Amaliy mashg'ulotlarni tashkil etish bo'yicha ko'rsatma va tavsiyalar


Download 1.31 Mb.
bet20/33
Sana17.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1208776
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33
Bog'liq
6-amaliy

Баҳолаш мезонлари (балларда)

Гуруҳлар

Ишни бажариш тартибида ижодий ёндошув (1,5)

Берилган топшириқларнинг охирига етказилганлиги (1)

Фаоллик (0,5)

Баллар йиғиндиси (3,0)

1













2













3















8-амалий машғулот: Алохида муҳофаза этиладиган табиий худудлар биохилмахиллигини сақлаш.


Режа:

  1. Қўриқхоналар ҳақида тушунча.

  2. Миллий табиат боғлари.

  3. Табиат ёдгорликлари.

Ишнинг мақсади: Ўзбекистон табиат ёдгорликлари, миллий боғлар, буюртмалар, алоҳида муҳофазага олинган ҳудудлар ҳақида билимга эга бўлиш.
Керакли жиҳозлар ва материаллар: Маъруза матни, Ўзбекистон экологик харитаси, қўриқхоналар ва миллий боғлар акс этган расмлар.
Назарий материал:
Ўзбекистон Республикасида алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларнинг умумий майдони 1355,6 минг га. Уларга қўриқхоналар, табиат ва миллий болар, табиат буюртмалари, табиат ёдгорликлари киради. Хорижий мамлакатларда унинг ягона бошқа кўринишлари ҳам мавжуд.
Давлат қўриқхоналари ҳукумат қарорига асосан ташкил этилади. Қўриқхона ҳудудидаги барча нарсалар ва майдонлар хўжалик фаолиятидан чиқарилади ва давлат томонидан молиялаштирилади.
Қўриқхона – ер шарининг маълум қисми табиат компонентларини табиий ҳолича сақлаб қолиш учун ажратилган жойдир. Қўриқхоналар ташкил этиш йўли билан маълум табиат участкалари ва у ердаги ҳамма табиат компонентлари (ажойиб релеф шакллари, то жинсларининг ер юзасига чиқиб, очилиб қолган жойлари, очилиб қолган минераллар, ажойиб ер, булоқ, гейзер ва каналлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси) табиий ҳолда сақлаб қолинади. Демак, бирор географик ўлка ёки географик минтақа учун характерли бўлган жойлар ёки табиат компонентлари илмий жиҳатдан, иқтисодий ҳамда маданий томондан қимматли бўлган, табиий ҳолати яхши сақланган жойлар қўриқхоналар учун ажратилади. Бу жойларнинг табиати халқ бойлиги сифатида абадий сақланади. Натижада, келажак авлод қўриқхоналар орқали чўл ва дашт ёки тайга ўрмонлари ва тоғ ладшафтлари табиий ҳолда қандай бўлганлиги ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлади.
Республикада 9 та қўриқхона мавжуд, уларнинг умумий майдони – 209607,3 га.
Миллий табиат боғлари маълум мақсадлар учун фойдаланишга йўналтирилган бўлиши мумкин. Ҳудудни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш ўзига хос режимга асосланади. Миллий табиат боғлари биохилма-хилликни сақлаш ва табиатдан фойдаланишнинг оқилоналиги ва назоратлилигига таянади. Республикада 3 та миллий табиат боғ мавжуд.
Табиат буюртмалари- республика ва маҳаллий тоифаларга бўлинади. Давлат табиат буюртмалари хўжалик юритишдан тўлиқ ажратилмайди, бироқ ҳудуддаги хўжалик юритувчи субъектлар ўрнатилган тартибни сақлашлари лозим. Буюртмалар доимий бўлмаслиги мумкин. Улар алоҳида ҳайвон ва ўсимлик турларини муҳофаза қилиш учун ташкил этилади. Республикада мавжуд 11та буюртманинг умумий майдони – 1716200 га. Уларнинг ташкил этилиш муддати чексиз, маълум муддатли – 5 ва ундан кўп ёки 5 йилдан кам муддатли бўлиши мумкин.
Табиат ёдгорликлари ердан фойдаланувчилардан олинмаган ҳолда ташкил этилади. Табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш ўша ҳудуддаги ташкилот зиммасида бўлади. Табиат ёдгорликлари табиий ҳолда вужудга келган экологик, илмий, эстетик, маданий жиҳатдан ноёб табиат объектларидир. Улар жойлашган ҳудуд ишлаб чиқариш ихтиёрида бўлсада, ёдгорликларни сақлашга бўлган ҳар қандай хатар таъқиқланади. Республикада бундай табиат ёдгорликлари кўп. Уларнинг умумий майдони унча катта эмас – 3381,5 га.
Ажойиб табиат гўшалари, тоғ, қайир ва тўқай ўрмонлари муҳофазага олинган. Алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар 2 млн. гектардан ортиқ майдонни эгаллаган бўлиб, бу песпублика ҳудудининг 4%дан зиёдини ташкил қилади. Мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар майдони 10% дан кам бўлмаслиги керак
Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлари. Республикада фаолият кўрсатаётган қўриқхоналар, миллий табиат боғлари, табиат буюртмалари, табиат ёдгорликлари қуйидагича таснифланади.



Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling