Amaliy mashg'ulotlarni tashkil etish bo'yicha ko'rsatma va tavsiyalar


Download 1.31 Mb.
bet12/33
Sana17.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1208776
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33
Bog'liq
6-amaliy

Савр арча формацияси.
Савр арча (Жуниерис семиглобоса) шу номли формациянинг эдификатори ҳисобланиб у О.Регел томонидан 1880 йилда биринчи марта ёзилган. Хозирга қадар арчаларнинг бир неча турлари мавжуд эди (Жуниерус счугнаниcа, Ж. талассиcа, Ж. тианшаниcа, Ж. дробовии, Ж. интермедиа) лекин охирги систематик тадқиқотлар уларни савр арчани синонимлари эканликларини кўрсатди (Паъомова 1968 ).
Савр арчанинг энг жанубий чегараси Хиндиқуш ҳисобланади. Маълумки, Н.И.Вавилов савр арчани 3400-3700 метр баландликлардаги Пафун давонидан топган экан. Уни шимолий чегараси эса Фарғона ва Чотқол тоғларидан ўтади.
Савр арча анчагина баланд 15-20 м бўлиб поясини диаметри 15-16 метрга этади. Маълум бўлишича савр арчанинг яхши гулаши учун 8-15 градус ҳарорат зарур, ҳавонинг нисбий намлиги эса 30-40%. Табиий шароитда уруғидан униб чиққан ниҳолларини ўсиши секинлик билан ўтади, уларни 3-5 йиллик бўйлари 3-5 см дан ошмайди. Кейинча йилларда ҳам арча нихолларни секин ўсиши кузатилади. Яхши шароитларда 10-20 йиллик арчаларни илдиз системаси фақатгина 50 см чуқурликка бориб этади. Савр арчани шох-шаббалари қора арчаникидек унча қалин ва сершох эмас. У одатда тоғ зонасининг юқори қисмида тарқалган бўлиб, ҳар хил ёнбағирларда ўса олади. Арчалар учун энг қулайи бўз тупроқлар саналади. Бундай шароитларда 700-800 йиллик арчаларни баландлиги 16-18 м ва поясини диаметри 100-150 см ни ташкил қилган. Тўпаланг дарёси ҳавзаларидаги айрим арчазорлар 1800 метр ва ундан юқори (Дробов 1951) Помирда эса 4700 метирларгача кўтарилади (Гусев 1966).
Ғарбий Тяншанда савр арча жуда кам учрайди, якка-якка холидаги арчаларни қурама тоғида батареясининг учратамиз (Сидоренко, 1953).
1974 йилда Ш. Комолов айрим холатдаги савр арчани Оқбулоқ дарёси ҳавзасининг юқорисида учратади.
Ўзбекистонда савр арча 2500-2700 баландликларда, яъни Туркистон тоғининг шимолий ёнбағирларда ўсади, 2300-2600 метирли зоналарда эса қалин ўрмон қопламларини ҳосил қилади. Айрим холатларда қора ва савр арчалар аралаш ўсиб уларни аниқ чегараларни белгилаш қийин. Одатда савр арчалардан ташкил топган қопламлар орасида учрайдиган дарахтлар ва буталарни тур таркиби нисбатан бир хил, унча бой эмас. Савр арча қопламларида қуйидаги буталарни ва ўтчил ўсимликлар турларини учратамиз: Лониcера алтъманни. Л. Миcроъйлла. Л. Нуммулариифолиа, Берберис жблонга, Роса эcае, cононеастер нуммулалариус, Рибес меери, Фестуcа валлесиа, ялиум амиралаиcум, ялиум cоллинум, Cонволвулус линеатус, Cаманулла гломерата, Агройрон тричоъорум, Алоеcурус ратенсис, Коелериа граcилис, ъигулариа тъомсонии, Пълеум ълеоидес, оа литвиновиана, Пълеум рела[а, Триьнелла амириcа. (Расм-25 қалин арчазорлар).
Савр арча Зарафшон дарёси ҳавзасида, ҳамда Туркистондаги Пётр-Первый ва Дарвоз тоғларидаги айрим қайин турлари билан аралаш қопламлар ҳам содир этади (Зокиров 1955, Запрягаева 1976).
Ш. Камолов 1984 савр арча ва ундан ташкил топган ўсимликлар қопламлари тўғрисидаги барча маълумотларга асосланиб ва ўзини шахсий материаллари асосида савр арчани класификациясини келтиради. Унга асосан савр арчани 10 та гуруҳ ассоциацияларга бўлинган.

  1. Ҳар хил ўтли бетегали ассоциациялар .

  2. Ҳар хил ўтли бетегали арча ассоциациялари, ўрик арча (Жуниерус турcестаниcа) иштирокидаги

  3. Ҳар хил ўтли савр арча.

  4. Ҳар хил ўтли-савр арча ўрик иштироикдаги

  5. Ҳар хил ўтли-савр-арча, қора арча иштирокидаги.

  6. Қўньирбошли-савр ярча

  7. Бетегали-буьдойиқли-савр арча.

  8. Бошоқдошлилар-наматакли-савр арча.

  9. Ҳар хил ўтли-буьдойиқли савр арча.

  10. Ҳар хил ўтли-қўдали (Стиа cаиллата, С. cауcасиcа) савр арча гуруъи Ассоциациялари.

Шуни алохида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистондаги жуда кўп савр арчалар Ассоциациялари Туркистон тоғининг қатор зоналарида ва ҳар хил баландликларда тарқалган. Бундай ассоциациялардан қуйидагиларни келтириш мумкин:
Астрагалли-геранли-бетагали; Астрагалли-бетегали; Остролодкали бетагали; Қўнғирбошли; бетагали-буҲдойиқли савр арчалар Ассоциациялари. Айрим Ассоциацияларгина ғарбий Ҳисор тоғларида учрайди.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling