Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
6.2. Туркия Республикасининг асосчиси
Отатуркнинг геосиѐсий қарашлари Тадқиқотчилар Иккинчи жаҳон урушининг охирига қадар бўлган даврни (1919-1945) туркларнинг аввалги империячилик даъволаридан тамомила маҳрум бўлиши, турк халқининг Отатурк раҳбарлигида ҳозирги Туркия Республикасини барпо этишга сафарбар этилиши ва бу давлатнинг янги статусда жаҳон ва 1 Davutoğlu A. Stratejik Derinlik. Türkiyenin uluslararası konumu. s.51-52. 205 минтақа геосиѐсий ҳаѐтида иштирок этиши даври сифатида тавсифлайдилар. Айни янги Туркиянинг асосчиси Отатурк турк ижтимоий-сиѐсий ва давлат арбоблари орасида “геосиѐсат” атамасини биринчи бўлиб ишлатган ва бу йўналишда ўз фикрларини очиқ-ойдин баѐн этган биринчи киши бўлди. У Туркия давлатининг геосиѐсий маконини унинг атрофида жойлашган ҳудудлар билан бирга “Евроосиѐ” деб атади ва мамлакатининг ўзаро алоқаларини айни шу географик макондаги давлатлар ва халқлар билан ўрнатишга ҳаракат қилди. “Евроосиѐчилик” атамаси турк геосиѐсатида Отатуркдан олдин ҳам ишлатилган. Бу ибора турк геосиѐсатига биринчи бўлиб “турончилик”нинг мумтоз мафкурачиси Зиѐ Кўкалп томонидан 1908 йилда киритилган эди 1 . Кейинги йилларда бу атамага геосиѐсий макон маъноси берилди ва Туркия расмий ташқи сиѐсатининг воситаси сифатида вақт-вақти билан фақат муайян тарихий саналарда қўлланилди. Евроосиѐдаги иккита наҳанг – Россия ва Усмонийлар империяларининг қулашидан кейин Туркияда ҳам, Россияда ҳам “евроосиѐчилик”ни янги республикаларнинг давлат стратегияси даражасига кўтариб, уни инглиз-саксон атлантизми ва Европа континентализмига қарши қўйишга ҳаракат қилинди. 1919 – 1922 йилларда ва Иккинчи жаҳон урушига қадар Совет Россиясида Ленин ва Туркия Республикасида Отатурк, уларнинг сафдошлари ва давомчилари евроосиѐчилик сиѐсатини юргизиб, бир-бири ва минтақадаги бошқа мамлакатлар билан геосиѐсий алоқаларни қўллаб-қувватладилар. Отатурк Россия билан муносабатларга, айниқса, катта аҳамият берган. Иш ҳатто шунга ҳам бориб етдики, Ғарб блокининг Совет Россиясига, кейинроқ СССРга қарши ўтказаѐтган душманларча муносабатга жавоб тарзида Туркия анча узоқ вақт Миллатлар Лигасига аъзо бўлишдан бош тортди. Лекин Отатурк ўша даврда Россия билан геомаконда ҳамкорлик қилиш, минтақавий муносабатлар ва бошқа геосиѐсий алоқаларни қўллаб-қувватлаш билан бирга, ўз мамлакатини советлаштиришни қатъиян рад қилди. Ўша вақтда унинг замондошларининг 1 Ундан кейинги йилларда “евроосиѐчилик – турончилик” ғояси Усмонийлар давлатининг Евроосиѐни эгаллаш учун Россияга қарши курашида турк миллатчилигининг кучайишига хизмат қилди. Турк геосиѐсатининг Юсуф Оқчура, Ниҳол Отсиз, Ризо Ўғуз Туркқон сингари намояндалари Республиканинг биринчи кунларидан бошлабоқ “евроосиѐчилик”ни Туркиянинг янги давлат стратегияси даражасига кўтаришга ҳаракат қилдилар. 1920-1930 йилларда Туркия Республикасининг биринчи президенти Отатурк ўзига хос ѐндашув билан бу ғояни Туркия ташқи сиѐсатида жорий эта бошлади ва ундан ўз мамлакатининг минтақадаги геосиѐсий алоқаларини ўрнатишда моҳирона фойдаланди. 206 кўпчилиги Отатуркнинг Ленин билан “илиқ муносабатлари”ни рўкач қилиб, Туркиянинг “усмоний имижи” билан видолашиб, социализм йўлидан кетиш ва байналмилалчи давлат яратишдан бошқа йўли йўқ, деб ҳисоблаган бир вақтда Отатурк мутлақо бошқача йўл танлади. У Туркияни “туркларнинг миллий борлиғини акс эттирадиган ва ривожланирадиган”, “ўрта йўлни танлаган бетараф давлат” сифатида ривожлантиришга қарор қилди. Шубҳасизки, Лениннинг “пролетариатнинг ватани йўқ, умумий мақсадлари бор холос” деган шиори Отатуркнинг “ҳар бир турк учун ватандан азиз неъмат йўқдир” деган шиори асло бир-бирига мос тушмас эди. Сиѐсий-мафкуравий нуқтаи назардан ўша даврда бир-бирига зид икки система ўртасида геосиѐсий маневр қилиш ва ўз мамлакатининг миллий манфаатларига суянган ҳолда “бетарафлик миссияси”ни ҳаѐтга жорий этиш осон бўлмаган. Бироқ, замонасининг энг кучли миллий ғоясини ўз фаолиятининг марказига қўйган, метиндек ирода ва узоқни кўриш қобилиятини намоѐн қилган, мувозанатлашган сиѐсат юритган Отатурк бу оғир вазифани муваффақиятли бажарди. Отатурк Туркияни замонавий цивилизация қадриятлари асосида яшайдиган, ўша вақтда Европа ижтимоий-сиѐсий ва маданий системаларига хос фуқаролик жамияти бошқарув режими ва муассасаларига эга бўлган, лекин ўз миллий ва маънавий қадриятларини сақлаб қолган, социализмга ҳам, атлантизмга ҳам ўхшамайдиган мустақил – учинчи тараққиѐт йўлидан борадиган мамлакат сифатида тасаввур қиларди. У Европа ва Россия геосиѐсатчиларининг инсоният цивилизациясини турларга бўлишдан иборат қарашларини қабул қилмаган ва цивилизацияни “ягона инсоний қадрият” деб ҳисоблаган эди. Замонавий, дунѐвий Турк давлатини барпо этиш муносабати билан Отатурк бундай деган эди: “Мамлакатлар кўп, лекин цивилизация биттадир. Миллатнинг тараққиѐти унинг ягона дунѐ цивилизациясига мансублигига боғлиқ... Усмонийлар империяси Ғарб устидан қозонган ғалабалари натижасида қўлга киритган устунлигидан тўғри фойдалана олмаган ва Европа билан барча маданий алоқаларини йўқотган чоғдагина унинг ҳалокати бошланди. Биз бу хатони такрорламаймиз. Бизнинг анъаналаримиз, сиѐсатимиз, барча хатти-ҳаракатларимиз Туркияни Европа мамлакати, аниқроғи, Ғарб йўлидан борадиган мамлакат сифатида қарор топтиришга 207 йўналтирилган. Биз мамлакатни замонавийлаштиришни хоҳлаймиз ва бизнинг асосий сиѐсатимиз европача ҳокимият асосларни барпо этишга йўналтирилгандир”. Отатуркнинг геосиѐсати амалийлиги билан ҳам ажралиб туради. Бу, биринчи навбатда, шу билан боғлиқ эдики, ўша вақтдаги Туркияда, Европа давлатларидан фарқли ўлароқ, мустақил давлатчилик ва янги бошқарув муносабатларини шакллантириш ғоясини “учинчи табақа” ѐки миллий буржуазия эмас, балки асосан Отатурк бошчилигидаги ҳарбий-фуқаро бюрократияси амалга ошираѐтганди. Отатурк ҳозирги Туркиянинг ташқи сиѐсатини мамлакатнинг ички ижтимоий-сиѐсий ва ижтимоий-иқтисодий вазияти билан чамбарчас боғлаган эди. У томонидан ўтказилган туб ислоҳотлар Туркияни замонавийлаштиришга, уни жаҳонда тараққиѐтнинг ғарбча йўлини танлаган мамлакат сифатида тан олинишига сабаб бўлди. Бироқ ўша вақтлари Ғарбнинг бир қанча давлатлари, шу жумладан АҚШ Туркиянинг Европага интеграциялашувидан унчалик манфаатдор эмасди. Бу мамлакатларда туркларни тарихий ватани – Осиѐга “қайтариш” ғояси устун эди. Шу нуқтаи назарда турган олимлар ва геосиѐсатчилар Усмонийлар давлатининг Европа давлатлари билан кўп асрлик тарихини тафтиш қилиш билан банд бўлдилар. Отатуркнинг Ленин билан яқинлашувига жиддий туртки берган жиддий омиллардан бири ҳам Ғарбнинг бу иккала мамлакатга душманона муносабати бўлди. На Отатурк ўтмишдаги Усмонийлар империяси учун, на Ленин аввалги чор режими учун жавобгарликни ўз бўйнига олмоқчи эмасди. Ўз миллатларининг иродасига суянган бу икки раҳнамо ўз мамлакатларининг ва халқларининг келажак ҳаѐтини ўз геосиѐсий тасаввурларига мос ҳолда барпо этишга киришдилар ва давлатларини халқаро муносабатлар тизимининг тўла ҳуқуқли аъзосига айлантиришни орзу қилдилар. Отатурк Усмонийлар империясидан мерос қолган кўпдан-кўп муаммоларни ҳал қилишга, жаҳоннинг Буюк Британия, Франция, АҚШ сингари буюк давлатлари билан яқинлашишга, бунда бу мамлакатлар томонидан ўтказилаѐтган атлантизм сиѐсатига қарам ҳолга тушиб қолмасликка интилди. Мазкур даврда Туркиянинг Босфор бўғози ва Мосулга эгалик тўғрисида инглизлар билан ҳар хил геосиѐсий ва геостратегик муаммолари, Қора, Эгей ва Ўртаер денгизлари минтақаларидаги масалалар юзасидан французлар, 208 греклар, автрия-венгерлар билан турли ихтилофлари бор эди. Айтиш мумкинки, ХХ асрнинг 20-30-йиллари мобайнида бу масалаларни ҳамма манфаатдор томонларнинг умумий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, тинч йўл билан ҳал этиш Отатуркнинг диққат марказида турди. Мазкур даврда Туркиядан ташқаридаги – Яқин Шарқ, Африка, Осиѐда ва СССРнинг мусулмон минтақаларидаги туркий-мусулмон халқлари билан муносабат ўрнатиш Отатурк геосиѐсий фаолиятининг энг заиф бўғинларидан бўлди. Усмонийлар империяси қулагандан кейин Туркия бу геосиѐсий макондан сиқиб чиқарилган, баъзи истисноларни ҳисобга олмаганда Иккинчи Жаҳон урушининг охирига қадар, айтиш мумкинки, мусулмон халқлар билан ҳеч қандай жиддий геосиѐсий муносабатлар ўрнатмаган, уларнинг миллий ҳаракатларига кўмаклашмаган ва бу йўналишда бирон-бир фаол геосиѐсат олиб бормаган эди. Шунга мувофиқ равишда бу мазкур давлатлар ва халқларнинг ўзга геосиѐсий кучлар таъсирига тушишига сабаб бўлди ва туркий- мусулмон дунѐнинг заифлашуви учун шароит яратди. Ўз геосиѐсий фаолияти ва ташқи сиѐсатида асосий эътиборини Туркия Республикасини мустаҳкамлашга ва Совет Иттифоқи ва Европа давлатлари билан муносабатлар ўрнатишга қаратган Отатурк, айтиш мумкинки, Туркияни Яқин Шарқ ва мусулмон дунѐси муаммоларини ҳал қилишдан четда тутди. Моҳият эътибори билан, Усмонийлар империяси авваллари ўтказган босқинчилик сиѐсатидан воз кечган Туркия бу минтақага бўлган барча даъволаридан кечиш билан бирга жаҳоннинг энг муҳим геосиѐсий ва геостратегик минтақаларидан бири – Яқин ва Ўрта Шарқ, араб ҳудудларидан ўз ихтиѐри билан ажралиб қолди. Ҳолбуки, янги Республиканинг ҳукумати интиқом олиш режаларидан воз кечганини эълон қилгани Туркия ва араб давлатлари орасида яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатиш учун яхши имкониятларни вужудга келтирган эди. Лекин 1926 йилда Ироқ-Туркия чегаралари ва икки давлат орасида яхши қўшничилик муносабатларига оид Буюк Британия, Ироқ ва Туркия орасида тузилган, 1926 йилда Яман билан тузилган, 1937 йилда эса Миср билан имзоланган дўстлик ҳақидаги битимларни истисно этганда, Туркия араб давлатлари билан ҳеч қандай жиддий геосиѐсий алоқалар ўрнатмади. Бу эса Яқин ва Ўрта Шарқда Туркия геосиѐсати ҳаддан ташқари заиф бўлганини кўрсатади. 209 Отатуркнинг ўзининг баъзи муҳим геосиѐсий қарашларини амалга ошириши Иккинчи Жаҳон уруши арафасида Европада ва жаҳонда геосиѐсий ва геостратегик кучларнинг гуруҳларга бирлашуви ва урушга тайѐрланиши даврига тўғри келди. Фашистлар Италиясининг Германиянинг қувватлаши натижасида 30-йилларда Ўртаер денгизи ҳавзасида назоратни ўз қўлига олиш истаги Туркиянинг бу минтақадаги геосиѐсий манфаатларини яна таҳлика остига қўйди. 1931 йил март ойида Муссолини Катта Фашист Кенгаши мажлисида Осиѐ ва Африканинг бир қанча ҳудудларини босиб олишни кўзда тутган “ҳаѐтий макон” дастурининг мақсадларини очиқлади ва бу дастурни тез орада амалга оширишга киришиш ниятида эканини эълон қилди. Италия бу режа Туркияга қарши қаратилмаганини таъкидлаган бўлса-да, Отатурк ҳукумати ҳақли равишда ташвишга тушди ва баъзи олдини олувчи тадбирларни амалга ошира бошлади. Чунончи, Туркия Совет Иттифоқи раҳбариятига “ўзаро ѐрдам ҳақида” битим тузишни таклиф этди, лекин рад жавоби олди. Ўша даврда СССР раҳбарияти ўзининг баъзи геосиѐсий маневрларини амалга ошираѐтган эди. Сталин “боьшевиклаштиришдан бош тортаѐтган турклар”, ўтмишда руслар “Царьград” деб атаган Истанбул, Қора денгиз бўғозларига доир ўз геостратегик мақсадларини ҳозирча сир тутаѐтганди. Шунингдек, Москва ўша вақтда Гитлер ва унинг иттифоқчилари биринчи бўлиб кимга ҳужум қилишини ҳали аниқлай олмаганди. Мана шундан келиб чиққан Сталин юзага келган вазиятда бундай битим фақат Туркияга фойдали бўлади, деб ҳисоблади. Шунинг учун ҳам 1931-1932 йилларда Туркия битим тузиш масаласини бир неча бор ўртага қўйган бўлса-да, Совет Иттифоқи бу мурожаатларни жавобсиз қолдирди. СССР Туркия тарафида туриб Италияга қарши урушишдан аниқ-равшан бош тортди. Бунга жавобан Туркия ҳам Германияга қарши урушида Совет Иттифоқини қўлламади. 1932 йилда Туркия ва СССРнинг геосиѐсий манфаатлари ва йўллари бир-биридан узил-кесил айро тушди. 1932 йил июлда Туркия Миллатлар Лигасига мурожаат этди ва унинг аъзосига айланди. Отатурк 1938 йил 10 ноябрда вафот этганидан кейин ҳам Туркия Ғарб ва Шарқ ўртасида мувозанатлаштирилган йўл тутишда давом этди. Отатурк томонидан асоси қўйилган “ўзига хос евроосиѐчилик” геосиѐсий йўли ва мамлакатнинг миллий хавфсизлик мақсадларини ўзгартириш йўналишида унинг 210 вафотидан сўнгги йилларда ҳеч қандай жиддий қадамлар ташланмади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Германия ва СССР ўртасида уруш эҳтимолининг кучайиши ўша даврда Туркиядан ҳар иккала мамлакат билан муносабатларда ўта эҳтиѐткорона йўл тутишни ва мувозанатлаштирилган сиѐсат ўтказишини тақозо этди. Туркиянинг расмий равишда “бетараф мамлакат” статусини қабул қилиб, урушдан четда туришни афзал кўрганини улар ўша вақтда мамлакат учун энг муваффақиятли ва энг тўғри қадам бўлган, дейдилар. Ўша даврда яқинлашиб келаѐтган ҳарбий тажовузни даф этиш бу мамлакатдан ишончли мудофаа системасини яратишни ва уни халқаро шартномалар воситасида мустаҳкамлашни талаб қилар эди. Туркия бу геосиѐсий вазифани муваффақият билан амалга оширди. Туркиянинг тахминан 1940 йиллардан ташлай бошлаган кейинги қадамлари уни социалистик Совет Иттифоқидан тобора узоқлаштирди ва капиталистик Ғарбга, хусусан атлантизмга (ўша вақтлари бу йўналиш кўпроқ инглиз-америка манфаатларининг ифодачиси бўлган) яқинлаштирди. Натижада урушдан кейинги мафкуравий қарама-қаршилик геосиѐсати даврида (1945-1991 йиллар) Туркия НАТО таркибига кириб, Евроосиѐда асосий аксилсовет марказларидан бирига айланди. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling