнин-Самарин ўша давр денгиз тарихининг айрим геостратегик масалалари ва геосиѐсий муаммоларини батафсил тадқиқ этди. Унинг Россия давлатчилигининг VIII асрдан XVIII асргача шаклланишида флотнинг роли ва аҳамиятига бағишланган асарини тадқиқотчилар ҳақли равишда ўша давр геосиѐсатининг қўлдан тушмайдиган китоби, деб атаганлар. В.М.Головниннинг геосиѐсий ва геостратегик характердаги асарлари ўша вақтда Россиядагина эмас, балки бутун Европада ҳам энг кўп ўқиладиган китоблар сирасидан эди. Унинг 1861 йилда Санкт-Петербургда нашр этилган “Россия флотининг 1824 йилдаги аҳволи ҳақида” асарида баѐн этилган геосиѐсий ғоялар ҳозиргача тадқиқотчилар эътиборини жалб этиб келмоқда. Милютин геосиѐсий доктринасини тўлалигача қабул қилган Вандам ва Квашнин-Самарин Россиянинг асосий геосиѐсий, геостратегик рақиби – Англиядир, деб таъкидлашган. Уларнинг фикрича, бу мамлакат билан қарама-қаршилик жаҳон геостратегик манзарасини белгилаб беради. Ҳар иккала стратег олим денгиз ва қуруқликдаги давлатларнинг қарама-қаршилиги ҳақида фикр юритдилар ва очиқ сўзладилар. Бу масала ҳақида улар ва бошқа бир қанча рус геостратеглари инглиз- саксонларнинг жаҳон ҳукмронлиги йўлида рус халқи асосий рақибдир, деб ѐзишди. Уларнинг асосий мақсади – русларни Тинч океани қирғоқларидан Сибир ичкарисига, Россияни эса Осиѐдан Шимол томонга, шимолий меридианнинг 30 ва 40-даражасида жойлашган ерларга ҳайдашдан иборат эди. Рус сиѐсатчиларига амалий тавсиялар берар экан, Вандам ѐзган эдики, инглиз-саксон экспансиясига қарши туриш учун қуруқликдаги давлатларнинг ҳарбий қудратини ошириш керак, бу Британия империяси кучларига, инглиз мустабидлигига қарши мувозанатни сақлашга кўмаклашади. Рус геосиѐсатчисининг фикрича, Россия, Франция ва Германия ана шундай коалиция тузиши мумкин. Кўниб турибдики, рус стратегик ва ҳарбий-стратегик концепцияларида оригинал назарий ва миллий-мафкуравий ѐндашувлар асосида ўша вақтнинг турли геосиѐсий тафаккур арбоблари макон учун кураш, давлатларнинг тараққиѐти ва ҳарбий ҳаракатларда табиий-географик омилларнинг роли, ҳарбий 161 операцияларда топография, ҳудуддаги аҳолининг таркиби, иқтисодиѐтнинг аҳволи, давлат тузилмаси, ҳарбий бошқарув, иқлим, этнология, фалсафа ва ҳатто дин ва илоҳиѐтнинг мамлакат геосиѐсий вазиятига таъсири масалаларини тадқиқ этдилар. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling