Amaliy mashg'ulotlarni tashkil etish bo'yicha ko'rsatma va tavsiyalar


Асосий тушунчалар ва таянч атамалар


Download 1.31 Mb.
bet3/33
Sana17.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1208776
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
6-amaliy

Асосий тушунчалар ва таянч атамалар
Флора, фауна, Ўзбекистоннинг “Қизил китоби”, ўсимликларнинг биохилма хиллиги, хайвонот биохилма хиллиги.
Назорат шакли (ҳисобот, тақдимот): кичик гуруҳларда ишлаш натижасида охирига этказилган иш ҳисобот тарзида ўқитувчига топширилади. Натижалар “аъло”, “яхши”, “қониқарли”, “қониқарсиз” баҳолар кўринишида жорий баҳолашдаги 30 балл ҳисобидан машғулотларга ажратилган соатлар асосида баллар белгиланади. Бу машғулот учун максимал балл 3 балл бўлиб, қуйидаги мезонлар асосида талабалар билимлари баҳоланади:
2,2-3 балл – “аъло”: хулоса ва қарор қабул қилиш, ижодий фикрлай олиш, мустақил мушоҳада юрита олиш, амалда қўллай олиш, моҳиятини тушуниш, билиш, айтиб бериш, тасаввур ҳосил қилиш даражаларига эга бўлса қўйилади;
1,2-2 балл– “яхши” мустақил мшоҳада юрита олиш, амалда қўллай олиш, моҳиятини тушуниш, билиш, айтиб бериш, тасаввур ҳосил қилиш даражаларига эга бўлса қўйилади;
0,5-1,1 балл – “қониқарли” моҳиятини тушуниш, билиш, айтиб бериш, тасаввур ҳосил қилиш даражаларига эга бўлса қўйилади;
0-0,5 балл –“қониқарсиз”: берилган топшириқлар бўйича тасаввурга эга бўлмаса ва билмаса қўйилади.


1-амалий машғулот: Тоғ экосистемаларида биохилмахилликни сақлаш.
Режа:

  1. Тоғ экосистемаларида био хилма -хилликни сақлашда экологик омиллар.

  2. Тоғ экосистемаларида ўсимликлар қоплами



Ишнинг мақсади: Талаба тоғ экосистемаларидаги муҳитининг унда тарқалган омиллар орқали биохилма хиллигини аниқлаш.
Керакли материал ва жиҳозлар: Амалий машғулотнинг дарс ишланмаси, маъруза матнлари, мавзу юзасидан жадваллар, тоғ ўсимликлари туширилган расмлар,Ўзбекистон ва Ўрто Осиё табиий харитаси.
Назарий материал: Тоғ бадандлик минтақасида жойнинг комплекс табиий шароитига боғлиқ ҳолда ўсимликнинг бир неча турлари мавжуд. Тоғларнинг нам шимолий ва шимоли-ғарбий ёнбағирларида мезофит, аксинча жанубий, нисбатан қуруқ ёнбағирларида ксерофит ўсимликлар учраса, захкаш ботиқларда, ёғин кўпроқ тушадиган тоғ ёнбағирларида баргли ўрмонлар ва ҳар хил буталар ўсади.
Ўтлоқ ўсимликлар, хусусан, буғдойиқ, коврак, ширач, эремурус, оқсўлта кўкчўп (исфарак), гулхайри, лолалар, анжабир, арслонқуйруқ, йерчой, бинафша, тактак (тоғ арпа), тариқбош (чўчқа ёли), қилтиқ, қасмалдақ, тулкиқуйруқ, чайир, ялпиз, шувоқ, чалов; нисбатан қурғоқчил қисмида, қизил тиканак (акантолимон), астрагал, тоғ ялдиз, бетага, чалов., шувоқ каби ўтлар учрайди.
Тоғ баландлик минтақасида дарахтлардан арчазорлар кенг майдонни эгаллайди. Арчазорлар асосан 3000 м баландликкача бўлган жойларда кўпроқ учрайди. Маълумотларга кўра жумҳуриятимизда арчазорларнинг майдони 500 минг гектардир. Ўзбекистон тоғ минтақасида, айниқса унинг Олой-Туркистон ва Зарафшон-Ҳисор тизмаларида арчанинг қуйидаги уч тури — Зарафшон (ўрикарча) арчаси, яримшарсимон (саур арча) ва Туркистон (қора арча) арчаси ўсади. Зарафшон арчаси кўпроқ 1200— 2200 метр баландликларда, яримшарсимон арчаси 1800—2700 метр баландликларда, Туркистон арчаси эса 2600—3000 метр баландликларда ўсади. Арчазорлар кўпроқ нисбатан қурғоқчил ва тошлоқ йерларда учрайди ва аста-секин ўсиб, бўйи 20 метргача йетиб, минг йилдан ортиқ яшайди. Арчазорлар тагида эса ҳар хил ўтлар ва буталар учрайди.
Ўзбекистон тоғларининг намгарчилик кўпроқ бўладиган тоғларида, хусусан Ғарбий Тяншан тоғ тизимига кирувчи тоғларда, Фарғона тизмасида баргли ўрмонлар кенг тарқалган. Баргли ўрмонлар ичида энг кўп тарқалгаў палеоген неоген давридан қолган релект ўсимликлар ёнғоқзорлардир. Ёнғоқзорлар билан бирга заранг, ёввойи олма, бодом, ўрик, тоғолча, дўлана, терак, Туркистон қайини кабилар, тошлоқ йерларда темир дарахт ҳам ўсади.
Тоғ баландлик минтақасида буталардан учқат, наъматак, ирғай, зирк, маймунжон, ёввойи узум, қатранри кабилар мавжуд. Тоғларида (айниқса, Боботоғ, Бойсун тоғида) пистазорлар, Ҳисор тоғларида эса ёввойи анор ва анжир каби қуруқ субтропик ўсимликлар ўсади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling