Аҳмедова З. М
§-3 Сукут сақлашга қаратилган ўйинлар
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Logopedik o`yin
§-3 Сукут сақлашга қаратилган ўйинлар.
Болаларда дудуқланишни бартараф этишда сукут сақлаш тартиби катта аҳамиятга эга. Ушбу тартибда: - нутқий мулоқат чекланади; - сукут сақлаш ўйинлари ташкил этилади; 121 Логопедик машғулотлар одатда сукут сақлаш тартибидан бошланади. Дудуқланувчи бола учун сайр, кундузги уйқу, тинч ўйинлардан иборат бўлган кун тартиби бўлиши керак. Сукут сақлаш тартиби даврида оилада тинч муҳит яратилиб, болани ҳар қандай мулоқотдан сақлаш мақсадга мувофиқдир. Бундай тартиб мактабгача ѐшдаги боланинг нерв фаолиятини тинчлантиришга самарали таъсир кўрсатади. Сукут сақлаш даврида болаларни кино, театрга турли байрамлар меҳмонга олиб боришлар чекланади. Телевизор кўриш ҳам болани нерв фаолиятини зўриқтиради, дудуқланишни кучайтиради. Болаларни тинч ўйин, расм чизиш, қуриш ясаш, пластириндан нарса ясаш, майда қул маторикасини ривожлантирувчи мозаика, домино ўйинларига жалб қилиш лозим бўлади. Шуни эсда тутиш лозим, катталарнинг тўғри нутқи бола учун намунадир. Бола катталарнинг нутқига, ҳаракатларига тақлид қилиб худди шундай гапиришга ҳаракат қилади. Уй шароитилда ота-оналар ўз нутқларига эътиборлироқ бўлиб, бола билан мулоқотда бўлганда секин ва паст оҳангда сўзлашилади. Ота-оналар болалар билан мулоқатга киришишлари ўйин тарзида бўлимши самарали кечади, маслан: сукут сақлаш ўйини, бу ўйиндан асосий максад-жим туриш, агар бола гапириб юборса, ўйин қоидаси бузилади. Бу асосий шартни бажарилиши катталар томонидан рағбатлантирилади. Сукут сақлаш тартиби 10-14 кунгача олиб борилади, албатта бола нутқининг ҳолати ҳисобга олинади. Бу даврда бола жуда кам гапириши, икки-учта сўзлардан фойдаланиши керак. Бола кўпинча ўйнаѐтган пайтда ўз- ўзи билан гаплашади, агар бола хотиржам, ўйинчоқлари билан тинч гаплашса, сукут сақлаш тартиби бузилган ҳисобланмайди, лекин бола ўз нутқини кўп ҳолларда бошқара олмайди, бундай ҳолда, катталар болаларни бошқа тинч ўйинларга чалғитишлари керак бўлади. Сукут сақлаш ўйинларини логопед тавсия этади, ота-оналар эса ушбу ўйинларни бола билан уйда олиб борадилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling