Amaliy mashg'ulotlarni tashkil etish bo'yicha ko'rsatma va tavsiyalar


Download 1.31 Mb.
bet11/33
Sana17.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1208776
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33
Bog'liq
6-amaliy

Зарафшон арчаси формацияси.
Зарафшон (ёки қора арча) арчасини баландлигига кўра ҳар хил бўлади. Дарахтларни бўйлари 4-5 м дан, то 15-20 метргача этади. Уларни паст баланд бўлишлиги, албатта улар ўсаётган муъитга боьлиқ. Арчаларни баландлиги 10 йилдан кейин 0,501м, 50 йилдан кейин4-12 ва 200 йилдан кейин 5-17 метргача этади. (Каппер 1554) П.А. Ганни (1959 маълумоти бўйича Тяншанда 1000 ёшлардаги арчалар бўлади. Табиий холатда арчалар 25-30 йилдан кейин мевага киради (уруғлайди), маданий холатда эса 5-6 йилда (Муъамедшин 1970). Арчаларни гуллаши апрел, май июнларга тўғри келади.
Қора арча асосан қўнғир тупроқларда, тошли-шағалли ёнбағирларида баъзан эса тоғларни қояларида ҳам ўсади. Ушбу тур Ўзбекистонда тоғли худудларида бошқа арчаларга нисбатан кўпроқ учрайди. У Чотқол, Қурама, Туркистон ва Ҳисор тоғларида қалин қопламлар хосил қилади. Қора арчани майдони факатгина Боботоғда 53,3 минг гектарни, ёки Республика миқиёси бўйича умумий арча майдонларининг 62,5% ташкил қилади.
Ўзбекистонда энг баланд ва қалин арчазорлар Бойсун ўрмон хўжалигининг Олачопон участкасида сақланиб қолган. Қайсики дарахтларнинг бўйи 13 м ва поясини диаметри 40 см айримлариники эса 22 м ва 1,5 мни ташкил этади. (Кулбачной 1968).
Ъисор-Бойсун тоьларининг арчазорлари ораисда кўплаб бошқа дарахтлар ва буталар учрайди: заранг, дўлана, аччиқ бодом, тоь олча, ёввойи ўрик, терак ва бошқалар Албатта, арчазорларнинг ўтчил ўсимликлар ярусида бой ва ранг-баранг ҳаётий шакларидаги ўсимликларни учратамиз. Улар орасида эфемер ва эфемероид турлар ҳам анчагина.
«Ўзбекистоннинг ўсимликлар қоплами» (ИВ том, 1984) монографиясида қора арчани 59 та ассоциацияси келтирилиб, уларни17 гуруҳ ассоциациялардан иборат эканлиги баён қилинган.
Шундай қилиб мамлакатимизнинг тоғли худудларида қуйидаги гурух ассоциациялари учрайди: бутали-буғдойиқли қора арча; прангосли-буғдойиқли; ҳар хил ўтли-буғдойиқли; бетачали; шувоқли; буғдойиқли прангосли-ферурали, прангосли, шувоқли-ҳар хил ўтли, бузунукли ҳамда ёввойи олмали ва зарангли арчалар гуруҳлари. Албатта ҳар бир гуруҳ ассоциациялари таркибига бир неча Ассоциациялар қириб, уларни ҳар биринчи тур, таркиби, тузилиши, экологияси ўзига хос. Уларни ҳар қайсисида арчалар ҳар хил баландликда ва қалинликда учрайди. Шунингдек арча қопламларини ҳолатлари ҳам ўзгача, уларни тикланиш сукцессия жараёнлари ҳам бир хил эмас.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling