Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


ХХ асрнинг иккинчи ярми ва ҳозирги


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 5.5. ХХ асрнинг иккинчи ярми ва ҳозирги
 
 даврда Россиянинг геосиѐсий назариялари ва жараѐнлари 
1
Ильин И.А. Наши задачи. Т.2. М., 1993, с.327. 


180 
 “Янги евроосиѐчилик”: Иккинчи Жаҳон урушидан кейин ва 
“совуқ уруш” йилларида (1945-1991) Россия геосиѐсатида 
евроосиѐчилик ғояси тарих саҳнасидан буткул олиб ташланмади ва 
1960 йилларда Лев Николаевич Гумилев (1912-1992) томонидан 
янгидан кун тартибига қўйилди
2

Умуман олганда, рус геосиѐсатида И.С.Трубецкой ва 
П.Н.Савицкийнинг евроосиѐчилик ғояларининг давомчилари, 
уларнинг назария ва концепцияларини ривожлантирган кишилар 
кўп бўлган. Аммо улар тарқоқ ва бир-бирига боғлиқ бўлмаган 
ҳолда фаолият кўрсатган. Фақат ХХ асрнинг 60-70-йилларида 
турли йўналишдаги евроосиѐчиларнинг тарқоқ оқимларига янги 
интеллектуал туртки берилди. Янги евроосиѐчилик оқими майдонга 
келди. Бу оқимнинг бошида Л.Гумилев турар эди. 
Таниқли рус олими Г.В.Вернадский 1970 йилда Гумилевга ѐзган 
мактубида бундай деган эди: “Мен кўряпманки, сиз “этнос”, 
“ландшафт” ва бошқа тушунчаларни биосфера фонида тадқиқ этиб, 
муҳим тадқиқотларингизни умумлаштиряпсиз, кенгайтиряпсиз. 
Буларнинг 
ҳаммаси 
геосиѐсий 
тадқиқотларга 
ва 
янгича 
дунѐқарашга катта туртки беради”. 
Вернадский “катта туртки” деб атаган янги геосиѐсий тафаккур 
асосида Гумилевнинг геосиѐсат фанида мутлақо янги бўлган 
“пассионаризм” ғояси туради.
 “Пассионаризм” назарияси: Гумилевдан анча олдин ўз илмий 
фаолиятини бошлаган Савицкий ва Трубецкой ҳам, Вернадский 
ҳам бу тушунчадан бехабар эдилар. Уларнинг “евроосиѐчилик”
концепциялари тарихий воқелик ва географик омиллар таъсирида 
(уларнинг синтези асосида) вужудга келган инсонлар бирлигини, 
жамиятни, хусусан, Евроосиѐ-Россия маданияти ва геосиѐсий 
воқелигини тадқиқ этишга йўналтирилган эди. Гумилевнинг 
доктринаси бўлса, тилга олинган евроосиѐчиларнинг тарихий-
географик ѐндашувини машҳур табиатшунос олим Вернадскийнинг 
“биосфера ва унинг биокимѐвий энергияси” назарияси билан 
бирлаштирган 
ва 
мантиқан 
асосланган 
мутлақо 
янги 
2
Россиянинг машҳур шоирлари Николай Гумилев ва Анна Аҳматованинг ўғли бўлган Лев Николаевич 
Гумилев бутун умри мобайнида турли-туман тазйиқларга гирифтор этилди, икки марта ҳибсга олинди ва 
неча йилларини қамоқда ўтказди. Фақат 1967 йилда, 55 ѐшига чиққандагина чинакам илмий иш билан 
шуғулланиш имконига эга бўлган Гумилев тақдир унга насиб қилган қолган қисқа умрида янги давр Совет 
Россияси геосиѐсати тарихида чинакам инқилоб содир этди. Баъзи тарихий маълумотларга қараганда, 
тақдири деярли ўхшаш бўлган икки олим – Гумилев ва Савицкий 1966 йилда Прагадаги халқаро 
конфераенцияда учрашган. Улар кейинги йилларда фаол ѐзишиб туришган. Бу учрашув ва ѐзишмалар 
Гумилевнинг ғоялари, айниқса, унинг евроосиѐ қарашларида ўз изини қолдирди.


181 
“пассионарлик” концепциясига таянган эди. Бу ҳақда Гумилев 
тарихчи сифатида Г.В.Вернадскийга ўз отасининг (академик 
В.И.Вернадскийнинг) ғоялари жуда етишмаган, деб ѐзган эди. 
Баъзи маълумотларга қараганда, Гумилевнинг бу эътирозини 
Вернадскийнинг ўзи тан олган
1

Гумилев ўша вақтгача Россияда номаълум бўлган янги фан – 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling