Амалий машулот б´йича дарс ´тиш


В.С. Савелев бўйича ЎАТда ишемия босқичлари


Download 294.89 Kb.
bet6/12
Sana11.11.2023
Hajmi294.89 Kb.
#1767086
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Уткир артериал тутилиш

В.С. Савелев бўйича ЎАТда ишемия босқичлари:
I- оёқ-қўлларда оғриқ, холсизлик, совуккотиш, парестезия.
II A - фаол ҳаракатларнинг чекланиши, парез,
II Б - фаол ҳаракатлар йўқ, оёқ-қўл фалажи,
II B - субфациал шиш.
III A - қисман мушак контрактураси,
III Б - мушакларнинг тўлиқ контрактураси
Диагностика. Диккат билан тўпланган анамнез кўпинча тўғри ташхис қўйиш имконини беради. Aгар юрак ритми фибрилацияси ёки аневризмаси билан оғриган бемор тўсатдан оёқ-қўлларида кучли оғриқларга дуч келса, артериал эмболия ташхиси шубҳалантиради . Шу билан бирга, илгари маълум бир облитерлианган касаллик билан оғриган беморларда шикастланган кул-оёкларда қон айланишининг кескин бузилиши артериал тромбознинг ривожланишига олиб келади.
Ултратовуш доплераграфия. Бу қон оқимини унинг хусусиятини (магистрал ёки коллатерал) тўғридан-тўғри жойлашувни аниқлаш ва "елка-тупик" индекси(ЕТИ) баҳолаш имконини беради. Олд ва ёки орка катта болдир артериядаги артериал систолик босимнинг елка артериядаги ушбу кўрсаткичга нисбати сифатида аниқланадиган (ЕТИ). Одатда, ЕТИ ҳар қандай даражада 1,0 дан 1,5 гача. 1.0 дан паст бўлган ЕТИ ўлчаш жойи ёки ундан проксимал бўлган кисмида зарарланиш борлигини билдиради.
Ултратовушли дуплекс ангиосканнер. Ушбу усул бир вақтнинг ўзида томир анатомияси ва қон оқимининг параметрлари тўғрисида маълумот беради ва иккита технологиянинг синтези - допплерография ва реал вақтда сканерлаш.
МСКТ ангиографияси патологик жараённинг характери ва таркалган узунлиги, тромбоз ва эмболия билан коллатералларнинг ҳолати тўғрисида муҳим маълумот беради. Ушбу усул йодни ўз ичига олган рпентгенконтраст моддасини (уротраст, юнисексол ва бошқалар) артериал кон окимига киритишга асосланган. Контраст восита артерия томирига пунцион катетер оркали ёки Селдингер усули буйича артерия ичига қўйилган катетер орқали окклюзия сохадан проксимал томонга киритилади. Ангиограмма эмболия билан артерияни тўлиқ тўсиб қўйилганда, томир соясида аниқ тасвири аниқланади ва эмболнинг юқори чегараси аниқ кўринади. Aртерия тўлиқ ёпилмаган тақдирда, эмболни овал ёки юмалоқ шаклланиш шаклида кузатиш мумкин, улар контраст модда орқали оқади. Aгар артерия девори ўзгармаса, унинг контурлари текис, силлиқ бўлади; артерияларнинг атеросклеротик узгаришлари бўлган беморларда улар ўралган, нотекис булади.

Расм 1. Ангиограмма операциядан олдин ва кейин

Download 294.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling