Amaliy mashg'ulotlarni tashkil etish bo'yicha ko'rsatma va tavsiyalar


Download 1.31 Mb.
bet5/33
Sana17.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1208776
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
6-amaliy

Баҳолаш мезонлари (балларда)

Гуруҳлар

Ишни бажариш тартибида ижодий ёндошув (1,5)

Берилган топшириқларнинг охирига етказилганлиги (1)

Фаоллик (0,5)

Баллар йиғиндиси (3,0)

1













2













3













2- амалий машғулот: Чўллар ва даштларда био хилма хилликни сақлаш.
Режа:
1.Чўл ландшафтлар турлари.
2.Дашт ландшафтлар турлари.
3.Табиий ландшафтларга инсоннинг таъсири.
1. Ишнинг мақсади Чўллар ва даштларда биохилма хилликни ўрганиш..
Керакли материал ва жиҳозлар: Чўл ва даштларнинг биохилма хиллигини акс эттирувчи расмлар, жадваллар, ўсимлик гербарийлари, ўсимлик аниқлагичи.
Назарий материал: Чўл минтакасига Ўзбекистоннинг Қизилқум, Қарши, Мирзачўл каби чўллари, Марказий Фарғона, Устюрт, Қуйи Амударё, Қуйи Зарафшон ва Қуйи Сурхондарё каби регионлари киради.
Эфемер (бир йиллик ўтлар) ва эфемероидлар (кўп йиллик ўтлар), Қумли чўлларда жузғун ёки қандим, қуёнсуяк, терескан, қизилча, астрагал, илоқ (қум қиёғи), селин, черказ, саксовул, тошлоқ чўлларида бурган, қора боялич, шувоқ, партак, сингрен, саған, кейревуқ, сета, исириқ , саксовул ва татар ровочи; шўрҳокларда боялич, терескан, кейревуқ, бурган, сарисазан, қорашўра, балиқкўз, шўр ажриқ, қора саксовул, юлғун, итсийғақ; чўл минтақасидаги дарё водийларида тўқай ўсимликлари қизилмия (солодко), чучукмия, ажриқ, янтоқ, қамиш, савағич, кўға, кендир, туронғил, тол, жийда, юлғин, жингил, дарахт ва буталарга чирмашиб ўсувчи илонпечак, қўйпечаклар ўсади.
Дашт минтақасида чўлга нисбатан ўсимлик турлари кўп бўлиб, қалин ўсади. 1 км2 майдонда 15—20 турга мансуб бўлган 30 минг индивид учрайди. Адир ўсимликларини асосини эфемер ва эфемероидлар, кўп йиллик ҳар хил ўтлар, буталар ташкил этади. Адирда эфемер ва эфемероид ўсимликларидан ранг, қўнғирбош, ялтирбош, нўхатак, чучмома, лола, оққуврай, гулхайри, сасир, қоқи кабилар қалин ўсиб, июл ойигача вегетациясини давом эттиради. Булардан ташқари яна шувоқ, ёввойи буғдой (қасмалоқ), тактак (ёввойи арпа), жасмин, чўл ялпиз, ферулла, чалов, мингбош, аччиқмия, отқулоқ, эрмон, зубтурум (баргизуб), қозиқулоқ, каррак, қилтиқ, ерсовун, (етмак), ширач каби ўсимликлар ҳам ўсади. Адирнинг юқори қисмида тошлоқли ерларда астрагал, акантолимон, чия, сойларда зирк, кўшяпрок, наъматак каби буталар; дўлана, бодомча, писта каби дарахтлар, ариқ бўйларида ялпиз, қирқбўғим ҳам учрайди. Дарё водийларида эса тол, терак мавжуд.



Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling