Amaliy mashg'ulotlarni tashkil etish bo'yicha ko'rsatma va tavsiyalar


Download 1.31 Mb.
bet8/33
Sana17.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1208776
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33
Bog'liq
6-amaliy

3-амалий машғулот: Дарё ва қирғоқ бўйи минтақаларни биохилма халлигини сақлаш
Ишнинг мақсади: Дарё ва қирғоқ бўйи минтақаларни биохилма халлигини ҳақида билимга эга бўлиш.
Керакли жиҳозлар ва материаллар: Маъруза матни, Узбекистон ва Ўрто Осиё табиий хариталари, дарёлар тасвирланган кўргазмалар, дафтар, қалам
Назарий материал:
Атмосфера ёғинлари билан тўйинадиган ва ўзан деб аталувчи чуқурликда оқадиган табиий сув оқимига дарё деб аталади.
Дарёлар, ариқлар, вақтинчалик сув оқимлари, кўллар, ботқоқлар гидрографик тўрни ташкил қилади.
Гидрографик турнинг жуда катта қисмини кичик дарёлар ташкил қилади. Дарё ва унинг ирмоқлари дарё тизимини ташкил қилади. Ҳар бир дарё тизимида бош дарё ва ирмоқлар ажратилади. Бош дарёга қуйиладиган дарёлар биринчи даражали ирмоқлар деб аталади, уларнинг ирмоқлари иккинчи даражали ирмоқлар деб аталади ва х.к. Масалан, Сирдарё тизимида бош (асосий) дарё бўлиб Сирдарё ҳисобланади. Чирчиқ биринчи даражали ирмоқ, Писком, Чотқол, Угом дарёлари иккинчи даражали ирмоқлар, уларнинг ирмоқлари эса учинчи даражали ирмоқлар ҳисобланади.
Дарёнинг сув йиғадиган майдони унинг ҳавзаси деб аталади. Икки дарё ҳавзасини ажратиб турадиган чизиқ сувайирғич чизиғи деб аталади. Тоғли ўлкаларда сувайирғич чизиғи тоғ тизмасининг қиррасидан ўтказилади.
Дарёларнинг қуйидаги ўлчамлари мавжуд:
-ҳавзадаги барча дарёлар ва уларнинг ирмоқларининг узунлигининг йиғиндисини ҳавза майдонига нисбати дарё тизимининг зичлиги деб аталади ва қуйидаги ифода билан аниқланади:
Н = ΣЛ/С
- дарёнинг бошланадиган жойи дарёнинг манбаи деб аталади. Дарёнинг манбаи серсув булиши ва кам сув булиши мумкин. Серсув дарё манбаларига кўллар ва музликлар киради. Камсувли манбалар булоқлар, ботқоқлар, ер ости сувлари ва кичик-кичик кўллар бўлиши мумкин;
- дарё манбаидан сўнг дарё ўзани бошланади. Ўзанда сув оғирлик кучи таъсирида харакат қилади ва ўзанни емириб ўя бошлайди. Дарё ўзанлари мустаҳкамлигига қараб қуйидаги қисмларга бўлинади; а) ўта номустаҳкам қирғоқли текислик дарёлари (Хуанхэ, Амударё, По, Тарим); б) ўта номустаҳкам ўзанли тоғ дарёлари. Уларда чуқурлатиш эрозияси жуда кучла кечади; в) нисбатан мустаҳкам дарёлар. Уларга текислик дарёларининг анча қисми киради; г) қаттиқ кристалл жинслар тарқалган ҳудудлардаги мустаҳкам дарёлар.
- дарёларнинг бошқа дарёларга, океанга ёки денгизга қуйилиш жойи унинг мансаби деб аталади. Дарёнинг қуйилиш жойида дельта ҳосил бўлади. Дельтада дарё олиб келган жинслар ва лойқалар ётқизилади, шунинг учун дарёнинг қуйилиш жойи кенгайиб бораверади. Сув кўтарилганда дарё мансабида сув тўпланиб қолади, пасайганда эса сув дарё мансабидаги ётқизиқларни олиб кетади (Об губаси, Ла-Плата, Жиронди, Темза, Сена, Конго). Мазкур дарёларнинг қуйилиш жойи эстуарий деб аталади.
- дарёларнинг манбаи ва мансаби орасидаги мутлақ баландликлар фарқини унинг узунлигига нисбати унинг нишаби деб аталади.
- дарёларга сув келиши уларнинг тўйиниши деб аталади. Дарёлар ёмғир сувидан, қор ва музларнинг эришидан ҳосил бўлган сувлардан ва Ер ости сувларидан тўйиниши мумкин. Агар битта манба дарё сувининг 50%ини берса, мазкур дарёнинг тўйиниши аралаш турга киради. Агар битта манба дарё сувининг 50%идан 80%га яқин сувини берса, бундай туйиниш асосий тўйиниш манбаи деб аталади. Агар битта манба дарё сувининг 80%идан ортиқ қисмини берса бундай тўйиниш «фақат» турига киради. Масалан, фақат ёмғирдан, фақат муздан тўйинадиган дарёлар.
М.И.Львович (1964) географик қобиқдаги дарёларни қуйидаги турларга ажратади:
1) экваториал дарё тури. Ёмғирдан тўйинади, йил бўйи тўлиб оқади; 2) субэкваториал ва тропик турдаги дарёлар, ёмғирдан тўйинади, оқим фасллар бўйича нотекис тақсимланган. Ёмғирли фаслда дарё сатҳи кескин кўтарилади, қуруқ фаслда саёзлашиб, баъзилари қуриб қолади. Шари дарёсида ёмғирли фаслда (октябрь-ноябрь) сув сатҳи 35-40 м.га кўтарилади, Дарлинг дарёси эса қуриб қолади; 3) субтропик Ўрта денгиз тури. Ёмғирдан тўйинади, қишда серсув бўлади; 4) субтропик муссон тури. Ёмғирдан тўйинади, ёзда серсув бўлади (Хуанхэ); 5) мўътадил денгиз ёки ғарбий Европа тури. Ёмғирдан тўйинади, оқим йил бўйи бир текисда тақсимланган; 6) мўътадил қуруқ тур, ёмғирдан ва ер ости сувларидан тўйинади; 7) мўътадил чала чўл тури. Қордан тўйинади, ёзда ер ости сувларидан тўйинади; 8) мўътадил муссон ёки Узоқ шарқ тури, ёмғирдан, баҳорда қордан тўйинади; 9) қутбёни ва кўп йиллик музлоқ ёки шарқий Сибирь тури, қордан тўйинади; 10) қутбий тур, қор ва муздан тўйинади; 11) кўл тури (Нева, Свир, Авлиё Лаврентия, Маккензи, Ангара) оқим меъёрга солинган; 12) тоғ дарёлари тури, аралаш тўйинишга мансуб.



Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling