Амалий машғулот. №3 Илмий тадқиқот ўтказиш режасини тузиш
-тадқиқот мавзусининг долзарблиги
Download 218.88 Kb. Pdf ko'rish
|
Amaliy mashg'ulot-№03
- Bu sahifa navigatsiya:
- -имлий тадқиқот ўтказиш учун моддий техник база (дастурий воситалар, компьютер техникаси, хом-ашё, технологик жиҳоз, аппаратура ва ҳоказо)нинг
- Адабиёт шарҳи
- Учинчи бобда
-тадқиқот мавзусининг долзарблиги;
-тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари; -тадқиқотнинг илмий янгилиги; -тадқиқот предмети; -тадқиқот объекти; -амалий аҳамияти; -диссертация ишининг хажми ва структураси; -имлий тадқиқот ўтказиш учун моддий техник база (дастурий воситалар, компьютер техникаси, хом-ашё, технологик жиҳоз, аппаратура ва ҳоказо)нинг мавжудлиги эътиборга олинади. Биринчи бобда мавзу ва қўйилган масалалардан келиб чиқиб, адабиёт шарҳи берилади. Унинг асосий мақсади қўйилган масала қай даражада ўрганилганлигини аниқлашдан иборатдир. Магистрант илмий-тадқиқот манбааларини ўрганаётганда қайси муаммо ҳал этилганлиги ёки eчилмаганлиги, ҳамда нимани янгидан ўрганиш кераклигини топмоғи лозим. Бунинг учун ҳар бир манбаага магистрант илмий-ижодий ва танқидий ёндошмоғи керак. Адабиёт шарҳи натижасида диссертация иши мақсади ва вазифалари қайта аниқланади. Шунингдек таҳлилларга таяниб мавзунинг долзарблилиги асосланиб, мақсад ва вазифалар белгиланади. Иккинчи боб диссертациянинг асосий қисми бўлиб, унда назарий ва амалий масалалар ёритилади. Қўлланиладиган дастурий воситалар, материаллар, услубият, аппаратура, ускуналар, тизимлар асосланиб батафсил ёритилади. Дастлабки ахборот натижалари келтирилиб ўрганилган манбалардаги маълумотлар билан қиёсланиб таҳлил қилинади ёки бутунлай янги натижалар (янгиликлар) олинганлиги таъкидланади. Учинчи бобда дастур асосида тажрибалар, синовлар, кузатув ишлари, тадқиқотнинг бошқа турлари аниқ режага биноан стандарт ёки ностандарт усулда ўтказилганлиги баён этилади. Дастлабки натижаларни қайта ишлаш стандарт ёки ностандарт усулларда математик статистика қоидаларига риоя қилиниб, компьютерда бажарилиши тавсия этилади. Олинган натижаларнинг ишончлилик даражаси математик статистика мезонлари билан кафолатланади. Омиллар, натижалар орасидаги боғланиш қонунлари классик усуллардан ёки компьютердаги дастурлардан фойдаланиб тузилади ва эксперементал (тажриба) натижалари назарий қонуниятлар билан таққосланиб таҳлил қилинади. Улар асосида тегишли ўрганилаётган объект, жараён, маҳсулот сифати, услубиятлар бўйича хулосалар чиқарилади. Натижалар, график ва жадваллар Давлат стандарти талаблари ва қоидаларига риоя этган ҳолда расмийлаштирилади. Хулоса. Диссертация ишида алоҳида боблар ҳам хулоса ва таклифлар билан якунланади, лекин унинг асосийлари ишнинг “хулоса” бўлимида жамланади. Магистрлик диссертациясини ҳимоя қилишдан аввал тадқиқот мавзуси бўйича камида битта илмий мақола ва мазкур йўналиш бўйича камида иккита илмий-техникавий анжуманларда маъруза билан қатнашиб, маъруза тезислари тўпламида чоп қилиниши тавсия этилади. Download 218.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling