Amaliy mashg'ulotlarni tashkil etish bo'yicha ko'rsatma va tavsiyalar
Download 1.31 Mb.
|
6-amaliy
- Bu sahifa navigatsiya:
- АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ВА ТАЯНЧ АТАМАЛАР Глобал экология, антропоген танглик, биологик хилма-хиллик, «Қизил китоб», фауна, флора. Назорат шакли (ҳисобот, тақдимот)
- Баҳолаш мезонлари (балларда
- Арчали ўрмонлар биохилма-хиллиги
МАВЗУ ЮЗАСИДАН САВОЛЛАР
1. Дарёларнинг ўлчамларини жадвалини тузинг. 2. Дарёлар туйинишига кўра қандай турларга бўлинади? 3. Дарё ва қирғоқларнинг биохилма хиллиги хақида маълумот беринг. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ВА ТАЯНЧ АТАМАЛАР Глобал экология, антропоген танглик, биологик хилма-хиллик, «Қизил китоб», фауна, флора. Назорат шакли (ҳисобот, тақдимот): кичик гуруҳларда ишлаш натижасида охирига этказилган иш ҳисобот тарзида ўқитувчига топширилади. Натижалар “аъло”, “яхши”, “қониқарли”, “қониқарсиз” баҳолар кўринишида жорий баҳолашдаги 30 балл ҳисобидан машғулотларга ажратилган соатлар асосида баллар белгиланади. Бу машғулот учун максимал балл 3 балл бўлиб, қуйидаги мезонлар асосида талабалар билимлари баҳоланади: 2,2-3 балл – “аъло”: хулоса ва қарор қабул қилиш, ижодий фикрлай олиш, мустақил мушоҳада юрита олиш, амалда қўллай олиш, моҳиятини тушуниш, билиш, айтиб бериш, тасаввур ҳосил қилиш даражаларига эга бўлса қўйилади; 1,2-2 балл– “яхши” мустақил мушоҳада юрита олиш, амалда қўллай олиш, моҳиятини тушуниш, билиш, айтиб бериш, тасаввур ҳосил қилиш даражаларига эга бўлса қўйилади; 0,5-1,1 балл – “қониқарли” моҳиятини тушуниш, билиш, айтиб бериш, тасаввур ҳосил қилиш даражаларига эга бўлса қўйилади; 0-0,5 балл –“қониқарсиз”: берилган топшириқлар бўйича тасаввурга эга бўлмаса ва билмаса қўйилади. Баҳолаш мезонлари (балларда)
4- амалий машғулот. Арчали ўрмонлар биохилма-хиллиги Арча турларининг Ўзбекистонда кенг тарқалганлиги. Арчаларнинг биоэкологик хоссалари. Ўрик арчаларининг классификацияси Арча турлари Ўзбекситонда кенг тарқалган дарахтлардан саналиб, фақат тоғли худудлардагина ўсади. Улар денгиз сатҳидан 900дан то 1400-3200 (3400) метргача бўлган баландликларда тарқалган Арча дарахти тоғли худудлардаги энг кўп тарқалган ўрмонларни ҳосил қилади. Республикамиздаги мавжуд 105 минг гектарлардаги ўрмонзорларни 85,6 минг гектарни, ёки 81% ини ишғол этади (Кульбачнқй, 1968, Муъаммедшин 1970) Республиканинг қарийб барча тоғли худудларида арчалар анчагина қалин қопламларни ҳосил қилади. Фақатгина Кўхитанг ва Боботоғларда арчалар унча қалин бўлмаган-сийрак ўрмон ассоциацияларини ташкил қилади. Ўрта Осиёлик ботаниклар арчани ягона типга ажратишган (Коровин, Кароткова 1946 Овчиников 1948-1958 Запрягаева 1984-1958, Исмоилов 1958, Коннов 1966) Шундай фикрлар ҳам бўлганки, арчалар, писталар ва бодомзорлар маҳсус ксерофит ўрмонзорлар типига киради (Тахтаджан 1946 Рубцов 1956). Қадимзамонларда тоғли худудларимизда арчазорларнинг кўп бўлганлиги тўғрисида маълумотлар бор. П.Қ.Зокировнинг (1969) фикри бўйича Нурота тоғларида ҳам арчазорлар бўлган. Ҳозирда эса улардан қолдиқ сифатида бир дона сақланиб қолган. Қадим замонлардан бери арчалар ўтин ва қурилиш материали сифатида кесиб юборилган. Баъзи холларда эса тоғ ёнбағирлари арчазорлардан тозаланиб экинзорлар ва ўтлоқзорларга айлантирилган. Т.А. Андратенкони (1889) маълум қилишича илгари Туркистон ва Зарафшон тоғларидан йилига 220тача платлар (маъсус арча дарахтлари боғланиб сувга оқизилади) оқизилган ҳар қайси боғламда (платда) 220 та арча дарахтлари бўлган Панжакентдан ҳар йили 3000 энг яхши ва текис арча фойдаланганлиги ҳамда уларни доимий чорва моллари учун ўтлоқзорлар қилиб ишлатилиши натижасида майдонлари кескин камайиб кетган. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling