Amaliy mashg'ulotlarni tashkil etish bo'yicha ko'rsatma va tavsiyalar


-амалий машғулот: Агро биохилма хиллик


Download 1.31 Mb.
bet17/33
Sana17.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1208776
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
6-amaliy

7-амалий машғулот: Агро биохилма хиллик
Ишнинг мақсади:
1. Тупроқ-ер ресурслари ва улардан фойдаланиш жиҳатларини ўрганиш.
2. Тупроқнинг экологик тизимдаги ва моддалар айланишидаги ролини таҳлил қилиш.
Керакли материаллар ва жиҳозлар: Амалий машғулотнинг дарс ишланмаси, экологик тизимлар расми, дафтар
ИШНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ
И. Тупроқ-ер ресурслари муҳитидаги омиллар, турлари ва организмларга таъсири ўрганилади.
ИИ. Тупроқ муҳитига организмларнинг мослашиш белгилари аниқланади.
ИИИ. Тупроқ ресурсларини муҳофаза қилиш тадбирлари ҳақида маълумотлар тўпланади.
Назарий материал.Тупроқда ўсимликлар, микроорганизмлар ва умуртқасиз ҳайвонлар яшайди. Тупроқда яшовчи барча организмлар яшаш жараёнларида бир-бирига нисбатан турли хил муносабатда бўлиб, уларнинг мураккаб муносабатлари натижасида тупроқда гумус ва минерал моддалар тўпланади.
Ўсимликларнинг тупроқда бўладиган турли тузларга муносабатлари ҳам ҳар хил. Баъзи ўсимликлар карбонат тузлари кўп тупроқларда яхши ўсади ва улар калтсефиллар деб аталади. Осон эрувчи тузларга бой бўлган тупроқларда ўсувчи ўсимликлар галофитлар, қумли тупроқларда ўсувчилар псаммофитлар, тупроқнинг маълум кимёвий элементларга бойлигини кўрсатувчи ўсимликлар индикатор турлар дейилади. Тупроқда актериялар, замбуруғлар билан бирга содда ҳайвонлар, чувалчанглар ва бўғимоёқлилар кенг тарқалган. Масалан, ишлов бериладиган тупроқларда гектарига тахминан 350 кг ёмғир чувалчанглари тўғри келади. Юқори агротехника қоидаларига амал қилинадиган ерларда эса уларнинг миқдори бир тоннагача боради.Тупроқ заррачаларининг донадорлиги ҳам ҳайвонлар учун экологик аҳамиятга эга. Баъзи ҳайвонлар тупроқни ковлаб, ҳаёт кечиради. Ҳашаротларнинг личинкалари тошлоқли тупроқларда яшай олмайди. Ковлаш хусусиятига эга бўлган пардақанотлилар тухумларини ер остки бўшлиқларга, кўпчилик чигирткалар ҳам тухумини ғовак тупроққа қўйишга мослашган.
Тупроқ остида яшовчи ҳайвонлар учун ёруғъликнинг аҳамияти унча катта эмас. Тупроқнинг чуқур қатламларида ҳарорат ҳам ўзгармайди. Кислороднинг миқдори эса камайиб, карбонат ангидрид ортиб боради. Тупроқ намлиги ўсимликлар учунгина аҳамиятга эга эмас, балки ҳайвонлар орасида ҳам тупроқ қурғоқчилигига чидамсиз турлар учрайди. Қумли тупроқларда яшовчи ҳайвонлар қумнинг остига тезда кириб кетиш хусусиятига эга бўлади. Псаммофил ҳайвонларнинг панжаларида ҳар хил ўсимталар, туклар, ёки мугуз пардалар бўлиб, уларнинг юзасини оширади. Шу билан бирга тупроқ қатламида ҳаракат қилишга, уя қуришга ёрдам беради. Илонлар, калтакесақлар, баъзи ҳашаротлар қум остида анчагина масофаларга кўчиб юриши мумкин.


Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling