118
“Қайсар шамни ўчир”.
Болалар ўнг қўлда шам шаклини рангли қоғозларни ушлайдилар.
Чап қўлни нутқий нафасни тўғрилигини назорат қилиш учун қорин
устига қўядилар. Оғиз билан секин сезиларсиз нафас олинади. Шу пайт
қорин шишгани сезилади, шундан сўнг секин нафас чиқариб
―Шамларни ўчирамиз‖ ―ф‖ товуши талаффуз қилинади.
Логопед
болалардан қайси бири тўғри бажарганини таъкидлаб ўтади ва
рағбатлантиради.
“Айиқча ҳарфларни ўрганяпти”
Логопедда ҳарфларни тўплами (унли товушлар белгилари), ўнг
қўлда Айиқча. Болалар стулда тинч ўтирадилар. Логопед ҳар бир
товуш артикуляция ҳолатини тушунтириб, ҳарфларни кўрсатади.
Айиқча ҳар бир товушни глҳ ингичка, гоҳ йўғон товушда талаффуз
қилади. Болалар товушларни бирма-бир паст ва баланд овозда
талаффуз қиладилар.
Бу ўйинда роллар тақсимланади. Бир вақтни ўзида
икки унли
товушни бир нафасда талаффуз қилиш машқ қилинади, масалан: а-э, а-
у...
Do'stlaringiz bilan baham: