Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
этнологияни биринчи бўлиб яратди. Гумилевдан олдин Россия
халқларини, этник гуруҳлар ва уларнинг турмуш тарзи тарихи, этногенези, келиб чиқиши ва тараққиѐт босқичларини, маданиятларнинг ўзаро таъсирини ва шунга ўхшаш масалаларни асосан тарих, энг аввало, этнография фани асосан баѐнчилик шаклида ўрганган. Гумилевнинг этнологияси бўлса, “географик, тарихий ва инсон омилининг биосферадаги ўзаро таъсири ва алоқаларини ўрганишни” ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Унинг биосфера тўғрисидаги тасаввурлари ва маълумотлари асосан В.И.Вернадскийнинг “Биосфера” (1926) китобида ишлаб чиқилган назарияга суянар эди. Гумилев биосферада содир бўлаѐтган айрим ўзгаришлар, кимѐвий жараѐнлар, турли-туман космик нурланишлар ва бошқа ташқи таъсирлар сайѐрадаги ҳодисаларга пассионар туртки (буни инсонда янада каттароқ фаолликка алоҳида истак уйғотадиган табиий энергия деб тушуниш мумкин – А.Ҳ.) беради, деб ҳисоблаган. Бу туртки натижасида инсонлар (халқлар, этнослар) ташқи дунѐдан олган табиий энергияни қандайдир актив фаолиятга онгли равишда йўналтирадилар. Мана шу нарса сайѐрадаги бунѐдкорлик жараѐнларининг ҳам, вайроналик жараѐнларининг ҳам асосини ташкил этади. Гумилев пассионар турткилар натижасида кишилар турли ғоялар йўлида ўзларини фидо этишга тайѐр бўладилар, яшаш жойлари, цивилизациялар ва маданиятларни яратадилар ѐки вайрон этадилар, деб ѐзган эди. Л.Гумилев пассионар турткининг конкрет вақт ичида турли- туман халқлар ҳаѐтида зуҳур этишини Евроосиѐ қитъасидаги жараѐнларнинг таҳлили натижасида ўрганиб, жуда қизиқарли ва ўзига хос геосиѐсий натижаларни қўлга киритди. “Хаѐл балоси” мақоласида Гумилев, олдинги континенталчи геосиѐсатчилар сингари, халқлар, маданиятлар, жамиятлар ва цивилизациялар тирик организм каби туғилиш, ѐшлик, етуклик ва қариш босқичларини бошдан ўтказади, кейин тарих саҳнасидан 1 Гумилев Л.Н. Ритмы Евразии. М., 1993, с.15-16. 182 чиқиб кетади, деб ѐзади. У бу жараѐнни Евроосиѐ мисолида кўриб чиқиб, шундай хулосага келдики, айни “пассионар турткилар кўрсатилган мегақитъадаги ҳаѐт ритмини, унинг этник ва маданий ривожининг турли босқичлардаги у ѐки бу устувор вазифаларини, унинг геосиѐсий реаллик сифатида шаклланишини белгилаб берган”. “Цивилизацион ѐндашув” геосиѐсий назариясини инкор қилар экан, Гумилев бир этнос иккинчисидан “ишлаб чиқариш усули, маданияти ѐки маълумот даражаси” билан эмас, балки “хулқ- атвор стереотиплари”, “характерлари” билан фарқланади, бу хусусиятларни инсон ота-онасидан олади, сўнгра бутун умри мобайнида фойдаланади, деган хулоса чиқаради. Муаллифнинг айтишича, ижтимоий онг этносда жамиятдан фарқли ўлароқ, қандайдир “англанган қарорлар”ни эмас, балки “ҳиссиѐт ва шартли рефлекслар”ни ҳосил қилади. Этнос ҳам, ўз этносининг вакили бўлган инсон ҳам “географик ва этник муҳитга” мослашади. Бироқ бу этнос янги муҳитга мослашиши учун, шунингдек, янги этносни яратиш учун “потенциал қувват, куч ва туртки” керак. Бу куч, туртки, Гумилекнинг фикрича, “пассионаризм”дир. Муаллифнинг бу хулосаси унинг янги “этногенез пассионар назариясининг” ўзагини ташкил этади. В.И.Вернадскийнинг “биосферанинг жонли борлиқларнинг биокимѐвий энергиясини ютиш” қобилияти тўғрисидаги назариясини конкрет этнослар ва айрим индивидларга татбиқ этган Гумилев ѐзган эдики, турли кишиларнинг бу энергияни ютиш қобилияти ҳам турлича бўлади. Мана шу белгидан келиб чиққан ҳолда у барча инсонларни уч типга ажратди: Биринчи тип кишилар бу энергияга ўз эҳтиѐжларини қондириш воситаси деб қарайди. Бундайларни муаллиф гармоник деб атаган. Улар фақат яшаш учун ишлайдилар ва бошқа эҳтиѐжлари йўқдир. Иккинчи типдаги кишилар “экстремал энергия” эгасидирлар. Уларга Гумилев пассионар (passio – латинча сўз бўлиб, “эҳтирос” деган маънони англатади) инсонлар дея ном берган. Бундай кишилар ўз идеали йўлида ҳар нарсага шай турадилар ва бутун умри бўйича пассионар шаклда яшайдилар. Учинчи тип кишилар талаб этилганидан кўра янада озроқ пассионарлик намойиш этадилар, улар асосан “ишламаслик учун” яшайдилар ва ўз эҳтиѐжларини бошқалар ҳисобига қондирадилар. Бундайларни муаллиф субпассионар, тушкун гуруҳга киритган. 183 Гумилевнинг фикрича, ҳар бир халқ ва этноснинг таркибида юқоридаги типларнинг нисбати вақт ўтиши билан ўзгариб боради. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling