Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Евроосиѐчиларнинг идеократик давлат стратегияси


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Евроосиѐчиларнинг идеократик давлат стратегияси: Рус 
геосиѐсий адабиѐтларида “идеократия” атамаси унинг амалий 
татбиқидан анча кейинроқ пайдо бўлди. Бу атама ҳам 
евроосиѐчилар ва Савицкий номи билан боғлиқдир. “Идеократия” 
тамойили Савицкийнинг евроосиѐ таълимотининг энг муҳим 
жиҳатларидан бири бўлди. 
Савицкий Евроосиѐнинг алоҳида ҳолати бу ерда Ғарбда мавжуд 
бўлган “амалий-тижорат бошқарув режимларининг” вужудга 
келишига йўл қўймади, деб ҳисоблади. У Европа классик 
геосиѐсатчиларининг денгиз ва қуруқликнинг (либерал демократия 
ва идеократик бошқарувнинг) абадий қарама-қаршилиги ғоясини 
принципда қабул қилган ҳолда, ғарбий европаликларнинг 
Континенталь Евроосиѐни “тожир демократияси” асосида 
бирлаштириш ва бошқариш ғоясини рад қилди ва бу маконда унга 
хос “жалб этувчи ғоя ва авторитар қаҳрамон образи” режими 
шаклланиши 
мумкинлигини 
таъкидлади. 
Шундай 
қилиб, 
Савицкийнинг идеократияси диктатура, мутлақ монархия ва 
бошқарувнинг шунга ўхшаш шаклларини кўзда тутарди. 
Савицкий Россиянинг давлатчилик ва бошқарув асослари ғояси 
“мамлакатнинг ғоявий ва маънавий раҳбарлари томонидан 
юқоридан ҳозирланиши, моддий зарурият, прагматизм, либерализм 
ва тижорий руҳдан устун туриши, аввалбошдан бирлаштирувчи, 
руҳлантирувчи ва ташаббус яратувчи бўлмоғи даркор” деб 
ҳисоблади. 
Евроосиѐ ҳудудининг табиий-географик системаси ўрмонлар ва 
чўллардан ташкил топгани сингари, рус ва бошқа улкан этнослар 
ҳам фақат бир-бирини уйғун тарзда тугаллабгина қолмай, улар 
иқтисодий, маданий ва ҳарбий-сиѐсий яхлитликни ҳам ташкил 
1
Савицкий П.Н. Ўша асар, 45-бет.


177 
қиладилар. Евроосиѐнинг сиѐсий тузилмаси кўп жиҳатдан 
географик муҳит, сиѐсий ва тарихий шарт-шароитларга боғлиқдир. 
Бу эса сиѐсий бошқарувдаги “мажбурий-давлат этатизми”ни 
ижтимоий турмушдаги “миллий ва диний сабр-тоқатлилик” билан 
уйғунлаштиришга боғлиқ. Бу ғоялар ҳам Савицкий идеократияси 
концепциясининг маҳсули эди. 
Кўриниб турибдики, евроосиѐчилар Россияда яшаган рус ва 
чўлдаги кўчманчи ва ўтроқ улкан этносларнинг сиѐсий ҳокимияти 
фақат авторитар бўлиши мумкин, деб ҳисоблаганлар. Уларнинг 
фикрича, бу реалликни хонлар ҳам, князлар ҳам тушунганлар. 
Юқорида қайд қилинганидек, марказлашган йирик рус 
давлатининг барпо бўлишида татарлар катта роль ўйнаганини 
евроосиѐчилар айтиб ўтишган. Трубецкой Киев Руси билан Россия 
орасида фақат “Рус” деган номгина умумийдир, географик ва 
хўжалик-сиѐсий жиҳатдан улар ҳар хил давлатлар эди ва улар 
орасида тарихий ворислик бўлмаган, деб ҳисоблайди.
Мўғулларнинг рус князликларини истило этиши ва уларни буюк 
мўғул давлатига қўшиб олиши рус князларига давлатчилик 
техникасини намойиш этибгина қолмади, балки уларнинг маънавий 
жиҳатдан давлатчиликни ҳис этишни ҳам ўргатди. Шундай қилиб, 
XIV аср бошига келиб Киев Русининг давлатчилик тўғрисидаги 
содда тушунчалари ўрнини кучлироқ “марказлашган кўп миллатли 
Россия давлати” ғояси эгаллади. Бу ғояни амалга оширишга ва 
барча рус ерларини бирлаштиришга киришган Иван Калита фақат 
“кучли авторитар режимни” барпо этиш орқалигина мамлакатни 
бирлаштириш, 
Россияни 
қудратли 
давлатга 
айлантириш 
мумкинлигини тушунгани шубҳасиз. Айни шунинг учун ҳам 
“идеократик” Россиянинг майдонга келишининг ибтидосини Иван 
Калита номи билан боғлашади.
Мазкур даврда рус геосиѐсий ва мафкуравий тафаккури 
маънавий жиҳатдан ўзига яқин бўлган Византия давлатчилигига 
мурожаат этди. У бу ерда тақлид учун намуна мавжуд эди. Бу 
мўғул ғояларининг ўзига хос тарзда руслаштирилиши ва 
православлаштирилишидан иборат бўлди. Евроосиѐчилар, айниқса, 
Савицкий Рус маънавий жиҳатдан Византияга чамбарчас боғланган 
бўлса, геосиѐсий жиҳатдан у мўғул-татарларнинг вориси эди ва 
Византия бу маънода ѐт унсур бўлиб чиқади, деб ҳисоблаган.
Мўғул истилосидан кейин Рус тамомила мўғул давлати геосиѐсати 
доирасига боғланди. Шунинг учун ҳам евроосиѐчилар геосиѐсий 


178 
маънода Византия эмас, балки мўғулларга ворислик тўғрисида 
гапириш ўринли, деган хулосага келдилар. “Россия – Буюк 
хонларнинг вориси, Осиѐни бирлаштирган Чингизхон ва Темур 
ишининг давомчиси...”, деган фикр ҳам Савицкийга тегишлидир. У 
мўғул-татарлар бошлаган ишни кейинчалик Москва князлари давом 
эттирдилар, улар Евроосиѐда фақат русларнигина эмас, балки барча 
татар ерларини ҳам ягона марказга бирлаштирдилар, деб ѐзган эди. 
Амалда Россия XV асрдан кейин умумевроосиѐ ролини ўйнай 
бошлади
1
.
Евроосиѐчи 
Трубецкой 
қайд 
қилган 
эдики, 
Россия-
Евроосиѐнинг барпо этилиши Ўрмон ва Чўлнинг геосиѐсий 
синтези, мўғул-татар режимига барҳам берилгандан кейин 
Москванинг барча рус ерларини бирлаштириши натижаси бўлди. 
Россия давлатчилиги мўғул давлатчилигидан кучлироқ бўлиб 
чиқди. Бу унинг мустаҳкам диний-маиший асосга таяниши, 
праволавия дини ва маиший турмушнинг ўзаро таъсирига 
асосланиши билан боғлиқ эди. Бу бутун жамиятнинг маиший 
эътиқоди эди. 
Рус файласуфи, евроосиѐчи Иван Аленсандрович Ильин 
(1882-1954) 
Евроосиѐнинг 
геосиѐсий 
ва 
географик 
характеристикаси, ўзига хос цивилизация эгаси бўлган рус 
халқининг шаклланиши, бошқа халқлар билан ўзаро таъсир 
жараѐнида 
рус 
халқининг 
миллий-маънавий 
қадриятлари 
шаклланиши, чет дунѐ билан алоқалари сингари геосиѐсий 
масалаларни ўрганишга катта ҳисса қўшди. Унинг қарашлари 
“геосиѐсат” атамасининг яратувчиси ҳисобланган Рудольф 
Челленнинг “органик назарияси”га мос эди.
Ильин ўзининг машҳур “Бизнинг вазифаларимиз” геосиѐсий 
асарида ҳар бир давлат ўз аҳолиси билан биргаликда “жонли 
организм”дир, деб ѐзган эди. Муаллифнинг айтишича, Россия 
жонли организм сифатида асрлар мобайнида ҳудудларнинг 
механик йиғиндиси эмас, балки узвий бирлик сифатида таркиб 
топди. У бу бирликни шакллантиришда ер, географик муҳит ва 
ўзига хос маданият эгаси бўлган кишилар ҳал қилувчи роль 
ўйнадилар, деб ҳисоблади. Ильин бу борада ѐзган эдики, рус халқи 
мавжудлигининг илк асрларидан бошлабоқ ҳар тарафдан очиқ ва 
шартли равишда бўлинадиган текисликда яшаган. Бу текисликда 
ҳеч қандай тўсиқ йўқ эди. Россия қадим замонлардан “очиқ кечув” 
1
Савицкий П.Н. Степь и оседлость // Континент Евразия. М., 1997, с.334-336. 


179 
бўлган ҳамда Шарқдан ва Жануби-Шарқдан Ғарбга кўчган халқлар 
унинг устидан ўтганлар. Шунинг учун ҳам Россия ҳамиша ўзини 
мудофаа қилишга мажбур бўлган организм эди. 
Россиянинг географик организмини “катта дарѐлар ва йироқ 
денгизлар” сифатида тавсифлаган Ильин рус подшолари ва, 
айниқса, Петр I нинг денгизга чиқиш ва дарѐлар этагини 
эгаллашдан иборат сиѐсатини тўғри деб ҳисоблаган. 
Ильин инсоният тараққий этгани сари унинг “ягона организми” 
таркибий висмларга парчаланади, жаҳоннинг ҳамма давлатлари ўз 
маблағи, манфаатлари, стратегик ҳисоб-китобларини янгидан пайдо 
бўлган кичик давлатларга йўналтиради ва бир-бири билан 
рақобатга киришади, стратегик муҳим ҳудудларда “таянч 
пунктлари” барпо этади, янги пайдо бўлган давлатларни 
очиқчасига ѐки хуфѐна равишда ишғол этишга киришади, деб 
ҳисоблаган. 
Ильин Россияни парчалашга, уни ихтилофлар ва фуқаролар 
урушининг абадий манбаига, миллий-этник зиддиятлар маконига 
айлантиришга 
йўналтирилган 
хавф-хатарлар 
тўғрисида 
огоҳлантирди ва шу муносабат билан Германия, Англия, Япония, 
АҚШ ва Канада қандай қадамлар ташлаши мумкинлигини 
олдиндан айтиб беришга ҳаракат қилди. 
Ильин “организмни” янги таркибий қисмларга парчалаш ҳар 
доим оғриқли жараѐн бўлган, дея қайд қилган. Унинг фикрича, 
бизнинг 
давримизда 
бундай 
ҳодисанинг 
содир 
бўлиши 
умумбашарий фожиага сабаб бўлиши мумкин
1

Юқорида айтилганлардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, 
“евроосиѐчилик” Россия геосиѐсатининг жуда муҳим йўналиши 
бўлиш билан бир қаторда, айни чоғда мамлакат миқѐсида ҳам, 
минтақада ҳам, бутун жаҳонда ҳам рус тарихи, маданияти ва 
ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтининг реал аҳволи, ташқи олам билан 
геостратегик муносабатларининг энг тўлиқ концепциясини ишлаб 
чиққан ва ўртага қўйган биринчи реалистик геосиѐсат мактаби ҳам 
эди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling