Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- В.Аксючиц ва Н.Павлов
- А.Козирев
замондошимиз” каби журналлар билан ҳамкорлик қилишади. Улар
ўз геосиѐсий мақолаларида моҳият эътибори билан миллатчилик шиорларини илгари сурмоқдалар. Бошқалари бўлса, кўпроқ аксилтурк ва аксилмусулмон тезисларига асосланган ҳолда, Россияда мусулмонлар ва туркийлар сони кўпаяѐтганидан ташвишга тушаѐтганини юрак оғриғи билан баѐн этмоқдалар ва уларни ҳайдаб чиқаришни, ҳар қандай йўллар билан сиқиштиришни, сонини чеклашни ва шу йўналишдаги бошқа чоралар кўришни таклиф этмоқдалар. Улар Россия Евроосиѐда ўз 1 Қаранг: Жириновский В.В. Очерки по геополитике. Псков, 1997. 195 ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун туркий-мусулмон цивилизацияси ривожига турли йўллар билан тўсқинлик қилиши, славян-православ-ғарб цивилизациясининг юксалиши учун қулай шароитлар яратиш керак, деб ҳисобламоқдалар. Бу мафкуранинг асосий жарчиси И.Кузьменконинг фикрича, барча русларни ягона ҳудудда бирлаштириш ва рус ерларида аҳолининг доимо кўпайиб боришини таъминлаш даркор. Бунинг учун Россия чегараларида жойлашган ғайрирус вилоятларини сўзсиз равишда Россия таркибидан чиқариш ва этник жиҳатдан соф рус давлатини барпо этиш, Шимолий ва Жанубий Кавказ ва бошқа ҳудудларни руслаштиришни кучайтириш лозим эмиш. Бундан ташқари, Кузьменко кейинги асргача Россия ҳудудини Украина ва Белоруснинг Европага, Қозоғистоннинг Россияга қўшни районларини, Евроосиѐда руслар жойлашган бошқа катта аҳоли пунктларини, Европа ва Хитой чегараларига қадар бўлган кенг ерларни бирлаштириш ҳисобига Россия империясининг 1917 йилги чегаралари даражасига етказишни ҳам таклиф қилади 1 . Бу миллатчилик йўналишининг бошқа вакиллари – В.Аксючиц ва Н.Павлов, шунингдек баъзи диний арбоблар янада авантюристик геосиѐсий ғояларни илгари сурган. Улар келиб чиқиши славян ва православ динига оид бўлган аҳоли яшайдиган барча ҳудудларни ягона рус миллий давлатига бирлаштиришни, унга Украина ва Белоруссияни қўшиб олишни, Россиянинг Кавказ ва Марказий Осиѐдан чиқиб кетишини, Киев Руси замонасидаги ҳудудий ва мафкуравий тамойилларни қайта тиклашни, XIX аср охири – XX аср бошидаги панславян ва панправослав ғояларини қарор топтиришни таклиф этмоқдалар. Ҳозирги ғарбчиликка асосланган ва Россия Федерациясининг 1990 йиллардаги ташқи ишлар вазири А.Козирев номидан келиб чиққан ҳолда “Козирев доктринаси” деб аталган оқим Россия геосиѐсатининг яна бир йўналишидир. Ўша вақтлари бу йўналишнинг геосиѐсий ғоялари Россиянинг расмий давлат сиѐсати даражасига кўтарилган эди. Козиревчилар Ғарб қадриятларини тарғиб қилиб, Ғарб тавсияларига амал қилиш, сиѐсий бошқарув, иқтисодий ва маданий тараққиѐт даражасини Ғарб стандартлари даражасига мувофиқлаштириш ва Ғарбга қаратилган шу каби ғояларга риоя этишни ўз сиѐсий платформасининг асоси қилиб олган эдилар. 1 Кузьменко И. Геополитика Святой Руси. // Третий мир.1994, №1, с.11. 196 Ҳозирги вақтда Россияда козиревчиларнинг издошлари “Ўнг кучлар иттифоқи” блоки ва қисман “Яблоко” партияси атрофида бирлашган либерал фикрловчи сиѐстчилардан иборат. А.Чубайс томонидан баѐн этилган “Либерал империя” лойиҳасини ҳам козиревчилар ғояси сирасидан деса бўлади. Россиянинг айтиб ўтилган геосиѐсий назариялари орасида Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling