Амалий машғулот. №3 Илмий тадқиқот ўтказиш режасини тузиш


Магистрлик диссертациясининг мазмуни ва таркиби


Download 218.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana21.03.2023
Hajmi218.88 Kb.
#1285459
TuriМонография
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Amaliy mashg'ulot-№03

Магистрлик диссертациясининг мазмуни ва таркиби. Диссертация ишининг 
таркибини ишлаб чиқиш магистрлик диссертациясининг асосий босқичи бўлиб 
ҳисобланади. Диссертация таркибининг тўғри тузилиши магистрантга илмий изланиш, 
мақсад ва вазифаларини аниқ ифодалашни, қўйилган мақсадга eришиш усуллари, йўллари 
ва объектларини, ҳамда диссертация ишининг босқичларини тўғри тайёрлашга имконият 
беради. Диссертация таркибини ишлаб чиқиш учун магистрант изланиш бўйича дастлабки 
манбааларни, адабиётларни, хорижий маълумотларни, маҳаллий, илмий, статистик ва 
бошқа тегишли манбааларни мукаммал ўрганиш лозим. 
Магистрлик диссертацияси таркиби ва тузилишида қуйидагилар қайд этилади: 
-диссертациянинг титул вароғи қуйидагича ёзилади: 
ЎЗР. ОЎМТ Вазирлиги, ҚМИИ-шрифт 14; 
қўлёзма ҳуқуқида-шрифт 14; 
УДК.... –шрифт 14; 
диссертация номи-шрифт 14; 
автор (магистрантнинг фамилияси ва исми шарифи)-шрифт 14; 
мутахассислик шифри ва номи-шрифт 14; 
даража, магистрантнинг фамилияси ва исми шарифи-шрифт 14; 
илмий рахбар-шрифт 14. 
- диссертациянинг МУНДАРИЖАси 1-2 бет: 
- КИРИШ қисмида мавзуни долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий 
янгилик, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, натижаларнинг хаққонийлиги (эксперементал 
услублар) ва муқобиллиги (натижаларга статистик ишлов бериш), тадқиқот объекти, 
предмети, амалий аҳамияти ҳамда диссертация ишининг ҳажми ва структураси киритилади
4-6 бет. 
АДАБИЁТ ШАРҲИ бобида берилган муаммонинг замонавий ҳолати 15-20 бет. 
ЭСПЕРИМЕНТАЛ қисми тадқиқот объекти ва предмети ва эксперементал 
услубларини танлаш ва асослаш 5-10 бет. 
ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИНГ МУХОКАМАСИ боби: 
тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш; тадқиқот жараёнларни изоҳлаш ва 
эксперементал қурилма, технологик схемаларни таклиф этиш (бўлим ёки параграфлардан 
иборат бўлиши мумкин) 30-35 бет. 
ХУЛОСА (хулоса, тавсиялар ва таклифлар) 1-2 бет. 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ-4-5 бет. 
ИЛОВА. 
Илова қисмига магистрант томонидан бажарилган илмий –тадқиқот ишларининг 
дастлабки маълумотлари, диаграммалар, спектрлар, қўшимча ва ёрдамчи материаллар
синов, қўлланилиш, татбиқ этиш далолатномалари, чоп эттирилган илмий мақола ёки 
тезислар тўпламларининг ксеронусхалари ва шунга ўхшаш материаллар келтирилади. 
Магистрлик диссертацияси илмий иш сифатида даврий илмий журналлардаги 
мақолаларга қўйиладиган талабларга мувофиқ расмийлаштирилади. 
Титул варақ диссертациянинг 1-бети ҳисобланади ва қатъий белгиланган қоидалар 
асосида тўлдирилади. Титул варақдан сўнг диссертацияда мундарижа жойлаштирилади.
Мундарижада диссертациянинг боблари, параграфлари ва бошқа бўлимлари 
кўрсатилади. 
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, диссертацияда кўриладиган муаммо, мақсад 
ва вазифалар акс eттирилади ва қуйидаги тартибда жойлаштирилади: 

Download 218.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling