Amaliy mashg'ulotlarni tashkil etish bo'yicha ko'rsatma va tavsiyalar
Download 1.31 Mb.
|
6-amaliy
Ўрик арча формацияси.
Ўзбекистоннинг баланд тоғларида тарқалган ва қора арча, савр арчалардан кейинги учинчи формацияни ўрик арча деб аталиши (Жуниерус туркестаниcа) арча тури ташкил қилади. Эгаллаган майдонига кўра юқоридагилардан кейинги ўринларда туради. Юқоридаги арчалардан фарқли ўлароқ, бу тур энг баланд тоғларда (3000м) ўсади. Мазкур худудлар совуқ бўлиб, доимий шамоллар бўлиб тургани учун, у эр бағирлаб ўсади. Ўрик арча табиатда уруғидан кўпаяди, кўпчилик холатлардаги совуқ ҳаво туфайли уни нихоллари ўлиб кетади. Айримларгина сақланиб қолади. Биласизми ? Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистоннинг тоғли худудларида қора арча, савр арча ва ўрик арчалар номи билан аталувчи 3 турдан иборат ўсимликлар ўсади. Ушбу турлар маҳсус фармацияларни ташкил қилади. Арчазорлар денгиз сатҳидан 900 дан, то 3200м баландликларда тарқалган. Республикамизнинг ўрмон фонди 105 мингга бўлса, уларнинг 85,6минг гектарини (81%) арчазорлар ишғол қилади. Қора арча тоғ зоналарининг пастки зоналарида ўсса савр арча уни ўрталарида ва ўрик арча эса, юқори тоғ зонасида учрайди арчалар ҳар хил шароитда ва зоналарда ўсгани сабабли уларни кўплаб ассоциациялари ёзилган. Қора арчаларни 10 та гуруҳлари ва уларга доир 59 та ассоциациялари қайд қилинган. Савр арчани халк хўжалигига аҳамияти катта. Помир-Олой тоғ тизмасининг Ўзбекистонга қарашли худудларидан фақатгина Туркистон тоғининг шимолий ёнбағирларидагина ўрик арча чекланган майдонлардаги унча катта бўлмаган қопламларни ҳосил қилади. Бундай майдонларнинг юқори қисмида 2600 дан 3700 м баландликларда соф ва аралаш қопламларни ташкил қилади. Одатда бундай қопламлар таркибида дарахт ва буталар кам учрайди. Ўрик арчалардан иборатжамоларнинг доимий ёолдошлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: Жуниерус семиглобоса, хониcера алтманнии. миcроъулла, нуммулариифолиа, берберис облонга, Ридес меери, аcантъолимон алативиcум, ононбрйчис эчидна, Роса федцченкоана, Р ъиссариcа, Р. Мараcандиcа ва бошқалар. Ўтчил ўсимликлар ярусида эса Алоеcурус ратенсис, Артемисиа драcунcулис, Cаманулла гломерата, Cарех стеноъйллоидес, C. Туркестаниcа, Cонволвулус линеатус, Cобресиа амиралиаcа, Фестуcа валесесиcа ялиум cоллинум, Бромус аулсении, ъиигулариа тъомсонии, Пълеум ълеоидес, Поа литвиновиана, ва бошқалар тарқалган. Қора арчали ассоциацияларнинг структураси кўп ярусли, юқори ярусли қора арча, аралаш фитоценозларда эса савр арча ташкил қилади. Иккинчи ярусни буталар ва учинчи ярусни ўтчил ўсимликлар ташкил этади. Ш. Камолов (1984) бўйича ўрик арчаларнинг классификация қуйидагича (жадвал 19) Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling