Ўқув машғулоти натижалари:
Умумий амалиёт шифокори (УАШ) билиши зарур:
- Туберкулёз ва ўпканинг сурункали носпецифик касалликларида йўтал, балғам ажралиши симптомларининг патогенетик механизми;
- Иситма симптоми келиб чиқишининг патогенетик, биоқимёвий механизми.
- Йўтал ва иситма билан бирга кузатиладиган клиник, лаборатор ва рентгенологик белгилар.
- Симптомлар бўйича қиёсий ташхислаш
- Турли кўринишдаги йўтал ва иситма фонида туберкулёз кечишининг ўзига хослиги ва асоратлари.
УАШ бажара олиши лозим:
- Тиббиёт муассасаларига йўтал, балғам ажралиши ва иситма билан мурожаат қилувчи беморларда силга клиник скрининг ўтказишни.
- Йўтал, балғам ажралиши ва иситмага шикоят қилувчи беморларни текширишни.
- ЖССТ тавсиясига биноан беморлар типини, терапевтик категориясини аниқлаш ва даволаш режасини тузиш;
- Аҳолининг силга нисбатан қарашларини ўзгартириш ва тушунтириш ишларини ўтказишни.
УАШ амалий кўникмага эга бўлишлари керак:
- Касбий сўров, беморни кўриш, қариндошлар билан суҳбат.
- Балғамни бактериоскопик текшириш.
- Клиник ва биоқимёвий анализларни интерпретация қилиш.
- Рентгенограммани баҳолаш.
- Туберкулин синамаси
- Симптом ва синдромларнинг қиёсий ташхислаш.
- Махсус профилактика, хавф гуруҳидаги профилактика, химиопрофилактика.
- Эпидемиологик режимни бошқариш.
- Туберкулёз билан касалланган беморларнинг тиббий картасини тўлдириш ва ЖССТ томонидан тавсия қилинган расмийлаштиришни ўтказиш
Таълим усули ва воситалари
|
Маруза, инсерт, аклий хужум, уч боскичли, «ургимчак тури» усули, демонстрация, видеокурик, мунозара, сухбат, кейс-стади
|
Таълим жараёни ташкил этиш шакллари
|
Индивидуал ишлаш, гурух, жамоа, аудитория ва аудиториядан ташкаридагилар билан ишлаш
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |