Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Л.Н.Гумилевнинг 
“Евроосиѐ 
ритмлари”: 
“Евроосиѐ 
ритмлари” Л.Н.Гумилевнинг охирги асаридир. У бу асарни 
ниҳоясига етказа олмаган. Муаллиф бу китобида ўзининг этногенез 
назариясидан келиб чиққан ҳолда, Евроосиѐда юз берган геосиѐсий 
жараѐнлар ва тарихий ҳодисаларнинг кенг манзарасини яратиш, 
турли даврларда қитъанинг интеграциясида иштирок этган халқлар 
– турк, хун, мўғул, татар ва русларнинг тарихини ѐритишни ўз 
олдига мақсад қилиб қўйди. 
Бошқа евроосиѐчилар сингари, Гумилев ҳам Евроосиѐга турли 
халқлар ва этник гуруҳларнинг, динлар ва миллий тамаддунларнинг 
синтези 
натижасида 
шаклланган, 
ривожланиб 
умумий 
хусусиятларга ва ўзига хос жамиятга эга бўлган оригинал яшаш 
макони, унинг аҳолисига такрорланмас цивилизация соҳиби бўлган 
улкан этнос сифатида қараган. У Евроосиѐ Шарқ, Ғарбнинг 
иловаси, вилояти ва ҳоказо деган қарашларни рад этиб, бу маконни 
мустақил ва жўшқин этногенез, маданият, ижтимоий-сиѐсий, 
давлатчилик ва технологик тараққиѐт маркази сифатида баҳолади. 
Гумилевнинг 
фикрича, 
минтақавий 
ва 
ғайриминтақавий 
ландшафтлар уйғун бўлган Евроосиѐнинг иқтисодий-географик 
бирлиги яхлит цивилизация системасини яратиш заруриятини 
белгилаб берган. Евроосиѐда табиат ва жамият, этнослар ва 
инсонлар бир-бирига қарши турмайди, аксинча, бири-бирини 
тўлдиради. 
Л.Гумилев 
ўз 
салафлари 
бўлган 
евроосиѐчиларнинг 
славянларнинг этногенези, уларнинг маданияти ва тамаддуни 
тўғрисидаги ғояларини ривожлантириб ва тўлдириб, шундай 
ишончли хулосага келдики, ўзига хос маданий ва ижтимоий 
характеристикага эга бўлган “великоросслар” Савицкий ва 
Трубецкой айтганидек, шарқий славянларнинг шунчаки бир қаноти 
1
умилевЛ.Н. Ритмы Евразии, с.178-179. 


186 
эмас, балки турк-славянларнинг қўшилиши негизида шаклланган 
“алоҳида этнос”дир. У мўғул-татарларни рус ерларини ғасб этувчи 
сифатида тавсиф этганларга қатъиян қарши чиқиб, аксинча, 
уларнинг “рус давлатини Европанинг католиклари тажовузларидан 
қутқарган халоскор” бўлганини исботлаб берган. 
Гумилев Евроосиѐ мегақитъаси чегараларини қуйидагича 
белгилаган: Ғарбий Европа Евроосиѐ ҳудудидан январь ойининг 
манфий изотермаси билан ажралади (бу чегаранинг шарқий 
қисмида январь ойининг ўртача ҳарорати манфий бўлади). 
Евроосиѐ Жанубдан Кавказ, Кўпеттоғ, Помир, Тян-Шань тоғ 
тизмалари, Шимолдан кенг Тайга, Шарқдан Буюк Хитой девори 
билан чегараланган. У Евроосиѐни учта минтақага бўлган: 
биринчиси, Юксак Осиѐ – Мўғулистон, Тува ва Бойкўлорти. Бу 
ернинг иқлими анча қуруқ, лекин тоғларда намлик етарли 
даражада; иккинчиси, Жануб райони – Қозоғистон ва Ўрта Осиѐ; 
учинчиси, Ғарб райони анча рутубатли. У Шарқий Европани ҳам 
шу минтақага қўшган. Бу минтақа қоратупроқли ва ўрмон-
чўллардан иборат. 
Евроосиѐнинг шарқий қисмида монголоидлар (қадимда – 
турклар, XIII асрдан – мўғуллар), жанубий қисмида мўғуллар, 
турклар ва форслар аралашмаси, ғарбий қисмида славянлар ва угор-
финлар ерлашган. Санаб ўтилган халқларнинг ҳаммасини 
Евроосиѐнинг тубжой аҳолиси деб ҳисоблаш керак, чунки уларнинг 
кўчиши ўзининг ѐки ўзиникига ўхшаш этноландшафт ҳудудига 
ерлашишдан иборат бўлган. Чет элликлар (хитойлар, араблар, 
яҳудийлар, немислар, шведлар, поляклар ва б.) бу ҳудудга камдан-
кам ҳолларда бостириб кирган, аммо улар пировардида 
муваффақият қозонмаган
1

Гумилев 
жаҳон 
геосиѐсий 
харитасининг, 
сайѐрадаги 
чегараларнинг у ѐки бу халқ фойдасига ѐхуд зарарига ўзгаришини, 
бирон этнос, давлатнинг йўқ бўлиб кетиши ва янгиларининг пайдо 
бўлиши ва шунга боғлиқ геосиѐсий жараѐнларни пассионарликнинг 
юксалиши ва, аксинча, пасайиши ва шундан келиб чиқадиган ҳар 
қандай этнос ҳаѐтининг даврийлиги билан изоҳлаган. 
Мазкур назарияни Евроосиѐ Россиясига татбиқ этган Гумилев 
шундай хулосага келдики, XII асрда Рус ўзаро урушлар натижасида 
қонуний равишда алоҳида князликларга бўлиниб кетди. Ана шу 
вақтда руслар бошдан ўтказаѐтган пассионар давр ниҳоясига етди 
1
Гумилев Л.Н. Ритмы Евразии. 


187 
ва Киев Русининг қарийб 200 йил давом этган пасайиш даври 
бошланди. Шундан кейин кўп ўтмай русларга янги пассионар 
туртки берилди ва бу бутун Евроосиѐ бўйлаб ҳаракат пайдо этди 
ҳамда Москва князлигининг юксалишига сабаб бўлди. 
Агар пассионаризмнинг биринчи босқичида у католик дини ва 
Византия таъсири остида бўлса, иккинчи босқичида мўғул-татарлар 
таъсири устун бўлди. Гумилевнинг фикрича, пассионар туртки 
олган (1200 йилга яқин) мўғул-татарлар руслар билан бирлашиб, 
янги улкан этнос – “великросслар”ни майдонга келтирди. Шу билан 
Евроосиѐда 
пассионаризмнинг 
янги 
босқичи 
байроғи 
великороссларнинг қўлига ўтди. 
Гумилев татарлар ва уларнинг Византияга қарши юришларини 
Россияни қутқарган туртки, Россиянинг халоскори деб тушунгани 
шубҳасиздир. Гумилев рус князи Александр Невскийнинг, буюк 
Литва князи Миндовгнинг ва Усмоний турк давлатининг асосчиси 
Усмоннинг тахминан бир вақтда туғилганликларини далил 
сифатида келтирган. Бу буюк шахслар ўз мамлакатларини чет эл 
тажовузларидан қутқардилар ҳамда мамлакатлари ва халқларининг 
обрў-эътиборини юқори кўтардилар. Чунончи, Александр 
Невскийнинг ташқи босқинчиларга қарши курашида Ботухон ва 
бошқа мўғул хонлари ѐрдам берган. Шунинг учун ҳам Гумилевнинг 
айтишича, мўғул қўшинларининг Евроосиѐдаги, шу жумладан 
Россия ҳудудидаги юришлари умуман ишғол этишдан иборат 
бўлган эмас. Бунинг устига у хунларнинг кўпчилигини “христиан 
ва великороссларнинг аждодларининг бир қаноти” деб ҳисоблаган. 
Геосиѐсатчи олим Н.А.Нартов “Геосиѐсат” (2004) китобида 
Л.Н.Гумилевнинг Евроосиѐ назариясини атрофлича таҳлил этиб, 
унинг этногенез, пассионарлик ва геосиѐсат тўғрисидаги ғояларига 
юксак баҳо берган
1


Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling