Диссертация ҳажми ва уни расмийлаштириш қоидалари.
Магистрлик диссертацияси бўлимларини кетма-кетликда баён қилиш ва уларнинг бир-
бирига узвий боғлиқликда бўлиши асосий талаблардан биридир.
Магистрлик диссертацияси нашриёт амалиётида қабул қилинган стандартга мувофиқ
тикиб муқоваланган бўлиши керак.
Магистрлик диссертациясининг
умумий хажми 60-80 варақ матндан (иловалардан
ташқари) иборат бўлиб, А4 (21х29) формат қоғозга компьютерда 1,5 интервалда,
Times New
Roman, 14 шрифтда ёзилган бўлиши шарт. Матннинг чап томони 30мм, юқори
томони
2,5мм, ўнг томони 1,5 мм ва қуйи томонида 2,5мм бўш майдон бўлиши керак.
Бетнинг тартиб рақами саҳифанинг ости ўртасига қўйилади.
Мавзу юзасидан назорат саволлар:
1. Илмий материалларни нашр қилиш деганда нимани тушунасиз?
2.Монография, дарслик ва ўқув қўлланма тушунчаларига изоҳ беринг.