Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Тақризчи: пфд., проф. Р.Ҳасанов


Download 0.87 Mb.
bet3/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

Тақризчи: пфд., проф. Р.Ҳасанов

КИРИШ


Композиция олий ўқув юртларининг Бадиий-графика факультетларида асосий мутахассислик фанларидан бири сифатида ўқитилади. У талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш билан бир қаторда ўқитувчилик фаолиятини шаклланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Композиция фанининг асосий вазифалари талабаларда:
-ижодий тасаввурни ўстириш;
-ҳаётдаги воқеликни кўра билиш;
-бадиий дид ва маданиятни тарбиялаш;
-олган билим ва маҳоратларини ўқитувчилик фаолиятида қўллай олишга ўргатиш ҳисобланади.
Композиция бошқа мутахассислик фанлари: қаламтасвир, рангтасвир, санъат тарихи, перспектива, ҳайкалтарошлик, амалий санъат, тасвирий санъатни ўқитиш методикаси каби фанлар билан чамбарчас алоқада бўлади.
Композиция ўқув предмети талабаларни фаннинг ҳам назарий, ҳам амалий асослари билан таништириб боради. Жумладан, назарий асос сифатида талабаларга композициянинг ривожланиш тарихини ва назариясини, тасвирий санъатнинг турлари ва жанрларини, ижодий жараён босқичларини ўргатилади, хусусан, композиция қонунларининг тавсифи, уларни келиб чиқиш тарихи, машҳур рассомларнинг ижодий асарлар яратиш тажрибалари ва ижод жараёнидан лавҳалар, хар бир санъат турининг ўзига ҳослиги ва унга қўйиладиган бадиий талаблар, машҳур рассомлик асарларини яратилиши, композицияси ҳақида тушунчалар берилади.
Композициядан амалий машғулотлар жараёнида эса, талабаларни ижодкорликка йўналтириш ва мустақил ижодий ишлашни шакллантириш назарда тутилади ва бунда композициянинг зарурий элемент: соя-ёруғ нисбатлари, ранг муносабатлари, чизиқ ва тусларнинг кетма-кет такрорланиб узвийлик ҳосил қилиши кабилар амалий машқларда мустахкамлаб борилади. Шунингдек, асардаги катта ва кичик ўлчамларнинг ўзаро нисбати, перспектив ўзгариш муносабатлари, кўриш бурчаги биргаликда асар мазмунини очиб берувчи восита эканлиги синаб кўрилади.
Талабалар композиция машғулотларида нафақат реалистик рангтасвир, балки монументал асарлар композициясини, амалий санъат турлари композицияси устида ҳам ишлайдилар.
Амалий вазифаларни аудиторияда ва уйда бажарадилар. Бериладиган ижодий топшириқлар оддийдан мураккабга, ўзаро боғлиқ холда изчил мураккаблашиб боради.
Композиция машғулотларида талабаларни нафақат назарий ва амалий билимлар, балки композицияни ўқитиш методлари билан ҳам таништириб борилади, натижада уларнинг композиция бўйича назарий фикр юритувчи, амалий ижод қила олувчи ва ёш авлодни эстетик руҳда тарбияловчи, ҳар томонлама ривожланган мутахассис бўлиб етишишлари назарда тутилади.
Ушбу ўқув қўлланма композиция курси бўйича тузилган намунавий дастур асосида ёзилган бўлиб, у олий ўқув юртларининг «Бадиий-графика» факультетлари учун мўлжалланган. Ундан тасвирий санъат ўқитувчилари, ўрта махсус ва касб-ҳунар коллежларининг рассомлик йўналиши талабалари ҳам кенг фойдаланишлари мумкин.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling