Amaliy mashg'ulotlarni tashkil etish bo'yicha ko'rsatma va tavsiyalar


(2) Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини таснифлашни ўз ичига олган ҳолда, бошқарув дастурларини баҳолаш; (3)


Download 1.31 Mb.
bet30/33
Sana17.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1208776
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
6-amaliy

(2) Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини таснифлашни ўз ичига олган ҳолда, бошқарув дастурларини баҳолаш;
(3) Рағбатлантириш чора-тадбирларини ва тадбиқ қилиш механизмларини ишлаб чиқиш;
(4) Даромадни бўлиш ва генетик манбаларга алоқадор институтсионал/кадр имкониятларини ва мавжуд сиёсат чора-тадбирларини баҳолаш.
Биологик хилма-хилликни аниқлаш менежерлари ва сиёсатчиларнинг ҳақиқий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган молиявий ва техник жиҳатдан яшовчан бошқарув тизимларини ишлаб чиқиш;
Биологик хилма-хиллик ахборотини бошқариш ва тарқатиш учун Ўзбекистонда миллий Воситачилик Механизмини тайинлаш. Бунинг ичига давлат агентликлари, Ўзбекистон Фанлар Академияси, таълим ва тренинг лойиҳаларини тадбиқ қилиш учун фуқаролик жамияти ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш учун Интернет асосида интерфейсни яратиш; илмий ҳамкорлик; маблағ билан таъминлаш имкониятларидан фойдаланиш; технологиядан фойдаланиш ва уни ўтқазиш; ва БХХС Секретариати билан ахборот алмашиш киради.
12-амалий машғулот: Биохилма хилликни сақлашда “Қизил китоб”нинг аҳамияти.
Режа:
1.“Қизил китоб” билан ишлаш
2.Ноёб ўсимликларнинг баъзи турлари таҳлили
3.Ноёб ҳайвонларнинг баъзи турлари таҳлили
Ишнинг мақсади: Қизил китобга киритилган ўсимлик ва ҳайвон турларини аниқлаш ва тарқалиш хусусиятларини ўрганиш
Материал ва жиҳозлар: Маъруза матни, Ўзбекистон Республикаси экологик харитаси, Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”, ёзувсиз карта, рангли қаламлар.
Назарий материал: 1948 йилда БМТ қошидаги Табиатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни бошқарувчи ва консултатсия берувчи орган – Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқи тузилди. Бунга 100 дан ортиқ мамлакатларнинг 450 давлатлар ва жамоат ташкилотлари бирлаштирилди. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи илмий жамоатчиликка мурожаат қилиб барча мамлакатлардаги нодир ва йўқолиб бораётган ҳайвонларнинг ҳолатини ҳар томонлама ўрганишда ёрдам бериш, уларни муҳофаза қилиш чораларини топишга чақирди. Ноёб ва камайиб бораётган ҳамда йўқолиш хавфи остида турган барча турларни ўрганувчи доимий комиссия тузди. Бу комиссия бир неча йиллар (1949-1966) мобайнида нодир ва камайиб бораётган ҳамда йўқолиш хавфи остида турган барча турлар ҳақида материал тўплаб, махсус “Қизил китоб” (Тҳе Ред Дата Боок) ва ҳозирги фойдаланиш жойи, сони, биологик хусусиятлари, дунё ҳайвонот боғларидаги миқдори ва ҳар хил мамлакатларда ҳимоя қилиш учун қабул қилинган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар келтирилади.
Халқаро “Қизил китоб”га киритилган ҳайвон турлари 5 та тоифага блинган:

  1. Йўқолиб бораётган турлар;

  2. Камайиб бораётган турлар;

  3. Ноёб-нодир турлар;

  4. Ноаниқ турлар;

  5. Тегишли чора-тадбирлар қўллашни талаб қилувчи

Собиқ иттифоқда 1974 йилда “Қизил китоб” таъсис этилган бўлиб, 1978 йилда “Қизил китоб” чоп этилди. Унга 63 тур ва кенжа тур сут эмизувчилар, 63 та қуш, 8 та амфибий, 21 та судралиб юрувчи мавжудотлар киритилган эди. “Қизил китоб” нинг Ўзбекистонга тааллуқли жойлари кўпгина олимлар томонидан ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон республикасининг турли минтақаларида 650 дан ортиқ умуртқали ҳайвонлари, шу жумладан, 79 дан ортиқ қушлар, 99 та сутемизувчилар турлари ва тур вакиллари учрайди. Фақат Сирдарё ва Амударё воҳасида жойлашган сув омборлари ва кўлларда балиқларнинг 60 тури, амбфибияларнинг 3 тури учрайди. Республикамизда судралиб юрувчиларнинг 57 тури, сутемизувчиларнинг 91 тури ва қушларнинг 410дан тури учрайди.
“Қизил китоб”нинг моҳияти – наботот ва ҳайвонот оламининг ноёб, йўқолиб кетиш ҳавфи остидаги турлар ҳақида маълумот берувчи ҳужжатдир.
1983 йилги нашрида 1 томида 22 тур сутемизувчилар, 33 тур қушлар, 5 тур судралиб юрувчилар, 5 тур балиқлар, иккинчи томига 163 тур ўсимлик киритилган. 2009 йилдаги нашрида 184 тур ҳайвон, 324 тур ўсимлик киритилди.


Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling