Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

VI БОБ 
 
ТУРКЛАРНИНГ ГЕОСИЁСИЙ ҚАРАШЛАРИ ВА 
НАЗАРИЯЛАРИ 
 
 
Геосиѐсий адабиѐтларда ҳозирги Туркия Республикаси қадимги 
ва ўрта асрларда турли давлатлар ва империялар барпо этган 
туркийларнинг, хусусан Усмонийлар империясининг вориси 
сифатида тақдим этилгани боис тадқиқотчилар туркийларнинг ХХ 
асрга қадар бўлган геосиѐсий назарияларини ҳам асосан 
Усмонийларга оид манбалардан излайдилар. Туркларнинг 
исломдан аввалги ерлашуви ва исломдан кейин амалга оширган 
ишғолчилик геосиѐсати, сўнгра Усмонийлар империясини барпо 
этишлари, бу давлатнинг ўрта асрлардаги ҳарбий-сиѐсий қадамлари 
ва атрофдаги олам билан геосиѐсий муносабатлари, Европада 
марказлашган давлат бунѐд этишлари ва мустамлакачилик 
ҳаракатлари давридаги мақсадлари ва геостратегик фаолияти 
ҳақидаги маълумотлар ҳали яқин ўтмишда жаҳон ижтимоий 
фикрига қоида тарзида фақат Ғарб ва рус тадқиқотчилари 
томонидан тақдим этилган эди. Бу эса, ўз навбатида, турклар ва 
улар яратган давлатлар, юргизган сиѐсат, атрофдаги мамлакатлар 
билан йўлга қўйган геосиѐсий алоқалар ва ҳоказолар тўғрисида 
жаҳон ижтимоий фикрига кўпроқ салбий маънодаги материаллар, 
бирѐқлама шарҳлар ва фикр-мулоҳазалар етказилишига, тарихда 
жуда муҳим роль ўйнаган бу халқ ҳақида воқеликка тўғри 
келмайдиган тасаввурларнинг шаклланишига сабабчи бўлгандир. 
 6.1. Усмоний туркларнинг геосиѐсий қарашлари 
 
Мазкур китобни ѐзиш учун материал тўплар эканмиз, 
туркларнинг тарихи, Усмоний султонларининг Отатуркка ва 
Жумҳуриятга қадар бўлган макон ва геосиѐсий тушунчалари ҳақида 
қадимги ва ўрта асрларда ѐзилган қандайдир адабиѐт ѐки ѐзма 
манбаларни топа олмадик. Тадқиқотчилар туркларнинг геосиѐсий 
фаолиятининг барча даврларига (кейинги бир неча йилни истисно 
қилганда) оид жиддий таҳлилий материаллар умуман йўқлигини 


200 
қайд қиладилар. Уларнинг фикрича, туркларнинг амалий фаолияти 
билан назарий фикр-мулоҳазалари бир-бирига мос тушмаслиги 
геостратегик ѐндашув ва режалаштиришни шакллантириш, 
собитқадам геосиѐсий фаолият, давлат ва армияни барпо этиш, кенг 
географик ҳудудларни қўлга киритиш ва бошқариш соҳасида 
туркларнинг энг катта камчилиги бўлган. Албатта, бу турклар 
умуман ўз фаолиятини ҳечам таҳлил қилмаган, жаҳонни кўр-кўрона 
ишғол этган, 600 йил давомида халқлар ва улкан ҳудудларни 
“бўлганича бўлар” тарзида бошқарган деган маънони билдирмайди. 
Аксинча, манбалар шундан далолат берадики, турклар қадимги 
даврнинг турли босқичларида мавжуд бўлган, диний ва бошқа 
асосларда барпо этилган империяларнинг фаолияти, бошқарув 
тизими тўғрисида фақат зарур маълумотларга эга бўлибгина 
қолмай, балки атрофдаги ҳудудларнинг географик ва ҳарбий-
стратегик характеристикаси, у ерда яшайдиган халқларнинг ҳарбий, 
иқтисодий кучи, дини, анъаналари ва бошқа цивилизацион 
маълумотлардан ҳам яхшигина хабардор бўлганлар. Уларнинг 
ишғол этилган ҳудудлардаги фаолияти ҳам турк саркардалари ва 
уларни йўллаган “марказ”лар атрофдаги олам тўғрисида жиддий 
геосиѐсий маълумотларга эга бўлгани ва турли геостратегик ва 
геосиѐсий режалар доирасида ҳаракат қилганидан далолат беради. 
Бироқ турк султонлари, бошқа олий раҳбарлари ѐки уларнинг 
теварагидаги назариѐтчи стратегларнинг улар фаолият кўрсатган 
даврга ҳамда кейинги йилларга оид геосиѐсий фикр-мулоҳазалари 
баѐн этилган қандайдир очиқ ѐзма манбалар маълум эмас. Эҳтимол, 
туркларнинг сиѐсий ва стратегик фаолияти, геосиѐсий тафаккури 
акс этган ва жаҳон геостратегик фанини бойитиши мумкин бўлган 
бундай материаллар ҳозиргача қандайдир маҳаллий ва чет эл 
архивларида чанг босиб ѐтган бўлса керак. Бироқ, афсуски, улар ѐ 
нашр этилмаган, ѐки кенг китобхон оммасига ѐпиқ. Шу боисдан 
туркларнинг геосиѐсий қарашлари ва назарияларини аниқлаш учун 
уларнинг бу соҳадаги бутун фаолиятини кўздан кечириб чиқиш, 
улар қабул қилган геосиѐсий қарорларни, босиб олган ҳудудларида 
маҳаллий аҳолига муомаласини ҳамда бошқа масалаларни ўрганиш 
ва таҳлил этиш лозим бўлади. 
Турклар томонидан бунѐд этилган Усмонийлар давлати ўрта 
асрларда, қадимги дунѐнинг диний ва бошқа империялари 
ҳалокатга учраган ҳамда миллий ва марказлашган давлатлар оѐққа 
тураѐтган бир даврда сайѐранинг геосиѐсий муносабатлари 


201 
саҳнасига чиқди. 500 йилдан кўпроқ вақт давомида жаҳондаги 
асосий ҳодисалар марказида турган бу империя ХХ аср бошларида 
Европада капиталистик муносабатларнинг ривожи, мустамлакачи 
империялар орасидага зиддиятлар кескинлашуви натижасида 
бошланган Биринчи Жаҳон уруши охирларида қулади. Турклар 
Европада халқларнинг бирлашувига, марказлашган ва миллий 
давлатларнинг вужудга келишига – мазкур даврда жаҳон 
миқѐсидаги энг муҳим геосиѐсий ҳодиса ҳисобланувчи жараѐнга 
жиддий туртки бердилар. Усмоний туркларнинг энг кучли ва 
самарали тараққиѐт босқичи улар энг муҳим геосиѐсий ва 
геостратегик 
маконларни 
эгаллаган, 
барча 
қитъаларни 
бирлаштирган ва жаҳон давлатларининг савдо йўлларини назорат 
қилган (XV аср бошидан XVII аср охиригача бўлган) даврга тўғри 
келади. 
Европада марказлашган давлатлар ва буржуазиянинг ташкил 
топиши, капиталистик муносабатларнинг гуркираб ривожланиши 
XVI асрнинг охири – XVII асрнинг бошларида маҳаллий халқлар ва 
давлатларнинг Усмонийлар империясига қаршилиги кучайишига, 
Европанинг бирлашган кучлари олдида бу империянинг аста-секин 
заифлашувига, ўз геосиѐсий мавқеини бирин-кетин бой беришига 
ва, ниҳоят, жаҳоннинг янги мустамлакачи империялари босими 
остида тўла ҳалокатга учрашига олиб келди. 
Тўғри, Усмонийлар империяси анча кейинги даврларгача, яъни 
XVIII–XIX асрларда ҳам геосиѐсий кучга ва қулай позицияларга эга 
бўлган, муайян денгизлар, қирғоқ минтақалари ва қитъа 
маконларини назорат қилган давлат бўлиб қолаверди. Бироқ, шунга 
қарамай, жаҳонда мустамлакачилик ҳаракати аста-секин кучайган, 
Буюк Британиянинг Атлантикадан (атлантизм), Франция ва 
Австрия-Венгриянинг Европадан (континентализм), Россиянинг 
Евроосиѐдан (евроосиѐчилик) тазйиқлари тобора кучайган бир 
шароитда Усмонийлар империяси ўзини деворга тақалган ҳис 
қилди ва юзага келган аҳволдан қутулиш йўлларини зўр бериб 
излади. Аслида Усмонийларнинг ХХ аср бошларида юқорида тилга 
олинган геосиѐсий кучлар қаршисида тахминан у билан айни 
вазиятда бўлган Германия билан яқинлашуви ва унинг тарафдори 
сифатида Биринчи жаҳон урушига қўшилиши мажбурий қадам 
бўлиб, туркларнинг мавжуд “статус кво”ни ҳимоя этишларидан 
бошқа йўли ҳам йўқ эди. 


202 
Маълумки, Германия бошчилик қилган ҳарбий блокнинг 
урушда мағлубиятга учраши кейинги даврда бу мамлакатнинг 
мустамлакачилик орзуларига ва бу борада амалга оширмоқчи 
бўлган сиѐсатига, айни чоғда Усмонийлар империясининг 
геосиѐсий борлиғига чек қўйди ва уларнинг икковини ҳам 
жаҳоннинг икккинчи даражали давлатлари қаторига улоқтирди. 
Биринчи Жаҳон урушига қадар тарих саҳнасида муҳим роль 
ўйнаган ва ўз сўзини ўтказган турклар энг оғир аҳволга гирифтор 
бўлдилар. Шу вақтдан бошлаб Европа ва жаҳоннинг саккизта 
асосий империясидан (Британия, Франция, Автрия-Венгрия, Хитой, 
Япония, Германия ва Россия) бири бўлган Усмонийлар империяси 
жаҳон геосиѐсий кураши майдонидан чиқиб кетди. Қарийб беш юз 
йилдан кўпроқ вақт мобайнида сайѐрани ларзага солган 
Усмонийлар сулоласи ҳокимиятига ҳам нуқта қўйилди. 
Кўпгина 
тадқиқотчилар 
Усмонийларнинг 
геосиѐсий 
муаммосини асосан уларнинг янги-янги ҳудудларни ишғол этиши 
ва ўз географик яхлитлигини тез-тез бузиб, геомакон, ҳарбий-
стратегик-сарҳад унсурларини ўзгартиришга мажбур бўлиши, янги 
давлатлар, халқлар ва жамиятлар билан кураш ва алоқа 
муаммоларини ҳал этиш, қўшничилик ва чегара хавфсизлиги 
масаласини ҳал этиш мажбуриятига дуч келиши, буюк кўчишлар ва 
ерлашувлар натижасида юзага келган мушкилотлар, араблардан 
мерос олган мусулмон-христиан-яҳудий қарама-қаршилигини 
давом эттириши ва XI-XX асрлар орасида жаҳонда исломни ҳимоя 
этиш ва ѐйиш вазифасини ижро этишни таъминлашга ҳаракат 
қилиши, Европа марказига кириб борган сари у ердаги халқлар ва 
давлатларнинг қаршилиги кучайиши ва шу кабилар билан 
боғлайдилар
1
.
Бошқа тадқиқотчилар бўлса, ўша даврдаги ҳукмрон табақада 
глобал геосиѐсий ва геостратегик дунѐқарашнинг заиф бўлгани, 
Усмоний султонларда назарий ва амалий жиҳатдан қандайдир 
жиддий ҳаракат дастури бўлмагани, ҳарбий юришлар ва ишғол 
этилган ҳудудларни бошқариш бирмунча стихияли характерда 
бўлгани, 
ўтказилаѐтган 
геосиѐсатнинг 
эҳтимол 
тутилган 
оқибатлари 
тахмин 
этилмагани 
сингарилар 
Усмонийлар 
империясининг ҳалокатининг асосий сабабларидан бўлди, деб 
кўрсатадилар. Яна бошқача ѐндашувларга кўра, ўша вақтда 
Усмонийлар империясининг ҳукмрон доиралари билан илғор 
1
Suat İ. Türklerin jeopolitiği ve avrasyaçılık. Ankara: 2005: s.66.


203 
геосиѐсий тафаккур намояндалари ўртасидаги алоқалар ѐ заиф 
бўлгани ѐки умуман йўқлиги натижасида бу давлат ҳалокатга 
учраган. Чунончи, Усмоний султонлар французларнинг Бодени ва 
Монтескьеси, инглизларнинг Макиндери, америкаликларнинг 
Мэҳени, Спайкмени, немисларнинг Риттери, Ҳаусҳофери, 
италияликларнинг Макиавеллиси, русларнинг Данилевскийси, 
Мечникови, Милютини даражасида туриши мумкин бўлган ўз 
геосиѐсатчи ва геостратегларини тайѐрлашнинг уддасидан 
чиқмадилар ва ҳ.к. Бу назариѐтчилар ўз мамлакатлари ва 
халқларининг тарихини, қўшни давлатлар билан муносабатларнинг 
аҳволи ва мақсадларини таҳлил этиб, давлатнинг келажакдаги 
қадамларини назарий жиҳатдан асослаб берган ва бу йўналишда 
давлатнинг расмий арбобларига зарурий тавсияларни берган 
эдилар.Усмонийлар империясининг бутун тарихи мобайнида 
бундай геосиѐсий тафаккур намуналари учрамайди
1
.
Тадқиқотчилар 
XVIII 
аср охиридан бошлаб юқорида 
кўрсатилган сабаблар оқибатида бу давлат бошқа мустамлакаачи 
империялардан фарқли равишда мустамлакачилик ва босқинчилик 
сиѐсати ўтказишдан воз кечгани, асосан мавжуд геосиѐсий 
мавқеини асрашга, ички сарой фитналарини бартараф этиш билан 
шуғуллангани, империянинг ички яхлитлиги ва геостратегик 
хавфсизлиги билан жиддий шуғулланмаганини Усмонийлар 
империяси ҳалокатининг иккинчи сабаби сифатида кўрсатадилар. 
Тадқиқотчиларнинг 
фикрича, 
Усмонийлар 
империяси 
ўз 
чегараларида фақат мудофаа истеҳкомларини яратган, бошқа 
стратегик тадбирлардан фойдаланмаган. Усмонийлар, масалан, 
руслар кенг тарзда фойдаланган геосиѐсий таъсир зоналарини 
яратиш, чегара атрофидаги аҳоли ўртасида керакли иш олиб бориш, 
собитқадамлик билан ерлаштириш ва аҳолини кўчириш ва шу каби 
тадбирларни ишлатмаган. Бу эса шунга мувофиқ тарзда кенг 
ҳудудларга ѐйилган усмонийлар қўшинлари ва мамлакатнинг 
асосий чегаралари, чегара яқинидаги ҳудудлар билан марказнинг 
раҳбар тузилмалари ўртасида алоқалар заиф бўлишига сабабчи 
бўлган
2

Бундан ташқари, усмонийлар ўзлари ишғол этган ҳудудларда 
маҳаллий урф-одат, анъаналарни, узоқ йиллар мобайнида 
шаклланган ижтимоий муносабатларни йўқ қилмаганлар, аксинча, 
1
Қаранг: Davutoğlu A. Stratejik Derinlik. Türkiyenin uluslararası konumu. Ankara, Küre, 2008 (27.baskı), s.45-51. 
2
Davutoğlu A. Stratejik Derinlik. Türkiyenin uluslararası konumu. s.53. 


204 
одатда, муҳофаза қилганлар. Умуман, Усмонийлар империясининг 
геосиѐсатини характерлайдиган асосий жиҳатлардан бири ҳам 
унинг ҳаддан ташқари катта географик ҳудудларни ва 
цивилизацияларни ҳимоя этишидан иборат эди. Империя яртилган 
илк йилларда уни идора қилганлар амалиѐтчи ҳарбий раҳбарлар 
бўлган ва уларнинг нуфузи “янада кўпроқ географик ҳудудларни 
фатҳ этишига боғлиқ” эди. Бу эса муваффақиятли ҳарбий 
юришларни тақозо этарди. Аммо Усмонийлар давлати қўлга 
киритган ҳудудларда фақат бошқарувни ўз қўлида тутар, маҳаллий 
аҳолини хирож тўлашга мажбур қиларди холос. Турклар бошқа 
геосиѐсий, геостратегик фаолият дастурларидан, чунончи руслар 
юритган этник-диний масканлар яратиш, маҳаллий аҳолини тил, 
дин ва миллий томондан ассимиляцияга гирифтор этиш, ўзига 
қарам ҳолга келтириш, махфий шаклдаги узоқ муддатли геосиѐсий 
таъсир 
механизмларини 
яратиш 
каби 
усуллардан 
фойдаланмаганлар. Туркларнинг геосиѐсий шиори “ѐ маконга том 
ҳоким бўлиш, ѐки ҳудудни тарк этмоқ” сиѐсатидан келиб чиққан. 
Тадқиқотчилар буни ҳам Усмонийлар империясининг мағлубияти 
сабабларидан бири сифатида кўрсатадилар
1

Биринчи Жаҳон урушидаги мағлубиятидан сўнг – 1919-1920 
йиллардан бошлаб турклар фақат бошқа қитъалардагина эмс, балки 
ўзлари яшаган Онадўли заминида ҳам мушкул ва машаққатли 
геосиѐсий жараѐнга дуч келдилар. Бу эса Мустафо Камол Отатурк 
ва унинг қуролдошларини оѐққа қалқишга, миллатни сафарбар 
этиб, қўлларига қурол олишга, туркларнинг миллий ҳис-
туйғуларини, давлатчилиги ва мамлакатнинг бир бутунлигини 
ҳимоя этишга сафарбар қилди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling